Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet227/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Пировард маҳсулот – ишлаб чиқариш жараёни якун
-
ланган, шахсий ва унумли истеъмол қилишга тайёр бўлган 
маҳсулотлар.
Плюрализм – билим асослари ва унинг шаклланиши 
тўғрисида бир неча фалсафий қарашлар ёки бир муаммога 
турлича ёндашиш, фикрларнинг турли-туманлиги. Масалан, 
мулк плюрализми мулк шаклларининг хилма-хиллигини 
билдиради.
Позитив таҳлил – иқтисодиётдаги мавжуд иқтисодий 
ҳодиса ва жараёнларни тушунтириш ва башоратлашда 
қўлланилувчи таҳлил усули.
Полис (французча, италянча – тилхат) – суғурта 
қилдирувчининг суғурта тўғрисидаги шартномаси борлиги
-
ни ҳуқуқий жиҳатдан тасдиқлаб турадиган ҳужжати, яъни 
шахсий ёки мулкий суғурта шартномаси тузилгани ва унинг 
шартлари ҳақидаги ҳужжат. Полис зарурат туғилганда, ма
-
салан, суғуртачи томоннинг устидан судга арз қилинганда 
ёки кўрилган зарарни қоплашга ариза берилган пайтда кўр
-
сатилади. Денгиз суғуртасида полис қуйидаги маълумот
-
ларни ўзида акс эттириши керак: битим тузувчи томонлар
-
нинг номлари, суғурта қилинувчи буюмларнинг тавсифлари, 
суғурта суммаси, юк жўнатиладиган ва бориб тушадиган 
портлар номи, суғурта мукофотининг суммаси, суғурта шар
-
ти, юкли трюм ёки палубада ташиш усуллари. Полис: мавзу 
бўйича: 
Валюталаштирилган полис.
Денгиз суғуртаси бўй
-
ича тузилаётган полис валюталашти рилган ва валюталаш-
тирилмаган бўлиши мумкин. Ва люталаштирилган полисда 
суғурта суммаси кўрсатилган бўлади. Валюталаштирилма
-


292
ган полисда кўрсатилган суғрурта суммаси олдида, одатда, 
яна алоҳида суғурта сум маси кўрсатилади. Бу суғуртачи ва 
суғурта қилдирувчи ўртасида тузилган битим бўйича би
-
рон-бир ишончсизлик ва кўнгилсизлик бўлмаслигини таъ
-
минлайди. Амалиётда юкни суғурта қилувчи барча полислар 
валюта лаштирилган бўлади, чунки валюталаштирилмаган 
по лисда жавобгарликни тадсиқловчи кўрсаткичлар етарли 
бўлмайди. 
Асосий (бош) полис – 
суғурта қилдирувчи олган 
ёки унга етказиб берилиши лозим бўлган барча юкларни 
суғуртачи жавобгарлигида маълум муддат сақланиши ва кўр
-
сатилган муддатда етка зиб берилиши ҳақида тўлиқ суғурта 
қилинганлигини тасдиқловчи полис. Суғуртачи асосий по
-
лисда кўрсатилган юкларни жўнатаётган пайтда суғурта 
қилдирувчига қуйидагиларни етказишга мажбурдир: юк 
жўнатилаётган кеманинг номи, юк жунатилаётган йўл ва 
суғурта сумма си. Суғурта қилдирувчи эса ўша талабга би
-
ноан полисни ёки суғурта сертификатини беришга мажбур
-
дир. Асосий полиснинг афзаллик ва фарқли томони шун
-
даки, унда кўр сатилган барча турдаги юклар ҳамма жойда, 
ҳар қандай муддатда ва қандай транспортда етказилиб бе
-
ри-лишидан қатъи назар суғурта қилинган ҳамда ишончли 
ҳисобланади. Шундай қилиб, асосий полис юкларнинг дои
-
мий муддатга суғурта қилинганлигини англатади ва уларни 
доимо назоратда бўлишини таъминлайди.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish