Пассив тўловлар баланси – мамлакатнинг хорижий
сарф-харажатлари ва тўловлари мамлакатга хориждан келиб
тушадиган тушумларидан ошиб кетишини билдирувчи тўлов
баланси.
Паст табақадаги буюм – арзон турдаги ва паст сифатли
287
товарлар бўлиб, уларнинг истеъмол қилиниши ҳамма шаро
-
итлар бир хил бўлганида ҳам даромад ошгани сари пасайиб
боради. Даромад ошгани сари бу каби товарларнинг эгри
чизиғи чапга қараб силжийди ёки бўлмаса худди шунга ўх
-
шаш, талабнинг эгилувчанлиги даромад бўйича салбийдир.
Паст тоифадаги товарлар
– даромадлар камайганда талаб
ошадиган товарлар (масалан, картошка).
Патент (лот. – гувоҳнома, ёрлиқ) –1) ихтирочига дав
-
лат томонидан унинг ихтирочилик ҳуқуқини тасдиқлаб бе
-
риладиган махсус ҳужжат; 2) савдо, ҳунармандчилик ва
шу каби фаолиятлар билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
ҳужжат. Патентларни молия органлари беради. Патент олиш
учун талабнома ва уни бериш тар тиби мамлакатда патент
қонунчилиги билан тартибга солинади. Патент давлат томо
-
нидан берилади, кашфиёт, ихтирони давлат патентлаштира
-
ди. Ана шу патент берган давлат ҳудудида амал қилади. Дав
-
латнинг Патент хизмати уни бергани учун маълум ҳақ олади.
Патентнинг амал қилиш усули ва муддати мазкур мамлакат
-
нииг миллий қонунчилиги билан белгиланади.
Патент шарти – экспорт битимининг шартларидан
бири бўлиб, унга кўра со тувчи соф патентли товар таклиф
қилиши, харидор эса учинчи шахснинг ҳуқуқ ва даъволари
ҳақида маълумотларни белгиланган муддатдан кечиктирмай
сотувчига хабар қилиши лозим.
Пенсия – пул таъминоти, фуқароларга уни давлат пен
-
сия фондидан тегишли пенсия ёшига етганда, ногиронлик
-
ка чиққанда, боқувчиси вафот этган ҳолларда унинг оила
аъзоларига берилади. Айрим ходимларнинг пенсия таъми
-
ноти учун узоқ вақт муайян касбий фаолиятни бажарган
-
ликлари асос бўлади. Меҳнат фаолияти билан боғлиқ пен
-
сия қуйидаги ҳолларда тайинланади: қарилик бўйича (ёшга
доир пенсия), ногиронлик бўйича, боқувчисини йўқотган
ҳолларда. Айрим меҳнат пенсияси олишга бирон-бир сабаб
билан имкони бўлмаган фуқароларга ижтимоий пенсия бел
-
гиланади. Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан
288
сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат
этишлари мумкин. Давлат пенсияларининг турли хиллари
-
ни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари
танлаган битта пенсия тайинланади.
Ёшга доир пенсия олиш
ҳуқуқига
: эркаклар –60 ёшга тўлганда ва иш стажлари ка
-
мида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар –55 ёшга тўлганда ва
иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш
ҳуқуқига эга бўладилар
: 1) кон саноатидаги етакчи касб эга
-
лари бўлган ходимлар – башарти, улар ана шу ишларда ка
-
мида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм); 2)
бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-
қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъдан
-
лар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахта
-
лар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд
бўлган ходимлар – башарти, улар ана шу ишларда камида
25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм); 3) учув
-
чилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар,
улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилот
-
ларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган
хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25
йил ва аёллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-со
-
нли рўйхат, III қисм). Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар
саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўша
-
тилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини – эркаклар
камида 20 йил ва аёллар камида 15 йил адо этган бўлсалар;
4) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистлари
-
нинг айрим тоифалари: а) ижодий иш стажи камида 20 йил
бўлганда (1-сонли рўйхат, IV қисм); б) ижодий иш стажи ка
-
мида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, V қисм); в) ижодий
иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, VI қисм);
5) спортчиларнинг айрим тоифалари – иш стажи камида 20
йил бўлганда (1-сонли рўйхат, VIIқисм).
Ногиронлик пенси
-
ялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II
гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.
289
Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига
қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади. Ногиронлик
сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган
вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбе
-
кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган
улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат
эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади.
Меҳнатда жарохатланганда ёки касб касаллигига учраган
-
да бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи
назар, тайинланади. Умумий касаллик туфайли берилади
-
ган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга
қадар маълум иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади
.
20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даври
-
да ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган
шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Меҳнатда жарохатланганда ёки касб касаллигига учраган
-
да бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик
туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда
зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга
қараб аниқланади.
Ижтимоий пенсия қуйидагиларга белги
-
ланади
: 1 ва 2-гуруҳ ногиронларига, шу жумладан, болалик
-
дан ногиронларга, шунингдек, 3-гуруҳ ногиронларига; 18
ёшгача бўлган ота-онасидан бирини ёки иккисини йўқотган
болаларга, 60 ва 55 ёшдагиларга (мос равишда эркак ва аёл
-
ларга).
Do'stlaringiz bilan baham: |