Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet207/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Мултипликатор самараси – бу соф миллий 
маҳсулотдаги ўзгаришнинг инвестицион сарфлардаги ўзга
-
ришга нисбати.
Мультипликатор – кўпайтирувчи; иқтисодиёт таъли
-
мотларида маълум боғланишларни ўрганишда, мультипли
-
кация эффекти бор жойларда қўлланилади. Масалан, Кейнс 
таълимоти бўйича қўйилган инвестиция ва даромадлар ўр
-
тасидаги боғланишни кўрсатувчи коэффициент. 
Акселера
-
тор-мультипликаторга
тескари бўлган коэффициент бўлиб, 
миллий даромад ўсишининг инвестиция ўсувига таъсирини 
кўрсатади (неокейнсчилар қўллаган).
Муомала харажатлари – товар айирбошланиш жараёни 
билан боғлиқ харажатлар бўлиб, унинг турлари мавжуддир: 
олди-сотди жараёнидаги харажатлар ва муомала жараёни
-
да ишлаб чиқариш соҳасини давом эттириш билан боғлиқ 
харажатлар. 
Муомала харажатлари –
товарларни ишлаб 
чиқаришдан истеъмол чиларга етказиб беришгача бўлган 
харажатлар йиғиндисининг пул шаклидаги ифодаси. Муо
-
мала харажатлари икки хил бўлади: 1) қўшимча муомала 
харажатлари ишлаб чиқаришнинг давоми сифатида муома
-
ла доирасида вужудга келади ва товар қийматини кўтаради; 
2) ҳақиқий соф муомала харажатлари ишлаб чиқариш би
-
лан боғланмаган бўлиб, фақат товарни истеъмолчиларга ет
-
казиб беришдаги харажатлар ҳисобланади. Товарларга тамға 
босиш, қадоқлаш, ўраш, қonларга ва идишларга жойлаш ва 


261
ҳоказолар қўшимча муомала харажатларини ташкил қилса; 
товарларни сотишни ташкил қилиш билан боғлиқ чиқимлар 
соф, ҳақиқий муомала харажатларига киради.
Мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз фой
-
далилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) – ушбу 
минтақавий ташкилот собиқ СССР айрим республикала
-
ри томонидан тузилган эди. У 1991 йил 8 декабрда Минск
-
да Белорусия, Россия ва Украина томонидан имзоланган 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини тузиш тўғрисидаги би
-
тим, 1991 йил 21 декабрда (Болтиқбўйи республикалари ва 
Грузиядан ташқари) 11 собиқ иттифоқ республикалари то
-
монидан Олмаотада имзоланган битимга протокол ва 1991 
йил 21 декабрда имзоланган Олмаота декларацияси асосида 
ташкил этилган. 1993 йил 22 январда Минскда бўлиб ўтган 
Мустақил МДҲ давлат бошлиқлари кенгашида (Арманистон, 
Белоруссия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон 
номидан) МДҲнинг низоми қабул қилинди. Ҳамдўстликнинг 
мақсади қуйидагилардан иборат: 1. Сиёсий, иқтисодий, 
экологик, инсонпарварлик, маданий ва бошқа соҳаларда 
ҳамкорликни амалга оширади; 2. Умумий иқтисодий макон 
яратиш; 3. Умуминсоний тамойиллар ва Европада хавф
-
сизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг меъёрларидан келиб 
чиқувчи инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъ
-
минлаш; 4. Аъзо давлатларнинг Халқаро тинчлик ва хавф
-
сизликни таъминлаш ҳамда қуролсизланишга йўналти
-
рилган ҳамкорликни амалга ошириш; 5. Аъзо давлатлар 
фуқороларининг ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудудида эркин 
юришлари ва мулоқотларини таъминлаш; 6. Ҳуқуқий муно
-
сабатларнинг бошқа соҳаларида ўзаро ёрдам ва ҳамкорликни 
йўлга қўйиш; 7. Ҳар қандай низо ва тортишувларни тинч йўл 
билан ҳал этиш. МДҲ ўз фаолиятини Халқаро ҳуқуқнинг 
умумий тан олинган тамойиллари асосида ташкил эта
-
ди. Шунингдек, давлатлараро муносабатларда Халқаро 
ҳуқуқнинг устуворлиги, ўзаро ҳамдўстлик манфаатлари
-


262
дан келиб чиқиш, биргаликда ҳаракат қилиш ва бир-бирини 
қўллаб-қувватлаш, ҳар бир аъзо давлат халқи маънавияти
-
ни мухофаза қилиш, қадриятларни асраш ва маданий алма
-
шиниш соҳасида ҳамкорлик қилиш каби қўшимча тамой
-
иллар ҳам ишлаб чиқилган. Ҳамдўстлик давлат бўлмагани 
учун миллий ваколатларга эга эмас. Бу Халқаро ҳуқуқнинг 
тенг субъектлари томонидан миллий суверенитет асосида 
ташкил этилган давлатлар бирлашмасидир. Унинг низоми
-
да ҳамдўстлик манфаатларининг мавжудлиги тан олинади 
ва 1991 йил 8 декабрда имзоланган битим асосида давлат
-
ларнинг ҳамкорлик соҳалари белгиланади. Улар жумласига: 
1. Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, 
ташқи сиёсатни мувофиқлаштириш; 2. УмумЕвропа ва Ев
-
роосиё бозорлари умумий иқтисодий ҳудудини яратиш ва 
ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилиш; 3. Божхона сиё
-
сати; 4. Транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш 
йўлида ҳамкорлик қилиш; 5. Соғлиқни сақлаш ва атроф-
муҳитни мухофаза қилиш; 6. Ижтимоий ва миграциявий 
сиёсат масалалари; 7. Уюшган жиноятчиликка қарши ку
-
раш; 8. Ташқи чегараларни қўриқлаш ва мудофаа масалала
-
ри кабилар киради. МДҲ давлатларининг ўзаро манфаати, 
умумий мақсади, бирга фаолият олиб бориш соҳаларининг 
мавжудлиги уни ваколати ва ҳуқуқий субъектлиги шарт-
номавий асосга эга бўлган Халқаро ҳукуматлараро таш
-
килот деб аташга имкон беради. Ҳамдўстлик низомидан 
келиб чиққан ҳолда унда таъсис этувчи ва аъзо давлатлар 
аниқланади. Биринчи гуруҳда 1991 йил 8 декабрда имзо
-
ланган ҳамдўстликни ташкил этиш тўғрисидаги битим ва 
унга қўшимча 1991 йил 21 декабрда имзоланган протокол
-
ни ҳамдўстлик низомининг қабул қилиниши вақтига қадар 
қабул қилган ва ратификация қилган давлатлар, аниқроғи, 
Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Рос
-
сия, Ўзбекистон ва Украина киради. Ҳамдўстликка қабул 
қилиниш аъзо давлатларнинг розилиги билан унинг мақсад 
ва тамойилларини қабул қилувчи, низомда кўрсатилган 


263
мажбуриятларни унга қўшилиш йўли билан қабул қилувчи 
ҳар бир давлат учун очиқ ҳисобланади. Шунингдек, баъзи 
давлатларнинг ҳамдўстликнинг айрим фаолият соҳаларида 
қўшилувчи аъзо сифатида иш олиб боришлари имкони
-
яти ҳам кўзда тутилган. МДҲнинг олий органи давлат 
бошлиқларининг кенгаши бўлиб, у аъзо давлатлар, умум
-
манфаатлари доирасида давлатлар фаолиятини муҳокама 
этиш ва қарор қабул қилиш ваколатига эга. Кенгаш йил
-
да икки марта йиғилади ва аъзо давлатлардан бирининг та
-
шаббуси билан навбатдан ташқари йиғилиш ҳам ўтказиши 
мумкин. МДҲ ҳукуматлари раҳбарларининг кенгаши ижро
-
ия органларининг умумманфаатлар доирасида иқтисодий, 
ижтимоий ва бошқа соҳаларни мувофиқлаштиради. Кенгаш 
йилда тўрт марта чақирилади ва бунда ҳам аъзо давлатлар
-
дан бирининг ташаббуси билан навбатдан ташқари йиғилиш 
ҳам ўтказиши мумкин. Иккала кенгашининг қарорлари ҳам 
ўзаро розилик (консенсус) асосда қабул қилинади. Бирор 
давлатнинг маълум соҳага қизиқиш билдирмаслиги қарор 
қабул қилинишига тўсқинлик қилмаслиги керак. Ташқи 
алоқаларни мувофиқлаштирувчи орган ташқи ишлар ва
-
зирлари кенгаши ҳисобланади, жамоавий хавфсизлик ва 
ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик соҳасида мудофаа вазирлари кен
-
гаши, бирлашган қуролли кучлар олий қўмондонлиги, чега
-
ра қўшинлари қомондонлари кенгаши тузилган. Шунинг-
дек, тармоқлар бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш 
назарда тутилиб, темир йўл транспорти кенгаши, давлатла
-
раро фазовий йўллар кенгаши, давлатлараро экологик ма
-
салалар бўйича кенгаш ҳам мавжуд. Ҳамдўстлик доирасида 
иқтисодий мажбуриятларнинг бажарилиш жараёнида ке
-
либ чиқувчи, шартнома ва бошқа иқтисодий хужжатларни 
таҳлил қилишдан келиб чиқадиган фарқларни ечиб берув
-
чи иқтисодий суд, Ҳамдўстлик аъзолари олган мажбурият
-
ларидан келиб чиқувчи инсон ҳуқуқлари таъминланиши
-
ни назорат қилувчи инсон ҳуқуқлари комиссияси мавжуд. 
Ҳамдўстлик доирасида доимий фаолият кўрсатувчи ижро
-


264
ия органи сифатида 1993 йил апрелда Минскда бўлиб ўт
-
ган давлат бошлиқлари кенгашида жорий этилган коорди
-
национ-консулътатив қўмита фаолият кўрсатади. У давлат 
бошлиқлари кенгаши тайинлайдиган қўмита координатори 
ва ҳар бир аъзо давлатнинг иккитадан доимий мухтор ва
-
килидан иборат. Қўмита ҳамдўстликнинг барча фаолият 
соҳалари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва юритади, 
иқтисодий ҳамкорликнинг аниқ соҳалари бўйича шартно
-
маларнинг бажарилишига имкон яратади. Унинг қошида ко
-
тибият ташкил этилган. Қўмита ва котибият Минскда жой
-
лашган. Ҳамдўстлик Халқаро ташкилот сифатида бирмунча 
ўзига хосликларга ҳам эга. Унинг таъсис этувчи ҳужжатлари 
ҳамда низоми ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг ташкилот 
фаолиятида қисман иштирок этишига ҳам имкон беради. 
Жумладан, Минскда 1991 йил 8 декабрда имзоланган би
-
тимнинг 10-моддаси иштирокчиларга битимни тўлалигича 
эмас, балки унинг айрим қисмларини тўхтатиб қўйиш им
-
конини беради. МДҲ низомининг 23-моддаси унинг аъзола
-
ридан маълум масалаларга қизиқишини йўқлигини маълум 
қилиш ҳуқуқининг берилишини такидлайди. 43-моддаси
-
га кўра эса таъсис этувчи давлатлар низомни ратификация 
қилиш вақтида қуйидаги масала ва бўлимлар юзасидан бир 
томонлама ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга: 3 бўлим 
“Коллектив хавфсизлик ва ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик маса
-
лалари”, 4 бўлим “Парламентлараро ҳамкорлик”, шунинг
-
дек, координацион-консулътатив қўмита, Мудофаа вазирлари 
кенгаши, иқтисодий суд ва инсон ҳуқуқлари бўйича комис
-
сия фаолиятларига тегишли 28,30,33-моддалар ҳисобланади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish