Fotoenergetikada nanostrukturali yarimo‘tkazgich materiallar
II xalqaro ilmiy anjumani
19-20 noyabr 2021 yil
625
билан материалнинг фундаментал параметрларини ўзгартириш мумкинлигини
илмий асослади ҳамда Қуёш элементларининг самарадорлигини оширишда янги
турдаги материал олиш имкониятини кўрсатиб берди.
Мухаммад Кабир Баходирхановнинг раҳбарлигида яримўтказгичлар
физикасида янги илмий йўналиш бўлган, ўтакомпенсацияланган кремний
материалининг электрофизик ва фотоэлектрик хусусиятлари ҳамда уларни
электроника саноатида қўллаш имкониятларини очиб беришда 10 дан ортиқ фан
доктори ва 40 дан ортиқ фан номзодлари диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
Мухаммад Кабир Баходирханов чет эл олимлари томонидан тан олинган ўз илмий
йўналишини яратди ва юксак илмий ютуқларга эришди. Унинг камтарона
меҳнатлари республика раҳбарияти томонидан юксак баҳоланиб, 1992 йилда фан
ва техника соҳасида Беруний номидаги Давлат мукофоти, шунингдек,
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси 1992 йил “Мустақиллик кўкрак
нишони”, 2020 йил “Дўстлик” ордени, 2021 йил “Меҳнат фахрийси” кукрак
нишони, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг Фаҳрий ёрлиқлари ҳамда
кўплаб дипломлари билан рағбатлантирилди.
Баходирханов Мухаммад Кабир, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими
аълочиси, 2003 йилда Хитой Халқ Республикасининг Цин-Цзян давлат
университети ва 2012 йилда Қорақолпоғистон Республикаси Нукус давлат
университетининг фахрий профессори ҳамда 2017 йили Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академиясининг академиклигига сайланди.
Мухаммад Кабир Баходирханов 1985 йилдан 2021 йилгача Тошкент давлат
техника университетининг “Рақамли электроника ва микроэлектроника”
кафедрасида педагогик ва илмий фаолиятини олиб борди. 1991-1992 йиллар
оралиғида Тошкент давлат техника университетининг илмий ишлар бўйича
проректори, 1996 йилдан 2003 йилгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация қўмитаси раисининг биринчи муовини
лавозимида фаолият олиб борди. 2004 йилдан 2012 йилгача Тошкент давлат
техника университети “Электроника ва микроэлектроника” кафедраси мудири
лавозимида ишлади.
Мухаммад Кабир Баходирханов 10 дан ортиқ илмий монография, 16 та
дарслик, 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи ва 20 га яқин ихтироларига
патентлик гувоҳномаларини олган.
Мухаммад Кабир Баходирханов Тошкент давлат техника университетининг
“Рақамли электроника ва микроэлектроника” кафедрасида бакалаврлар ва
магистрантларга электроника соҳаси бўйича дарс бериши билан бирга, кафедрада
бажарилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий лойиҳаларга ҳамда таянч
докторантлар ва фан докторларига илмий раҳбар бўлган.
Баходирханов Мухаммад Кабир Сайидхоновичнинг ёрқин хотираси
дўстлари, шогирдлари ва фарзандлари қалбида бир умр сақланиб қолади. Устоз
яратган илмий мактабнинг нуфузи ортиб, ёш шогирдларини жаҳоншумул илмий
ютуқларга эришишларига тилакдошмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |