119
бўлиб, унга асосан б. Маҳмудов йўл транспорт ҳодисасини содир
қилишда айбдор деб топилиб, жк 266-моддасининг 2-қисми би
-
лан жазога ҳукм қилинган.
айбдор шахс б. Маҳмудовга суғурта
товонини регресс тар
-
тибда ундириш тўғрисида регресс талабнома билан мурожаат
қилинган.
аниқланишича, б. Маҳмудов ўзининг транспорт воситаси
эгаси сифатидаги фуқаролик жавобгарлигини «Ўзагросуғурта»
дакнинг «Poytaxt Sugurta» шксида суғурта қилдирган. «Poytaxt
Sugurta» шкси 2009 йил 11 сентябрдаги «12-автобус саройи»
оажга етказилган ҳақиқий зарарни, яъни 1 462 641 сўмни тўлиқ
тўлаб берган.
бундан ташқари, содир бўлган ушбу суғурта ҳодисаси бўйича
«Unipolis» МЧж ҳам 2009 йил 29 апрелда 281-сонли тўлов
топшириқномаси билан «12-автобус саройи» оажга 1 462 641 сўм
тўлаб берган.
Фкнинг 914-моддасига асосан, суғурта фуқаро ёки
юридик
шахс (суғурта қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) би
-
лан тузадиган мулкий ёки шахсий суғурта шартномалари асосида
амалга оширилади.
Фк 939-моддасининг иккинчи қисмида, мол-мулк ёки тадбир
-
корлик хавфи қўшалоқ суғурта қилинганда ҳар бир суғурталовчи
суғурта товонини ўзи тузган шартнома доирасида тўлашга маж
-
бур бўлади, бироқ барча суғурталовчилардан олинган суғурта то
-
вонларининг умумий суммаси ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши
мумкин эмас деб кўрсатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли
қарори билан тасдиқланган «транспорт воситалари эгалари
-
нинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисида»ги Қоидалар 60-бандининг 2-қисмида мажбурий
ва ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича
мол-мулкка етказил
-
ган зарар учун суғурта товони (суғурта пули) тўлаш юзасидан
суғурталовчининг мажбуриятлари пайдо бўлган тақдирда, би
-
ринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта
товони (суғурта пули) тўланиши, мол-мулкка етказилган зарар
-
нинг тўланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича
қопланиши, бунда мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича
тўланган суғурта товонининг умумий суммаси жабрланувчининг
120
мол-мулкига етказилган ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин
эмаслиги кўрсатилган.
Юз берган суғурта ҳодисаси бўйича ҳақиқий зарар қиймати
1 462 641 сўмга тенг бўлганлиги учун «12-автобус саройи»
оаж мазкур ҳодиса натижасида етказилган ҳақиқий
зарар
қийматинигина олиши лозим. биринчи навбатда мажбурий
суғурта шартномаси бўйича товон тўланган бўлиб, кейин эса их
-
тиёрий суғурта товони тўланган. жами суғурта товони етказил
-
ган ҳақиқий зарар қийматидан ортиб кетган.
шу боис, суд асосли равишда даъвони қаноатлантириш ҳақида
ҳал қилув қарори қабул қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: