ахборот таъминотини ривожланишига яхши шароит яратади. Таълим тизими такомиллашувига бўлган талаблар ортиб бормоқда, шунинг учун ҳам унинг ҳозирги ҳолатини танқидий жиҳатдан кўриб чиқиш ва замонавий ахборот технологияларининг имкониятларидан кенг фой- даланишни ташкил этиш зарур. З.З.Портал яратишнинг концептуал тамойиллари Портал яратишнинг концешуал тамойиллари қуйидагилар: 1. Маҳсадга йўналтирилганлик тамойили. Портал таълим ресурсларини тақдим этади ва республикадаги таълим муассасалари, таълим хизматлари буюртмачилари, таълимни бошқариш органлари учун ахборот-таълим манбаи бўлиб хизмат қилади. 2. Интеграция тамойили. Порталда таълим муассасаларининг интеграллашган ахборот- таълим ресурслари ягона манзилда жойлаиггирилади, шунингдек таълим муассасалари ресурсларига алоҳида мурожаат йўли ҳам мах- сус тарзда курсатилади. 3.
Тўлаҳонлилик тамойили. Соҳа бўйича ўқув-меъёрий, методик ҳужжатлар, илмий фаолият, тарбиявий фаолият, битирувчилар базасининг порталда тақдим эти- лиши унинг тўлақонлигини таъминлайди. 4. Яхлитлик тамойили. Портал марказлаштирилган бошқарув орқали ахборот-таълим ресурсларини тақдим этади ва порталнинг ресурсларини ривожлан- гириш таълим муассасаларининг ресурсларини таҳрирлаш ва жой- лаштириш ягона тизим асосида амалга оширилади.
5. Очиҳлик тамоиили. Таълим муассасаларининг портали таълим соҳаси бўйича маълу- мотларни очиқ тақдим этиш тизимини яратади ва биринчи навбатда педагогик ахборот-таълим ресурсларининг очиқлигини таъминлайди. 3.4. Интеллектуал ўқитиш тизими