33
бўла олмайди.
Географиянинг объекти эса – геосфера, яъни Ер планетасининг географик қобиғи
ёки мегогеотизим. Географик қобиқ экосферанинг энг фаол ўзига хос қатламидир.
Геоэкология – Ер планетасининг экологик қобиқ (экосфера) доирасида
ажратиладиган геотизим ёки геомажмуларда организмлар ўзаро ва уларни ўраб турувчи
атроф
табиат
унсурлари
(компонентлари)
ўртасидаги
алоқадорлик
қонун
ва
қонуниятларининг ҳудудийлик, комплекслик, даврийлик, тизимлилик хусусиятларини
тадқиқ қилувчи фан соҳаси, унга оид билим, кўникма, малака, яъни компетентлик
даражасини берувчи таълим йўналиши ҳамда ушбу алоқадорлик муносабатларини
оптималлаштирувчи амалиёт тармоғи. Мазкур тушунча унинг мақсади, вазифлари,
объекти ва предметини белгилаб беради.
Геоэкология ҳам бошқа фанлар сингари ўзига хос хусусиятларга эга. Улар
қуйидагилардан иборат:
мақсади ва вазифалари –
геотизимлардаги экологик вазиятни оптималлаштириш
ва унга амалга оширишга доир чора-тадбирлар;
мустақил объекти
– геомажмуа ва геотизимлар;
мустақил предмети
– геотизимларда табиат ва жамият муносабатлари
натижасида юзага келадиган экологик муносабатларнинг ҳудудийлиги, тизимлилиги,
даврийлиги ва мажмуалилигини ўрганиш;
мустақил бошқариш
– геотизимларни рўйхатга олиш, баҳолаш, назоратлаш,
монитиринглаш, экспертизалаш;
мустақил тартибга солиш
– ижтимоий муносабатларни геотизимларнинг
экологик вазиятига қараб жавобгарликка тортиш ва рағбатлантириш;
мустақил районлаштириш ва карталаштириш
– ГИС (ГАТ) технологиялари
ёрдамида геоэкологик районларни ажратиш ва уларнинг тез мослашувчан картографик
материалларни яратиш;
ўзига хос тадқиқ қилиш ва бошқариш усуллари
– комплекс геотизимли ёндашув;
мустақил принциплари
– ўзига хос йўналтирувчи қоидаларига амал қилиш ва ҳ.к.
Геоэкологиянинг
мақсади
муайян
геотизимларда
экологик
хавфсизликни
таъминлаш, вазифалари эса ушбу мақсадга эришмоқнинг тизимлашган йўлларидир. У
мустақил равишда
замонавий технологиялари ёрдамида геоэкологик районларни
ажратади ва уларнинг тез мослашувчан картографик материалларни яратади, комплекс
геотизимли ёндашувдан фойдаланади, ўзига хос йўналтирувчи қоидаларига амал қилади.
Турли геомажмуа ёки геотизимлар доирасида кишилик жамиятини иқтисодий
таъминланган, ижтимоий муҳофазаланган, экологик хавфсиз ва барқарор бирлашган ҳаёт
тарзининг
ҳудудийлик,
даврийлик,
тизимлилик
ва
мажмуалилик
барқарор
ривожланишнинг геоэкологик жиҳатлари бўлиб ҳисобланади.
Амалий геоэкология геоэкология фани ва таълимининг давоми бўлиб, у муайян
геотизим ёки геомажмуаларда табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни
оптималлаштиришга қаратилган инсон фаолияти. У таъсир этувчи антропоген омилларни
ўрганиш, уларни сон ва сифат жиҳатдан баҳолаш, карталаштириш, олинган илмий
натижаларни амалиётда қўллаш ва самарали бошқарув имкониятини беради.
Барқарор экологик бошқарув самарадорлиги геоэкологик принципларга риоя этган
тарзда бевосита геоэкологик кадастр → назорат → мониторин →
экспертиза → аудит → колсантинг тизимини йўлга қўйишни талаб этади. Шунинг учун
ҳам маҳаллий, миллий, регионал ва глобал миқёсда геоэкологик тадқиқотларни йўлга
қўйиш, тегишли таълим—тарбияни реал амалиётга жорий этиш барқарорликка эришиш
воситаларидан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: