Нигматов А.Н. География фанининг истиқболи ва унда табиий географиянинг тутган ўрни //
Ўзбекистон география жамияти ахбороти, 24-ж., 2004. 17–21-б.
13.
Нигматов А. Табиий географик фанларнинг назарий муаммолари.– Т.: «Fan va
texnologiya»,2010.– 202б.
14.
Нигматов А., Мусаев Ж. Геоэкология асослари ва табиатдан фойдаланиш.– Т.: «Niso
poligraf», 2017.– 120 б.
15.
Нигматов А.Н. Табиий география ва геоэкология назарияси.— Т.: «Нарўз», 2018.— 220
б.
16.
Рафиқов А.А. Геоэкология асослари. – Т.: «ЎзМУ нашриёти», 2000.– 68 б.
17.
Саушкин Ю.Г. История и методология географической науки (курс лекций). – М.: «Изд.
МГУ», 1976. – 423 с.
18.
Солиев А., Махамадалиев Р. Экономическая и социальная география в Узбекистане: достижения,
проблемы, перспективы // География в современном мире: теория и практика / Материалы
межд.науч.-прак. конф.–Т.,2006. – С. 12–18.
19.
Чуб В.Е. Изменение климата и его влияние на природно-ресурсный потенциал Республики
Узбекистан. – Т.: «Изд. САНИГМИ», 2000.– 252 с.
20.
Шальнев В.А. Теоретические проблемы физической географии мира. - Ставрополь: «Изд. СГУ»,
1998. – 246 с.
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АТЛАСИ ЯРАТИЛАДИ
Эгамбердиев Асомберди
г.ф.н., доцент
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Аннотация: мазкур мақола Ўзбекистон атласини яратиш масалаларига
бағишланган.
Таян сўзлар:атлас картографияси, миллий атлас, «Давергеодезкадастр» давлат
қўмитаси.
Abstract: this article is devoted to the development of the National Atlas of Uzbekistan.
Key words: satin cartography, National atlas, «Goskomzemgeodezkadastr».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 23 декабрь 2017
йилдаги топшириғига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги «Ўзбекистон
35
Миллий атласини яратиш тўғрисида»ги маҳсусфармонига мувофиқ, илм-фаннинг
замонавий ютуқлари муштараклигида фундаментал картографик асар – Ўзбекистон
Миллий атласи яратилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий атласи – бу муҳим умумдавлат аҳамиятига
молик комплекс илмий-маълумотнома картографик асар бўлиб, унда мамлакатимизнинг
географик ва геосиёсий ўрни, маъмурий-ҳудудий бўлиниши, табиати, аҳолиси, ижтимоий
соҳалари, хўжалиги, тарихи ва маданиятининг барча муҳим жиҳатларига тўлиқ
картографик тавсиф берилади. Бинобарин, миллий атласни – миллат кўзгуси, муҳим
тасвирий-илмий манба, бебаҳо ҳазина билиб, уни миллий энциклопедиялар билан бир
қаторга қўйилса асло муболаға бўлмайди. Таъбир жоиз бўлса, у расмий, хатто хуқуқий-
меъёрий характерга эга бўлиб, ҳар бир алоҳида олинган мамлакатнинг ташриф варақаси
(визит карточкаси) ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий атласини яратиш бўйича барча ишларни ўз вақтида ва сифатли
бажариш учун «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси асосий координатор ва масъул
орган этиб тайинланди. Юқоридаги фармойишга мувофиқ Ўзбекистон Миллий атласини
яратиш бўйича 15 кишидан иборат тахрир хайъати таркиби ва атласни яратишда иштирок
этадиган давлат органлари ва бошқа идора ва ташкилотларни тўлиқ рўйҳати (жами 36та)
тасдиқланади.
Атлас таркибига киритилган хариталарни махсус мазмунини ишлаб чиқишда
тегишли нуфузли вазирликлар ва идораларнинг, давлат қўмиталари ва муассасаларнинг,
ЎРФАнинг тармоқ институтлари ва бўлинмаларнинг, марказлар ва компанияларнинг,
Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида соҳа масалалари бўйича информацион-аналитик
департаментларининг, шунингдек, олий таълим муассасаларининг материаллларидан кенг
фойдаланилади. Атласни лойиҳалаштириш ва тузиш ишларига тегишли соҳа фанларининг
етук олимлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг малакали мутахассислари жалб
этилади.
Атлас шартли равишда икки қисмга(жилдга) бўлиниб, нашрга тайёрланади ва чоп
этилади. Биринчи жилд «Ўзбекистон Республикасининг табиий шароити ва табиий
ресурслари. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш», деб номланиб, унда
мамлакатимизнинг бетакрор табиий шароити ва табиий ресурсларига тизимли ёндошув
асосида тўлиқ картографик тавсиф бериш режалаштирилган. Иккинчи жилд эса, «Аҳоли
ва ижтимоий соҳалар. Иқтисодиёт. Тарих» деб номланиб, унда республикамизнинг
аҳолиси ва меҳнат ресурсларига, ижтимоий соҳаларига ва иқтисодиётига, маъданияти ва
тарихига тўлиқ картографик тавсиф бериш режалаштирилган. Шу маънода, Миллий
атласимизни 2001-2006 йилларда нашр этилган миллий энциклопедиямиз билан бир
қаторга қўйиш мумкин.
Атлас ягона дастур асосида тузилган, яхлит бўлинмас картографик асар сифатида
давлат бошқарув тизимида, миллий ва минтақавий иқтисодиётнинг барча соҳаларида
шунингдек, давлат хавфсизлик хизматида ва мамлакат мудофаасида, фан ва таълимда,
ахборот ресурслари ва коммуникациясида кенг фойдаланиш учун мўлжалланган.
Атласнинг
мақсади,
асосий
хариталарининг
масштаби
ва
Ўзбекистон
Республикасининг конфигурациясини ҳисобга олиб, унинг формати (бичими) 69х49 см
қилиб белгиланди. Асосий хариталарнинг масштаби 1:2 500 000; 1:3 500 000; ва 1:5
000 000. Шунингдек, иқлим ва ижтимоий соҳалар хариталарини тузишда 1:7 500 000; ва
1:10 000 000 масштабларидан фойдаланилади. Ўзбекистон хариталари тўғри (нормал) тенг
оралиқли конусли проекцияда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хариталари эса
тенг бурчакли кўндаланг цилиндрик проекцияда тузилади. Бу проекцияни немис олими
К.Ф.Гаусс (1777-1855) назарий жиҳатдан асослаган бўлса, яна бир немис олими Л.Крюгер
(1857-1923) эса уни ҳисоблаш формулаларини ишлаб чиққан. Шунинг учун ҳам у Гаусс-
Крюгер проекцияси деб ҳам юритилади.
Атласда 300 дан ортиқ рангли харита берилади. Барча асосий хариталарнинг
мазмуни диаграммалар ва графиклар,жадваллар тушунтириш матнлари, табиий ва
36
хўжалик объектларининг рангли космофотосуратлари билан тўлдирилади. Рақамли-
статистик маълумотлар охирги беш йиллик ҳолати бўйича берилади.
Атласни нашр этиш давлат тилида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |