чўли мисолида)
Аббосов Субхон Бурхонович, г.ф.д., профессор
Сабирова Нилуфар Таировна, PhD докторант
Абдуллаева Шафоатхон Хайруллахон қизи, талаба
Самарқанд давлат университети
e-mail: n-sabirova85@mail.ru
Аннотация: Ушбу мақолада Ўрта Осиёдаги энг йирик чўллардан бири ҳисобланган
Қизилқум чўли яйловларида иқлим омилларининг ўрни ҳамда чўл ҳудудидаги деградация
жараёнида иқлимнинг аҳамияти очиб берилган.
Таянч сўзлар: чўл, чўлланиш, аридлашиш, яйлов, дегредация, иқлимий омиллар,
континентал иқлим, палеогеография.
43
Abstract: In this article studied the role of compaction of climate factors on desert
Degradation in the biggest desert of Central Asia in Kyziylkum desert.
Key words: desert, desertification, aridation, pasture, degradation, climate faktors,
continental climate, paleography.
Арид ландшафтларни шакллантирувчи хусусиятлар иқлим континенталлигининг
кескин намоён бўлиши, қурғоқчилик даврнинг узоқ давом этиши, ёзнинг жазирама
иссиқлиги, қишнинг бирмунча совуқлиги, атмосфера ёғин миқдорининг камлиги,
радиация балансининг юқорилиги, қуёшнинг узоқ вақт нур сочиб туриши, мумкин бўлган
буғланиш миқдорининг ниҳоятда юқори эканлиги кабилар билан тавсифланади. Қизилқум
ҳудудида арид иқлимга хос бўлган бундай хусусиятларнинг вужудга келиши ва
шаклланиши биринчидан, унинг мўътадил ва субтропик чўл иқлим минтақаларининг бир-
бири билан туташган жойида жойлашганлиги ва термик ресурсларга ниҳоятда бойлиги,
иккинчидан, атмосфера циркуляциясининг хусусияти ва ҳаво массаларининг такрорланиш
характери, очиқ, қуруқ ва кам булутли кунларнинг тез-тез такрорланиб туриши,
учинчидан, Қизилқумни континентал Турон пасттекислигининг марказида, энг йирик
Евросиё материгининг ичкарисида ва океанлардан узоқда жойлашганлиги каби омилларга
боғлиқ.
Ўрта Осиёда, жумладан Қизилқум чўлида арид иқлим шароити ва унга хос
хусусиятларнинг таркиб топиши ҳамда шаклланиши антропоген даврида содир бўлган
материк музлигини қайтишидан кейин кескин намоён бўла бошлаган. Материк музлиги
даврида бу ерда иқлим бир мунча нам ва салқин бўлган. И.П. Герасимовнинг (1937)
палеогеографик схемаси бўйича Ўрта Осиё ва Қизилқум чўлида музлик даврида плювиал
иқлим шароити вужудга келган. Бу даврда намгарчилик етарли даражада бўлган,
атмосфера ёғинлари ҳозирги континентал иқлим шароитига қараганда кўп тушган,
плювиал ётқизиқлар Амударё, Сирдарё, Зарафшон водийлари ва Оролбўйи пасттекислиги
бўйлаб кенг тарқалган. Ўрта Осиёда иқлимнинг ўзгариши музлик давридан кейин
бошланиб, бу жараён қадимдан шаклланган экотизимларни аста-секин аридланишга олиб
келган. Бунинг оқибатида геотизимлар таркибида динамик ўзгаришлар содир бўлиб,
дастлабки дашт ландшафтлари чала чўл билан, чала чўл ландшафтлари эса чўл
ландшафтлари билан алмашишган.
Ўрта Осиёда иқлимнинг аридланиш жараёни Альп орогенези ва янги тектоник
ҳаракатлар билан узвий боғлиқ. Чунки Альп бурмаланиши натижасида Ўрта Осиёнинг
жанубий ва шарқий районларида йирик тоғ системалари пайдо бўлди, янги тектоник
ҳарактлар туфайли Турон пасттекислигида узоқ вақт ҳукмронлик қилиб келган денгиз
ҳавзаси чекиниб, унинг ўрнида кескин континентал режим вужудга келди. Шу тариқа нам
ва салқин иқлимли плювиал давр арид континентал иқлим билан алмашинади. Шунинг
учун ҳам Д.В. Наливкин (1908) Ўрта Осиё кайназой эрасининг палеогеографиясини
ўрганиб, бу ерда дашт янада ҳам қуруқроқ чала чўллар билан алмашинганлигини
таъкидлайди.
Қизилқум иқлимининг шаклланишида ғарб ва шимоли-ғарбдан келадиган
мўътадил кенглик ҳаво массаси, шимоли-шарқдан келадиган Сибирь антициклони ва
жанубдан келадиган қуруқ тропик ҳаво массасининг роли катта. Қизилқум
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан Қуёш нур сочиб турадиган даврнинг узоқ вақт
давом этиши, намланиш коэффициенти миқдорининг ниҳоятда камлиги каби
хусусиятлари билан ажралиб туради. Бу ерда Қуёш нури анча тик тушганлиги сабабли
чўлнинг шимолида Қуёшнинг нур сочиб туриши йил давомида 2800 соатни ташкил этса,
жанубида 2900 соатдан ҳам ошади. Қуёшнинг нур сочиб туриш даврини давомийлиги
булутсиз кунларнинг кўплигига ва ёз бўйи ҳавонинг очиқ келишига боғлиқ. Очиқ
кунларнинг энг кўп такрорланиши июл ва август ойларига тўғри келади. Очиқ кунлар
сони шимолдан жанубга қараб 130 дан 170 кунгача ортиб боради. Қуёшни узоқ вақт нур
сочиб туриши, булутли кунларнинг кам бўлиши ва ҳудуднинг жанубий кенгликларда
44
жойлашганлиги Қуёш радиацияси миқдорини катта бўлишига ҳам сабаб бўлади. Шу
боисдан бу ерда Қуёшдан келадиган ялпи йиллик радиация миқдори 140-150 ккал/см
2
ни
ташкил этади.
Қизилқум чўлида йилнинг аксарият қисмида мўътадил кенглик ҳаво массаси
ҳукмронлик қилади. Бу типдаги ҳаво массасининг чўл ҳудудида трансформацияланиши
оқибатади ҳарорати юқори ва намлиги ўта кам бўлган маҳаллий тропик ҳаво вужудга
келади. Маҳаллий тропик ҳаво йилнинг илиқ ва иссиқ ойларида жанубдан кириб
келадиган қуруқ тропик ҳаво массаси билан бирлашиб, иқлимнинг континенталлик
даражасини янада оширади. Бундай ҳолат ўз навбатида турли хил литологик таркибга эга
бўлган Қизилқум ҳудудида қумли, гилли, тошлоқ, шўрхок ва тақир каби арид
геотизимларни шаклланишига ва ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади.
Қизилқум чўли иқлимининг континенталлиги ҳаво ҳарорати ва ёғин миқдорининг
кўрсаткичлари билан белгиланади. Унинг ҳамма қисмида ёзда ҳаво жуда иссиқ, қуруқ ва
очиқ бўлади. Июлнинг ўртача ҳарорати шимолда 25-28
о
С га тенг. Энг юқори ҳарорат 46-
48
о
С гача кўтарилган. Ёз фасли тўрт ойдан 4,5 – 5 ойгача давом этади. Ёзнинг бошланиши
жанубда апрелнинг охири ва шимолда майнинг биринчи ярмига тўғри келади. Ёзнинг
тугаши ва кузга ўтиш даври сентябрнинг иккинчи ва учинчи декадасидан бошланади.
Қизилқумдаги иқлим элементларининг ўзгариши сўнгги йиллардаги тадқиқотлари
шуни кўрсатмоқдаки, иқлимнинг ўзгариши ҳаво ҳароратининг кўтарилиши билан
чамбарчас боғлиқ ҳолатда бўлиб, чўл ўсимликларининг вегетация даврини ўзгаришига
сабабчи бўлади. Қизилқумда ҳаво ҳароратининг ўзгариши барча фаслларда рўй бериши
кутилмоқда. Масалан, Навоий вилоятида баҳорда 0,5-2
0
С, ёзда 1,5-2,5
0
С, кузда 0,5-2
0
С,
қишда эса 1,5-3,5
0
С ҳароратни кўтарилиши кузатилмоқда (Чуб, 2002). Иқлимнинг ана
шундай ўзгариши (исиши) натижасида мўътадил иқлим минтақаси шимолга қараб 150-200
км га, баландлик минтақаси бўйича 150-200 м га силжишига сабаб бўлиши мумкин
бўлади.
Иқлим ўзгаришини башоратланишига кўра 2015-2030 йилларда ҳароратининг
кўтарилиши бир томондан яйлов ўсимликларини ҳосилдорлигини ошишига таъсир
кўрсатса, иккинчидан об-ҳаво шароитини оптималлаштиради. В.Е.Чуб (2002) башоратига
кўра иқлим ўзгариши Қизилқумда яйловлар ҳосилдорлигини айрим ҳудудларда ошиши,
аксинча айрим ҳудудларда камайишига таъсир кўрсатади. Ҳосилдорлик камайиши
Қизилқумни шимолий ва ғарбий районларига тўғри келади. Айрим районларда эса яйлов
ҳосилдорлиги
кўтарилиши
кутилмоқда.
Бунга
мисол
қилиб
жанубий-ғарбий
Қизилқумнинг Газли ва Нурота тоғларининг жанубий ғарбий ҳудудларини киритишимиз
мумкин бўлади. Шундай қилиб агроиқлим шароитини ўзгариши, аниқроғи ҳароратнинг
кўтарилиши яйловларда мавсум ва ҳудудлар бўйича бир хил таъсир кўрсатмайди.
Қизилқум чўлида қиш анча совуқ ва давомли бўлади. Бунга сабаб қиш ойларида
шимоли-шарқдан эсиб турадиган Сибирь антициклонининг ҳамда шимолдан вақти-вақти
билан кириб келадиган Арктика совуқ ҳаво массасининг таъсиридир. Январнинг ўртача
ҳарорати шимолда -4, -10
о
С дан жанубда -1, -2
о
С гача ўзгариб туради. Арктика ҳаво
массаси етиб келган пайтларда ҳарорат кескин пасайиб, -30, -35
о
С гача тушади, аёзли об-
ҳаво бир неча кунлаб давом этади. Қишнинг бошланиши чўлнинг шимолий қисмида
октябрнинг охири ёки ноябрнинг биринчи декадасига тўғри келса, унинг тугаши мартнинг
ўрталарига тўғри келади. Қиш даври шимолда 4-5 ой, жанубда 3 ой давом этади. Шунинг
учун вегетацияли қиш шимолда 0 % атрофида бўлса, жанубда 16 % гача етади. Чўл
ҳудуди термик ресурсларга жуда бой. Йил давомида совуқ бўлмайдиган кунлар Шимолий
Қизилқумда 153-210 кун, Жанубий Қизилқумда эса 210-230 кун атрофида бўлади.
Шунингдек ўртача суткалик ҳарорати + 10
о
С дан юқори бўлган кунлардаги ҳароратнинг
йиллик йиғиндиси Шимолий Қизилқумда 4340
о
ни ва Жанубий Қизилқумда 4850
о
ни
ташкил этади (Бабушкин, Когай, 1964).
Қизилқум Ўзбекистон Республикаси ва Турон пасттекислигининг энг қурғоқчил
ҳудудларидан бири ҳисобланади. Атомсфера ёғинлари йил бўйи жуда кам тушади ва улар
45
ҳам бир текисда тақсимланмаган. Энг кам ёғингарчилик регионнинг шимоли-ғарбий ва
ғарбий қисмларида кузатилиб, йиллик ёғин миқдори 75-100 мм ни ташкил этади. Жануби-
шарққа ва шарққа борган сари ёғин миқдори кўпайиб, Жангелдида 138 мм, Оёқоғитма
ботиғи атрофида 120-140 мм ва тоғларда 200 мм га етади. Ёғиннинг бир қисми қор
шаклида ёғади. Лекин қор қопламининг қалинлиги 15-20 см дан ошмайди ва узоқ вақт
сақланмайди. Е.Н. Балашова, О.М. Житомирская ва О.А. Семёноваларнинг (1960)
маълумотига кўра қор қопламининг сақланиб туриши 20 кундан ошмайди.
Қизилқум ҳудудида ёғин миқдори йил фасллари бўйича ҳам нотекис тақсимланган.
Йиллик ёғин миқдорининг 48 % баҳорга, 30 % қишга, 19 % кузга ва 3 % ёзга тўғри келади.
Ўрта Осиёдан шимол томонда материкнинг юқори босим области, ёки Воейков ўқи
жойлашган. Шу боисдан Турон пасттекислиги чўлларида, жумладан Қизилқумда
шимолий ва шимоли-шарқий шамоллар ҳукмронлик қилади. Қишда асосан шимоли-
шарқий шамоллар эсиб, уларнинг ўртача ойлик тезлиги 4-6,5 м/сек ни ташкил этади.
Баҳорда ҳам шу йўналишдаги шамоллар ҳукмронлик қилади, аммо бу пайтда уларнинг
тезлиги 4-6 м/сек атрофида бўлади. Қумли чўлларда турли хил рельеф шаклларини
вужудга келишида кучли шамолларнинг роли катта. Кучли шамоллар аксарият ҳолларда
баҳор ойларида кузатилади. Уларнинг такрорланиши Қизилқум ҳудудида бир хил эмас.
Йил давомида кучли шамолларнинг такрорланишиши Томдида 11 кунни, Кўлқудуқда эса
48 кунни ташкил этади.
Қизилқумда арид ландшафтларнинг шаклланиши ва ривожланишида буғланиш
коэффициенти ҳам катта рол ўйнайди. Маълумки қурғоқчил районларда, хусусан
Қизилқум чўлида, мумкин бўлган бўғланиш миқдори ёғин миқдорига нисбатан 12-15
марта кўп, яъни йиллик ёғин миқдори ўртача 80-120 мм атрофида бўлса, мумкин бўлган
буғланиш миқдори 1000-1200 мм ни ташкил этади. Л.А. Молчановнинг (1955) маълумоти
бўйича бу кўрсаткич Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида 1500 мм дан ҳам ошади.
Бундай ҳолатда тупроқ таркибида қиш ва баҳор ойларида тўпланган намлик иссиқ
кунларнинг бошланиши биланоқ тезда сарфланади. Ўсимликлар эса маълум вақт ичида
атмосфера ёғинларининг фақат бир қисмидангина фойдаланиш имконига эга бўлади.
Шунинг учун Қизилқум чўлидаги ландшафт ҳосил қилувчи ўсимликларга узоқ давом
этадиган қурғоқчил давр кучли таъсир кўрсатади. Бу ерда қурғоқчил давр 4-5 ой давом
этади. Демак, арид шароитнинг вужудга келиши намликнинг ўта танқислиги ва
иссиқликнинг сероблиги билан чамбарчас боғлиқ. Узоқ давом этадиган юқори ҳароратли
иссиқ кунлар ёз ва куз ойларида жазирама вазиятни вужудга келтириб, ландшафт ҳосил
қилувчи чўл ўсимликларини типик арид шароитда шаклланишига, ривожланишига ва
фаслий динамик ўзгаришга имконият яратади. Бу ерда Е.П. Коровиннинг (1961) фикрини
эслатиб ўтишни лозим топдик. Унинг фикрича ёз ва куз ойларида узоқ давом этадиган
жазирама кунлар чўл ўсимликлари ҳаётини сўнгги нуқтага яқинлаштириб, уларнинг
совуққа чидамсизлик даражасини оширар экан.
Шундай қилиб, Қизилқумнинг иқлим шароити ва иқлим элементларини таҳлили
шуни кўрсатадики, улар макон ва замонда кенглик ва меридионал йўналишларда ўзгариб
бориб, арид ландшафтларни шаклланишида ва ривожланишида фаол иштирок этади,
зонал ва регионал тафовутларни вужудга келтиради. Бу эса Қизилқум ҳудудини иқлим,
агроиқлим, табиий географик, ландшафт-экологик, биоэкологик районлаштиришларда ўз
ифодасини топган. Масалан, Э.М. Мурзаев (1953, 1958) Ўрта Осиёни табиий географик
районлаштириш схемасида Қизилқум ҳудудини шимолий ва жанубий чўл зоначалари
таркибига киритиб, уни иккита областга – Шимолий Қизилқум ва Жанубий Қизилқумга
ажратган. Е.П. Коровин (1961) Ўрта Осиё ва Қозоғистонни иқлим районлаштириш
картасида Қизилқум ҳудудини иккита иқлим фациясига – Турон фацияси чўл иқлими ва
Қозоғистон фацияси чўл иқлимига бўлган. Л.Н. Бабушкин (1964) ҳаво ҳароратини
шимолдан жанубга томон орта боришини ва шу йўналишда термик ресурслар миқдорини
кўпайишини ҳисобга олиб, Қизилқум ҳудудини мўътадил иссиқ, иссиқ ва жуда иссиқ каби
термик зоналарга ажратган. С.Н. Коновалова (1972) Қизилқум чўлини қишлоқ хўжалиги
46
мақсадларида фойдаланиш учун уни учта агроиқлим районга бўлган. Булар шимолий,
марказий ва жанубий агроиқлим районларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |