38
ўзгариши глобал гидрологик циклга таъсир қилади. Атмосфера таркибида намлик
ортишига, қуруқликлар устида ёғин-сочин режимининг ўзгаришига, айрим районларда-
кучли ёғин- сочин тушишининг кўпайишига ва бошқалар. Олиб борилган кўпгина
тадқиқотлар шуни кўрсатадики, глобал исиш иқлимнинг экстрамаллигини кучайтиришга,
ҳавфли табиий ҳодисалар сонининг ошишига олиб келади. Шунингдек, иқлим ўзгариши
билан иқлим офатлари- қурғоқчилик ва сув тошқинига олиб келувчи интенсив аномал
иссиқ даврлар ва аномал ёғин-сочинлар такрорланиши ўртасида бевосита алоқа борлиги
аниқланди.
Ер шари қуруқлик қисмининг катта ҳудудларида ХХ аср ўрталаридан бошлаб
иссиқ тўлқинлар сони анча кўпайди. Умуман глобал ҳароратнинг ошиши билан, ҳавфли
иқлим ҳодисаларидан келадиган зарар анча ортиб бормоқда [8].
Иқлимнинг глобал исиш арид мамлакатларда чўлланиш жараёнини тезлаштириб
юборади. Осиё, Африка, Жанубий Американинг 110 дан ортиқ мамлакатларида чўлланиш
ҳавфи бор.
Иқлим исиши кучли шўрланган тупроқлар майдонининг кенгайишига ва
буғланишининг кўпайишига олиб келади. Масалан, Орол бўйида тупроқлардан буғланиш
1950-йилдагига нисбатан 20% кўпайди.
Шуни айтиш керакки, иқлимнинг глобал ўзгариши нафақат ўртача ҳаво
ҳароратининг ўсишида, балки энг аввал, айрим табиат ҳодисалари интенсивлиги сонининг
ошишида намоён бўлмоқда, иссиқ тўлқинлар, қурғочилик, сув тошқини, кескин исиб
кетиши ва қора совуқ (аёз), селлар, кучли шамоллар ва ҳакозо.
Иссиқ ҳаво йилдан-йилга саёрамизни қоплаб олиб, уларнинг тез-тез такрорланиб
туриши ҳам ва экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг миқдори ҳам барқарор ортиб бормоқда.
Тобора кучайиб бораётган иқлим ўзгаришлари борган сари кўплаб талофат
келтирмоқда. Кўпгина тўпланган маълумотлар шундан гувоҳлик берадики, ҳозирги вақтда
ер шарининг турли минтақаларида қишлоқ хўжалик экинлари маҳсулдорлиги экстремал
ўзгарувчанликга учраган. Юқори агротехникали АҚШ да кейинги ўн йилда уч марта ғалла
ҳосили бўлмади. Иқлим омили туфайли дунё бўйича биомаҳсулдорликнинг йилдан-йилга
пасайиш ҳавфи бор (3-расм).
Ўрта Осиёда иқлим ўзгариши ХХ асрнинг 80- йилларидан ўрганила бошланди.
Олиб борилаётганкузатишлар, глобал исишнинг региональ ҳудудларда ҳам экстремаль об-
ҳавонинг кучли намоён бўлаётганини кўрсатади [6]. Тошкентда ҳаво температураси
кейинги 100 йилда 1,7 даражага кўтарилди (2-расм), Қирғизистонда 1,6, Туркманистонда
1,8 кўтарилди. Ёғин-сочинларнинг кўпайиб-камайиб алмашиниб туриши хосдир. Йилнинг
исиш даврида ёнғин-сочин тушишида жиддий ўзгаришлар бўлмади. Бу Орол денгизи
хавзаси худудининг аридлашишини кучайтиради, дарёлар сувининг камайишига
қурғоқчиликнинг кўпайишига, натижада чўлланиш жараёнинг фаоллашувига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: