Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   292
Bog'liq
1-392

Keywords. Geography, physical geography, geoecology, science, education, practice, 
geographical environment, systematization, chronological stages, training course, areas of 
practice. 
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги туфайли
 
шўролар даврида ёзилмаган, 
лекин фанларда, жумладан Географияда умумэътироф этилган «иттифоқ тақсимоти» 
қоидаси, яъни фундаментал географик ва геоэкологик тадқиқотлар, глобал ва инновацион 
таълим-тарбия, 
халқаро 
амалий 
алоқа 
тажрибаси 
фақат 
СССРнинг 
марказий 
шаҳарларидаги илмий-ўқув муассасаларининг функционал вазифасига киритилган 
(Нигматов А.Н.,2018). Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон олимларига География ва 
Геоэкология назариясига оид чуқур фундаментал тадқиқотларни олиб боришга «пинхона» 
тарзда 
йўл 
берилмаган. 
Марказий 
Осиё 
республикалари 
миллий 
географик 
тадқиқотларининг 150 йиллик тарихи бунга далилу ашёдир. Ўзбекистонлик олимлар 
маҳаллий, жуда нари борганда Ўрта Осиё ҳудудига доир минтақавий ишлар билан 
чекланиб қолганлар (Когай Н.А.,1981; Рахимбеков Р.У., Донцова З.Н.,1982; Вахобов Х.,1997; 
Алибеков Л.А.,1998; Абдулкосимов А., Аббасов С.,2001; Акрамов З.М., Рафиков А.А.,1990; 
Чуб В.Е., 2000; Медеу А.А.,2002; Солиев А., Махамадалиев Р., 2006 ва ҳ.к.). Мазкур мақола 
айнан ўзбек олимлари учун «ваакум» бўлиб қолган География, хусусан Табиий география 
ва Геоэкологиянинг фундаментал назарий муаммоларига тегишлидир. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда географик тадқиқотлар уч йўналишда – табиий, 
ижтимоий-иқтисодий, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш, яъни геоэкологик фанлар тарзида ривожланмоқда. Лекин мазкур фанларнинг 
илмий-назарий асослари тўлиқ ишлаб чиқилган деб айта олмаймиз. Балки айнан мана шу 
муаммо Географиянинг ижтимоий нуфузини тушиб кетишига олиб келмоқдадир. Шунинг 
учун ҳам ишни Табиий география ва Геоэкологиянинг назарий асолари ўрганишдан 
бошланди. Ажаб эмас мазкур «илмий туртки» қолган географик фанларга ўз таъсирини 
ўтказса ва умумэътироф этилган, уларнинг «бошини қўшувчи» «География назарияси ва 
тарихини» алоҳида фан соҳаси, таълим-тарбия йўналиши ва амалиёт тармоғи сифатида 
Марказий Осиё халқларининг ҳаёт тарзига айлантирса. 
Назария кўпроқ универсаллик, амалиёт эса регионаллик хусусиятга эга. Аммо бунда 
ҳам қатъий чегарани ўтказиш мушкул. Чунки табиатнинг бузилиши Табиий географияни 
экологиялашувига, антропоген босимни табиатга нисбатан кучайиши эса уни 
гуманитарлашувига, халқаро муносабатларнинг кескинлашиши эса барқарорлашувига 
олиб келаётгани исбот талаб этмайдиган аксиомадир. Шунинг учун бўлса керак, табиий 
географик ва геоэкологик илм тегишли таълим-тарбия ва амалиётни ҳам реал воқеликка 
томон такомиллашувини талаб этади. Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эса 
бунга имкон яратди. 
Адабиётлардан барчамизга маълумки, лекин амалда ижобат бўлмасада, шу кунгача 
Географиянинг умуназарий масалалари билан табиий географлар кўпроқ шуғулланганлар 
(Шальнев В.А.,1998; Исаченко А.Г.,2012). Буни ҳаттоки Иқтисодий географиянинг етук 
намоёндалари Н.Н.Баранский (1980) ва Ю.Г.Саушкинлар (1976) ҳам эътироф этганлар. 
Лекин Табиий география бунинг тўлиқ уддасидан чиқа олмаганлигининг уч сабаби 
мавжуд: 1) географик қарашларнинг даврий ривожланиш босқичларини шу йўналиш 
тадқиқотчилари томонидан масалага комплекс географик эмас, асосан табиий географик 
томондан ёндашганлиги; 2) янги географик тадқиқотлар тарихида узоқ йиллар мобайнида 
кўпроқ сиёсатлаш-тирилган «ғарб» ва «шарқ» географик мактабларнинг муросасизлиги; 3) 
географиянинг ички икки катта лагерга, яъни иқтисодий ва табиий географик тармоқларга 
бўлиниб кетиши. Натижада географик фанларни ягона фундаментал асосининг 


30 
етишмаётганлиги кундалик фаолиятимизда яққол сезилиб туради. Бунинг уддасидан эса 
фақатгина География назарияси ва тарихи чиқа олади. 
Табиий география муаммоларидан бири унинг ўрганиш, ўргатиш ва амада қўллаш 
объекти — географик қобиқнинг ҳанузгача аниқ бир ўлчамга эга эмаслиги. Бунинг ечими 
айнан «Фанларни тааллуқлилик тизимини яратиш ва уни Табиий географияга қўллаш» 
орқалидир. Ушбу инновацион ёндошув географик қобиқ чегарасини атомосферада 
тропосферанинг юқори, гидросферада Ер юзаси гидрографик объектларнинг қуйи қисми, 
литосферада эса ўсимлик илдизлари ва ҳайвонларнинг пастки ва туроқларнинг қуйи 
чегарасигасидан ўтказишни маъқуллайди. 
Ер юзасида кечаётган табиий географик характердаги экзоген жараёнларга таъсир 
эитувчи ҳамда модда ва энергия айланиш жараёни кечувчи «Мохо чегараси»гача 
географик қобиқ чеграсини тушириш мантиқан нотўғри. Зеро 40 км дан пасдда 
жойлашган Литосерфанинг мазкур қатламини ўзининг тадқиқот объекти қилиб олган ва 
унга яраша тадқиқот методларига эга бўлган географик фанлар тизимида махсус фан йўқ. 
Бунинг учун янги географик фан — Геологик географияни яратишга, тегишли географик 
соҳа мутахассисларини тайёрлашга ва амалиётни йўлга қўйишга тўғри келади (1-жадвал).
Шундай қилиб География

муайян геомажмуалар (горизонтал бўлиниш) ёки 
геотизимлар(вертикал табақаланиш)да табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни 
ҳудудийлик, комплекслик, даврийлик ва тизимлилик ҳусусиятларини тадқиқ қилувчи фан 
соҳаси, унга оид билим, кўникма, малака – компетенцияларни берувчи таълим йўналиши, 
ушбу муносабатларни барқарорлаштирувчи амалиёт тармоғи.
Географиянинг ижтимоий нуфузига таъсир қилаётган 7 та ижобий хусусиятлари
билан бир қаторда 6 та салбий томонларини санаб ўтиш мумкин.
1-жадвал

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish