Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги


ГЕОГРАФИЯНИНГ ГУМАНИТАРЛАШУВИ ЗАМОН ТАЛАБИ



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   292
Bog'liq
1-392

 
ГЕОГРАФИЯНИНГ ГУМАНИТАРЛАШУВИ ЗАМОН ТАЛАБИ 
Аҳмадалиев Юсуфжон Исмоилович 
г.ф.д., профессор 
Комилова Наргиза Ўриновна 
таянч докторант 
Фарғона давлат университети 
e-mail: 
ahmadaliev-62@mail.ru
 
 
Аннотация: Мақолада география фанининг бугунги иқтисодий-ижтимоий 
тараққиётнинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб ривожланаётган янги тармоғи 
“Инсон географияси” ҳақида сўз боради. 
Таянч 
сўзлар: 
Гуманитарлашув, 
инсон 
географияси, 
поссибилизм, 
этноэколандшафт, боқувчи ландшафт. 
Аннотация: В статье речь идет «Географии человека» новый отрасли географии 
- который развивается в результате своеобразном аспекте социально-экономической 
развитии. 
Ключевая 
слова: 
Гуманитаризация, 
география 
человека, 
поссибилизм, 
этноэколандшафт, кормящий ландшафт.
Кишилик жамиятининг технократик ривожланиши натижасида инсоннинг ўз 
маданий-маънавий оламидан бегоналашуви, шиддат билан ривожланаётган оламнинг 
кичик бир жонсиз механизмчаси сифатида хис этиши жараёни давом этмоқда. Шу 
жараённинг ўта чуқурлашуви оқибатида кишилик жамиятнинг инсонга фақат ишчи кучи 
ёки истеъмоли сифатида қараши нотўғри эканлиги тоборо ойдинлашиб бормоқда. Инсон 
аввало, бошқа тирик мавжудотлардан фарқли равишда ақл-идрокка эга ўзининг маънавий 
қиёфаси билан бошқа мавжудотлардан ажралиб турадиган муқаддас зот эканлигини 
тоборо чуқурроқ хис этмоқда. Жамиятнинг бошқа қатламларида юз бераётган бу ўзгариш 
география оламини ҳам аста-секин қамраб олмоқда. География таълими ва илмий 
тадқиқот йўналишларида аста-секин гуманитар ёки инсон географиясининг ривожланиши 
хорижда ва мамлакатимизда кузатилмоқда. Мамлакатимизда ҳам инсон географияси 
йўналишида дастлабки адабиётлар чоп этилди (Инсон географияси// Н.Комилова, 
Ш.Жумаханов, Ф.Ражабов, Т.:-2017). Афсуски, бу адабиётнинг фақатгина номи “Инсон 
географияси” бўлиб, таркибий тузулиши жиҳатда иқтисодий географиянинг айнан ўзи
эканлигини таъкидлаш зарур. Негадир, МДҲ давлатлари ва биринчи навбатда Россиядаги 
“Инсон географияси” бўйича тўпланган ибратли маълумотлар қайд этилмаган бу асар ҳам 
жамиятнинг бугунги кундаги эҳтиёжи, ижтимоий буюртмаси асосида ёзилганлиги 
қувонарлидир.
Бугунги кунга келиб география, жумладан, иқтисодий ва ижтимоий география 
йўналишидаги умумилмий тадқиқотлар методологияси аста-секин ўзгариб бормоқда. 
Охирги 50 йилдаги географик тадқиқотлар методологияси таҳлил қилинса, уларда 
объектнинг эволюцион ривожланишини башорат қилиш, “чексиз” имкониятларга эга 
бўлган илмий-техника тараққиёти, инновацион технологиялар ютуқларидан ҳудудларда 


26 
“оқилона” фойдаланишни ташкил этишга қаратилган ишлар кўпчиликни ташкил этади. 
Ғарб ва Шарқда деярли бир ҳил ёндашувда, объектни узликсиз ривожланишига эришиш, 
бирхиллаштириш ва стандартлаштиришга қаратилган йўналишда тадқиқотлар олиб 
борилди. Кишилик жамиятида табиатнинг ўзи моҳир чевар, табиат энг мукаммал яратувчи 
деган сўзлар тинимсиз такрорланса-да, географияда яратилган табиатга мослашиш - 
поссибилизм (Л.Фебр, П.Видаль де ла Блаш), “боқувчи ландшафт”га сингиб кетиш 
(Л.Н.Гумелев) ёки этноэколандшафт (И.Ю.Гладкий, М.В.Рагулина, В.Н.Колуцков, 
С.М.Мягков) концепциялари амалиётга тадбиқ этилмади. Аксинча, жамиятнинг бошқа 
вакиллари билан бирга географлар ҳам “тартибсиз”, “номукаммал” табиат ва табиий 
шароитни тартибга солишга қаратилган тадқиқотлар ўтказишда давом этдилар. Ҳар 
қандай ўрганилаётган объектни дастлаб Европа, сўнгра жаҳон стандартдарига 
мослаштиришга ҳаракат қилинди. 
Бироқ, бу тадқиқотларнинг иқтисодий самараси дастлабки йилларда ижобий бўлиб 
кўринсада, кейинчалик ўзининг асл “башарасини” ижтимоий экологик муаммолар 
сифатида намойиш қила бошлади. Бу каби инновацион технологияларнинг салбий 
оқибатлари Л.Н.Гумилев таъбири билан айтганда “келгинди этнослар” маъмурий-
буйруқбозлик, тоталитар усулда бошқараётган ландшифтларда янада кескинроқ (Орол ва 
Оролбўйи, иккиламчи шўрланиш, чўлланиш каби муаммоларда) намоён бўла бошлади. 
Аввал таъкидлаганимиздек, 1930 йилларда табиатни Она табиат дея сўзда 
ардоқлаган инсон беғубор болалигини унутди, ўз онасига “тараққиёт” дарсини ўта 
бошлади. Бу ҳолатни нотўғри эканлигини ўз вақтида англаб етган улкан олимлар 
(Л.С.Берг, Н.И.Вавилов) тараққиёт кушандаси сифатида қораланди. Жумладан, инсонни, 
унинг табиат билан алоқасини, яшаш шароити ва турмуш тарзини, миллий-маданий 
қадриятларини ўрганиш, география фани учун жуда зарурлигини анча олдин тушунган 
олимлар ҳам ўз қарашларидан воз кечишга мажбур бўлдилар. Б.Б.Родоман таъбири билан 
айтганда, “академик А.А.Григорьев инсон географиясидан воз кечди, Л.С.Берг секингина 
ландшафт таркибидан инсонни чиқарди”.
Бугунги кунда фанимизнинг тараққиёт дарёси ўзига бошқа ўзан қидира бошлади, 
улардан бири инсон географияси ўзанидир. Фанимизнинг бу йўналишидаги асосий 
тамойиллар географияни “инсон” томонга юзини буришга хизмат қилади. Инсоннинг 
моддий ва айниқса, маънавий қадриятларни ўрганиш, ҳар бир ҳудуд ландшафтининг бу 
қадрятларга таъсирини таҳлил қилиш фанимизни гуманитар соҳага (тарих, фалсафа, 
психология, социология) яқинлаштириш мазкур тамойиллар асосини ташкил этади. 
Жамиятнинг бошқа тармоқларида бўлгани каби табиатдан фойдаланишда ҳам 
халқимизнинг кўп йиллик маданиятини илмий асосда ўрганиш, “оддий” (примитив) бўлиб 
кўринган 
малака 
ва 
кўникмаларни қайта 
баҳолаш 
вақти 
келди. 
Бу 
ҳақда 
республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов шундай ёзади: “Афсуски, охирги 
юз йилликда айнан минтақанинг экологик тизимига жуда катта зарар етказилди. 
Аждодларимизнинг табиатдан фойдаланишдаги анъанавий одоб-аҳлоқ қоидалари унутиб 
юборилди. Бу қоидаларга кўра сув ва ерни ўйламай-нетмай булғаш, исроф қилиш гуноҳи 
азим ҳисобланар эди”. Ушбу асарда табиатдан оқилона, уйғун фойдаланиш маданиятини 
ўрганиш ва оммалаштириш зарурлиги алоҳида таъкидланади.
Географиянинг табиат ва жамиятни бир вақтда мажмуали ўрганишга киришишида 
тарихий географияда эришилган методологик асосдан фойдаланиш ўринлидир. 
Географиянинг ушбу йўналиши ўз моҳиятидан келиб чиқиб “табиат-аҳоли-хўжалик” 
тизимини биргаликда ўрганишга асослангандир. Бироқ, шу жойда маълум ва машҳур 
тизимли ёндашувнинг ушбу йўналишга ҳар доим ҳам тўғри келмаслигини таъкидлаш 
зарур, чунки тизимли ёндашув объектни (тизимни) таркибга бўлиб ўрганишни таклиф 
этади. Натижада, инсон-аҳоли, ишлаб чиқариш кучи ва истемолчи сифатида иқтисодий 
география ва иқтисодиётда жонсиз тана, ишлаб чиқариш воситаси сифатида ўрганилади. 
Унинг маданияти, табиатдан фойдаланишдаги қадрятлари тизимнинг бошқа таркибий 
қисми сифатида бошқа соҳаларда ўрганилади. Тарихий ёндашув асосида табиатдан 


27 
фойдаланишни ўрганиш эса бизга қуйидаги масала ва муаммоларни ҳал қилишга ёрдам 
беради. 
Биринчидан, тарихий ёндашув асосида табиий ресурслар ва ундан фойдаланиш 
ўрганилганда иқтисодий географик тадқиқотларда юз берадиган “жараён” аберрациясига 
йўл қўйилмайди. Аберрация (лотинча оғиш, четга чиқиш) узоқ давом этувчи жараёнларга, 
масалан, табиатдан фойдаланиш самарадорлигига қисқа вақтдаги натижаларга қараб баҳо 
беришда кузатилади. Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигига 5-10 
йиллик натижаларга қараб баҳо бериш мумкин, бироқ узоқ вақт мобайнида табиатдан 
фойдаланиш оқибатида юз берадиган ижтимоий-экологик ўзгаришларни олдиндан билиш 
ва баҳолаш учун бу жараённи маълум ҳудуд бўйича тўлароқ ўрганиш талаб қилинади. 
Узоқ давом этувчи жараённинг бошланиши ва ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда 
баҳолаш бизга унинг келажакдаги ҳолатини башорат қилишга замин ҳозирлайди. 
Иккинчидан, табиатдан фойдаланиш ва уни ҳудудий ташкил этиш соҳасида асрлар 
давомида шаклланган, давр синовларидан ўтган, миллий қадриятлар даражасига 
кўтарилган, шарқона шукроналик, озга қаноат қилиш, исрофгарчиликдан, уволдан қўрқиш 
каби хислатлари билан уйғунлашган тажриба, кўникма ва малакалар билан таништиради. 
Тарихий воқеаларга баҳо беришда тарихчилар кўпроқ ўша давр ва муҳитдан келиб чиқиб 
баҳо беришга интиладилар. Тўғри, бундай ёндашув ижтимоий тараққиётни аниқроқ ифода 
этишга кўмаклашади. Аммо, бизнингча, табиатдан, шунингдек, ер ва сувдан фойдаланиш 
маданиятини бугунги кунимиз нуқтаи-назаридан қайта баҳолаш ҳам фойдалидир. Чунки, 
халқимизнинг табиатдан фойдаланиш маданияти ўз даврида “цивилизациялашган” 
замондошларига оддий (примитив) бўлиб кўринган. Бугунги экологик ва ижтимоий 
билимлар ойнаси орқали қаралса, бу оддийлик замирида яширинган, ижтимоий-экологик 
мувозанатни сақловчи ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш маданияти кўринади. 
Бундай маданиятни, ижтимоий тараққиётни ҳисобга олишда қайта баҳолаш, ижодий 
ривожлантириш имконияти туғилади. 
Барқарор ривожланиш тамойиллари ҳақида Рио конференциясининг асосий 
ҳужжати бўлган “ХХI аср кун тартиби” да берилган тавсияларда маҳаллий туб жой аҳоли 
фойдаланадиган аънанавий билимлар ва қадриятлар, ресурслардан фойдаланиш 
усулларини ўрганиш лозимлиги таъкидланади. Табиатдан фойдаланишни ҳудудий ташкил 
этиш бўйича халқимизда тўпланган тажриба, кўникма ва малакаларин ҳаётга татбиқ 
этишни биологиядаги турларнинг яшовчанлиги, умуман мавжуд бўлишининг асосий 
шартларидан бири бўлган “ирсият- ўзгарувчанлик-табиий танланиш” шаклида амалга 
ошириш мумкин. Бундай ёндашувда “боқувчи ландшафт”дан фойдаланувчи халқлар 
томонидан тўпланган тажриба, кўникма ва малакаларни асраш, авлоддан авлодга бериш 
шу халқнинг мавжуд бўлишининг асосий шарти эканлиги назарда тутилади 
(Л.Н.Гумилев).
Фандаги бу илмий қарашларнинг натижаси сифатида халқаро анжуманларда (Рио-
де-Жанейро, 1992, Йоханнесбург, 2002) ривожланишнинг барқарор йўлига ўтиш ҳақида 
кўплаб таклифлар айтилмоқда. Илмий адабиётларда кенг ёритилаётган “Sustainable 
develорment” ибораси ўзбек тилига “барқарор ривожланиш” деб таржима қилинади. 
Ушбу 
концепция 
ёки 
ғоя 
нуқтаи-назаридан 
ёндашилганда, 
табиатдан 
фойдаланишни оқилона ҳудудий ташкил этиш 3 та талабга (мезонга) жавоб бериши 
лозим: 

ижтимоий барқарорликни таъминлаш, яъни аҳолига керакли миқдордаги озиқ-
овқат маҳсулотлари, ишлаб чиқариш тармоқларига эса қишлоқ хўжалиги хом ашёси 
етказиб бериш; 

экологик жиҳатдан хавфсизликни, агрогеотизимларнинг барқарор фаолият 
кўрсатишини таъминлаш, салбий деградацион жараёнларнинг ривожланишига йўл 
қўймаслик; 

иқтисодий жиҳатдан унумдорликнинг, ишлаб чиқариш тармоқларидаги 
даромадни етарли миқдорда бўлишини таъминлаши керак. Аммо таъкидлаш керакки, 


28 
барқарор ривожланиш концепциясининг бу уч таркибий қисмидаги талаблар ҳар доим ҳам 
бир-бирига мос тушавермайди, қолаверса узоқ вақт давомида иқтисодий мезонларга 
кўпроқ эътибор қаратилди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам иқтисодий самарадорликка эришиш 
мақсадида қилинган ҳаракатлар натижасида экологик муаммолар келиб чиқмоқда. Бундан 
ташқари, иқтисодий унумдорликни ошириш учун сарфланган харажатлар миқдори йил 
сайин ортиб бормоқда, уларни ўз вақтида қоплаш, етиштирилган маҳсулот таннархини 
камайтириш ривожланган мамлакатлардаги асосий муаммолардан бирига айланмоқда. 
Мазкур муаммоларнинг ечими ҳақида Рио конференциясининг асосий ҳужжати бўлган 
“ХХI аср кун тартиби” да қуйидаги тавсия ва мезонлар берилган:

иқтисодиётнинг ўсиши Ер сайёрасининг экологик имкониятлари чегараларига 
мос тушиши керак; 

иқтисодий ривожланиш атроф-муҳит учун хавфсиз бўлиши керак; 

ривожланишни барқарор қилиш–ҳозирги авлод эҳтиёжларини келажак 
авлоднинг ўз эҳтиёжларини таъминлаш қобилиятларини хавф-хатарга қўймай таъминлаш; 

ер ва табиий ресурсларни ялпи миллий бойлик сифатида кўриш; 

одамларнинг фаоллигини уларга ерга эгалик қилиш ва ресурслар, молиявий 
таъминлаш ва уларнинг маҳсулотларини адолатли баҳоларда бозорга чиқариш 
воситаларида таъминлаш ҳуқуқини бериш йўли билан рағбатлантириш; 

кимёвий моддаларнинг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфлилигини 
аниқлаш; 

пестидцитларни ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш воситалари билан 
алмаштириш; 

туб жой аҳолиси фойдаланадиган анъанавий билимлар ва қадриятлар, 
ресурслардан фойдаланиш усулларини эътироф этиш. 
Мазкур тавсиялар замирида эҳтиёжни қондириш даражасида маҳсулот ишлаб 
чиқариш, аҳоли сонини, табиатдаги антропоген ўзгаришлар улуши ҳамда тикланмайдиган 
ресурсларнинг ишлатилиш миқдорини имкон қадар чеклаш 

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish