Абу Муслим. АНДАЛУСИЯ
билан озод қилади.
Шундан сўнг Муҳаммад Сағийр отасига қарши исён кўтаради ва мақсадига эришиб,
тахтни эгаллайди. Отаси эса юртини ташлаб қочишга мажбур бўлади.
Бу воқеадан фойдаланган Фернандо III Андалуснинг шимолига ҳужум қилиб, Муҳаммад
Сағийрни асирга олади.
Йиллар ўтиб Муҳаммад ибн Саъд қочиб бошпана сўраган укаси Ғарнотани эгаллайди ва
ўз назорати остига олади. Фернандога жияни Сағийрни товон пули эвазига қўйиб
юборишни сўрайди. Бироқ Фернандо товон пули олишдан бош тортади, чунки унинг тез
орада ҳаётга татбиқ этадиган режаси бор эди. У Муҳаммадга мурожаат қилиб,
қуйидагиларни таклиф этади: “Сен Ғарнота Шимолида ҳокимиятни қайта қўлга олишинг
учун мусулмонлар орасида қўзғолон кўтаришинг керак, мен шу пайтда Жанубга юриш
қилиб, Малагани қуршаб оламан, ана ўшанда сен Ғарнотани ўз назоратинг остига
оласан”. Бу таклиф ҳийла эканлиги очиқ-равшан бўлишига қарамай, Муҳаммад кўнади.
Уларнинг режаси муваффақиятли тарзда амалга оширилади. Кенжа Муҳаммад Шимолий
Ғарнотани қўлга олади, Фернандо эса Малагани эгаллайди, унинг амакиси Жанубдан
қочиб, ўзининг кичкина давлатини барпо этади. Режага кўра, Муҳаммад Сағийр
Малагани олиши керак эди, бироқ Фернандо қисқа муддатга бу шаҳарда ўз қўшинини
қолдиришини айтади ва шундан сўнг у сулҳ шартларини бузиб, Малагани ўз назоратига
олади. Шундан кейин у “Аш” водийсидиан Муҳамад Сағийрнинг амакисини ҳайдайди. У
Тунисга қараб қочади. Ғарнота эса энди ҳар тарафдан қуршаб олинади.
Ҳижратнинг 895 йилида салбчилар Ғарнота атрофидаги экинзорларга ўт қўядилар ва
Муҳаммад Сағийрдан шаҳар калитини топширишини талаб қиладилар. Ва ниҳоят,
Муҳаммад узоқ ўйлардан кейин салбчиларга қарши уруш қилиш кераклигини тушуниб
етади. Бу вақтда эса Ғарнота ичида халқ душманга қарши кўтарилади ва уларнинг
бошида Мусо ибн Аби Ғассон туради. Халқ етти ой давомида қаршилик кўрсатади ва
салбчиларга жиддий талафотлар етказиб туради. Бу пайтда Фернандо ва унинг хотини
Изабелла Муҳаммадга нома йўллаб мусулмонлар учун манфаатли бўлган 70 дан зиёд
таклифлар билан шаҳарни топшириш тўғрисидаги талабини қўйди. Муҳаммад бу
таклифни қабул қилиш кераклигини англаб, ўзининг иккита шартини қўйди:
1. Фернандо ва Изабелла барча шартларнинг бажарилиши, мисол учун, масжидлар
дахлсиз қолиши, халқ амниятда бўлиши ва ҳоказолар бажарилиши тўғрисида онт
ичадилар
2. Барча шартлар бажарилиши устидан кузатувчи тузилма бўлиши ва у фақат Рим
Папасига бўйсуниши.
Улар бу шартларга кўндилар ва Муҳаммад Андалусдаги сўнгги мусулмон шаҳри бўлиб
қолаётган Ғарнота шаҳрининг калитини салбчиларга юборди. Шу вақтнинг ўзида Мусо
ибн Ғассон саройга кириб, мусулмонлар ҳукумати олдида нутқ сўзлади: “Ўзингизни
ўзингиз алдаманг. Насронийлар ўз шартномасига амал қилади, деб ўйламанг. Уларнинг
қиролини ишончли деб ҳисобламанг. Улардан кутаётганмиз ўлим – қўрқувларнинг энг
кичигидир. Олдимизда талон-тарожлар, шаҳримизни вайрон қилишлар,
масжидларимизни таҳқирлашлар, уйларимизни бузишлар бор. Улар аёлларимизни ва
қизларимизни зўрлайдилар. Бизни даҳшатли адолатсизликка, ирқий камситишликка,
қамчи ва кишанларга рўбаро қилиб қўйишади. Олдимизда турмалар қолади. Бизни ўтда
куйдириб, қийноққа соладилар. Агар биз унинг йўлида жонимизни фидо қилмасак, мана
шуларнинг ҳаммаси бизни кутиб турибди. Аллоҳга қасамки, мен бунақанги оқибатни
кўрмайман”.
35 / 37
Do'stlaringiz bilan baham: |