I. 2 Маъруза №2 “доривор ўсимликлар ва биологик фаол қЎшимчаларнинг замонавий фармакотерапиядаги ўрни”


Ламинария (Laminaria saccharina (L) Lamоur), унинг халқ табобати ва илмий



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#66170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-маъруза

 Ламинария (Laminaria saccharina (L) Lamоur), унинг халқ табобати ва илмий 
тиббиётда қўлланилиши 
Қандли ламинария - Laminaria saccharina (L) Lamur, Япония ламинарияси - 
Laminaria japonica Aresch, бармоқли кесилган Ламинария - Laminaria digitata (Hands) 
Lamоur.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра йод тақчиллиги ҳолатлари 
одамларнинг энг кенг тарқалган ноинфекцион касалликларига кириб, ҳар йили йод 
танқислиги хавфи билан дунёда 38 млн. бола туғилади Экологик ҳавф зонасида (йод 
етишмаслиги сабабли) ярим миллиарддан ортиқ дунё аҳолиси яшайди. Тахминий 
маълумотларга қараганда, йодни етарли миқдорда истеъмол қилмаслик Ўзбекистоннинг 
10 миллиондан зиёд аҳолиси саломатлигига ҳавф солади. Йод танқислиги оқибатлари йод 
етишмаслиги қайси ёшда пайдо бўлганига боғлиқ. Илгаридан маълумки, Ўзбекистоннинг 
маълум худудлари буқоқ бўйича эндемик ўчоқ ҳисобланади. Ҳозирги Ўзбекистон 
ҳудудида буқоқ ҳақидаги энг эрта далиллар Абу Али ибн Сино асарларида учрайди. 
Унинг машхур “Тиб қонунлари”да келтирилган маълумотларда олим буқоқ ҳақида чуқур 
билимларга эга бўлгани ва ўзининг табиблик амалиётида унга дуч келганидан далолат 
беради. 
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий базасини 
мустаҳкамлаш учун катта ишлар олиб борилмоқда. Одам организмида йод етишмаслиги 
оқибатида юзага келадиган касалликларни олдини олиш бўйича муносабатларни тартибга 
солиш мақсадида 2007 йилда “Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш 
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда 
2005-2009 йилларда йод танқислиги касалликларини олдини олиш ва камайтириш 
ҳақидаги давлат дастури ишлаб чиқилди
Ламинария талломи полисахаридлар, аминокислоталар, ёғ кислоталари, макро- ва 
микроэлементларва йоднинг манбаи эканлиги маълум. Ламинария (ламинария талломи) 
кимёвий таркиби: қуруқ моддаларнинг умумий миқдорида органик моддалар 53-74 %ни 
ташкил қилади. Асосий масса углеводлар – 13-21%, шу жумладан полисахарид ламинарин 
– 21%, маннит – 20-25%, фруктоза – 4%дан иборат. Оқсиллар 5-10 %ни ташкил қилади, 
аминокислоталар 23та, улардан энг кўпи глютамин, аспаргин ва аланин. В1, В2, В6, В12, 
А, С, Д, У витаминлари, фолий кислотаси, пантотен кислотаcи, шунингдек холин, инозит, 
биотин, каротин топилган. Анорганик моддалардан йод (0,2-0,3%) катта аҳамиятга эга, 
унинг энг юқори концентрацияси янги териб олинган сувўтларда мавжуд. Бундай 
аҳамиятли моддаларга йодидлар ва дийодтирозин ҳам киради. Шунингдек ламинарияда 


калий, натрий, магний, бром, кобальт, темир, марганец, мис, бор тузлари, олтингугурт ва 
фосфор бирикмалари жуда оз миқдорда маргимуш ва азотли моддалар ҳам аниқланган.
Россиянинг балиқ хўжалиги ва океанография илмий-тадқиқот институтида 
ламинария талломидан экстрактлар олиниб, уларнинг кимёвий таҳлили ўтказилган. 
Фармакологик самараси ва таъсир механизми. Моддалар алмашинувини тартибга 
солишдаги ижобий самара биологик фаол моддалар, витаминлар, микроэлементлар
айниқса йодли тузлари миқдорининг юқорилиги билан боғлиқ. Йод қалқонсимон без 
гормонлари таркибига киради. Тиреоид гормонлар тўқимадаги оксидланиш жараёнларини 
тезлаштиради, анаболик таъсирни таъминлайди; унинг ортиқча миқдори оқсилларнинг 
парчаланишини кучайтиради ва манфий азотли балансни келтириб чиқаради. Одам 
қалқонсимон безининг нормал функциясини таъминлайдиган бир кунлик йодга бўлган 
эҳтиёж 20 мкг га тенг. Ламинария талломидаги йод аёллардаги ҳайз циклига, 
тухумдонларга таъсир кўрсатади ҳамда климакс пайтидаги патологик ҳолатларни 
камайтиради . Ламинария талломи препаратларидан сурункали атоник ич қотишда енгил 
юмшатувчи восита сифатида, атеросклероз, анемия, эндемик буқоқда моддалар 
алмашинуви регуляциясининг комплекс терапиясида фойдаланилади. 
Кубань давлат технология университетида ламинариянинг таркибидаги йодга 
ҳароратни, ph муҳитни таъсири ўрганилган . 
Ламинария талломида полисахаридлар – каррагинин, ламинарин ва фукоидин бор. 
Улар таркибий ёки захирадаги полиозлар бўлиб, деярли ҳамма сувўтлар таркибига киради. 
Аниқланишича, эфир билан боғланган олтингугурт кислотаси таркибида бўлган сувўтлар 
қон ивиши вақтини узайтиради ҳамда антилипидемик самарага эга; бошқалари танлаб 
радиоактив стронцийни боғлайди ва бу билан унинг сўрилиши ва организмда 
тўпланишини олдини олади. Алоҳида полисахаридлар меъда-ичак трактининг секретор 
фаолиятини пасайтиради, пепсин функциясининг протеолитик фракциясини камайтиради 
ва бу билан меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраларининг ривожланишини олдини олади, 
гидрофил ва адсорбцион хусусиятга эга (ичакда оғир металлар тузларини, дори 
моддаларини, бактерияларни, эндоген ва экзоген токсинларни адсорбциялайди). 
Ламинария талломи таркибидаги фитогормонлар ва витаминлар бурун, оғиз 
бўшлиғи, ичак, аёллар жинсий органлари ва ҳ.к. шиллиқ қаватлар репарациясини 
кучайтиради. Галоген элементлар гуруҳи (хлор, йод, бром) эса антисептик таъсирга эга . 
Ламинария ичак шиллиқ қаватларини тозалайди, тебранувчанлигини кучайтиради, 
ич келишини яхшилайди, ичак флорасини барқарорлаштиради. Соғлом одамларга ноқулай
экологик шароитларда қўшимча озуқа сифатида, онкология хавфи юқори бўлганларга ва 
катта ёшдагиларга теросклероз, қалқонсимон без функциялари, ичак фаолиятининг 
бузилишини олдини олиш учун, шунингдек пешоб чиқариш йўллари дискинезиясида 
гепатопротектор восита сифатида тавсия этилади . 
Тверь давлат академиясида ламинария талломи асосида қуруқ экстракт олиниб,
ични юмшатувчи восита технологияси ишлаб чиқилган. Бунда унинг самараси 
бисакодилдан 1,3 марта кучсизроқ, лекин форлакс каби эканлиги исботланди.
Ламинария анемияда ва лейкопенияда қон ишлаб чиқилишини кучайтиради. Меъда 
шираси таъсирида препарат кўпчийди, бу қорин тўқлиги ҳиссини беради. Унинг бундай 
хоссаси туфайли ундан вазнни камайтириш воситаларида фойдаланиш мумкин. 
Юқорида келтирилган маълумотлар ламинария талломи бизда етарлича таҳлил 
қилинмаганлиги ва унинг ососида озуқага биологик фаол қўшимчаларни яратиш 
заруриятидан далолат беради. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish