I. 2 Маъруза №2 “доривор ўсимликлар ва биологик фаол қЎшимчаларнинг замонавий фармакотерапиядаги ўрни”


Биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган доривор



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#66170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-маъруза

3. Биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган доривор 
ўсимликлар ва озуқа маҳсулотлари, ҳамда уларнинг компонентлари 
Маълумки, озуқаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш жараёнларининг технологик 
индустриализацияси кўплаб эссенциал элементларнинг денатурациясига олиб келди. 
Пестицидлар, гормонлар, антибиотиклар ва бошқа кимёвий моддалар, консервантлар, 
ароматизаторлар, бўёқлар ҳамда қишлоқ хўжалигида, шунингдек тайёр маҳсулот 
сифатини яхшилашда ишлатиладиган қўшимчалар овқатларнинг таркибий қисмларига 
айланиб бормоқда. 
Ўсимликлардан олинган маҳсулотларни овқатланишда истеъмол қилиш бугунги 
кунда бир қатор миллий хусусиятларга эга. Шарқ мамлакатларида ошпазликда мингдан 
ортиқ номдаги турли ўсимлик маҳсулотлари ва компонентларидан фойдаланилади. 
Ғарбий Европа мамлакатларида одатда маълум бўлган ва истеъмол қилинадиган 
ўсимликларнинг фақат 2-3 % қисми овқат тайёрлашда ишлатилади. 
Ҳозирги пайтда бутун ўсимлик дунёси учун универсал бўлган биологик фаол 
моддалар (органик кислоталар, фенолли бирикмалар, ошловчи моддалар, ферментлар, 
алколоидлар, гликозидлар, терпеноидлар ва ҳ.к.) маълум бўлиб, уларнинг хоссалари ҳам 
ўрганилган. Аниқланишича, улар фақат дори воситалари учун ишлатилмасдан, балки 
барча ўсимликлар, шу жумладан озуқавий ўсимликларнинг ҳам тўлақонли 
компонентларидир. Улар одам организмида физиологик жараёнларни тартибга солувчи 
таъсирга эга бўлиб, унинг нормал овқатланиши таркибининг ажралмас қисми ҳамдир. Шу 
муносабатда уларнинг исботлаб берилган хоссалари доирасини аниқ белгилаб олиш ва 
муайян реза мевалар, илдизлар, мевалар, баргларнинг одам ўз соғлиғига зарар етказмасдан 
истеъмол қилиши мумкин бўлган оптимал дозасини танлаб олиш зарур. 
Ўсимлик компонентларини ўз ичига олган БФҚларни яратиш ва ишлаб чиқаришда 
бу борада тўпланган тажрибадан ҳамда даволовчи, даволаш-муҳофазалаш ва функционал 
овқатланиш, фитотерапия, биокимё соҳасидаги маълумотлардан, дунё халқларининг 
овқатланишдаги миллий анъаналари бўйича тажрибалардан, турли минтақаларда 
касалланиш кўрсаткичлари бўйича маълумотлардан, касалланишнинг овқатланиш таркиби 
ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқлиги ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ. 
Фармакологик хусусиятлари исботланган ва анчадан бери маълум бўлган 
ўсимликлар тиббиётда йиғма дориларда ҳамда фармакопеяга киритилган янги гален 


препаратларни ишлаб чиқаришда қўлланилади. Улар одамларнинг овқатланишида 
анъанавий тарзда фойдаланиб келинмоқда ҳамда тўғри қўлланилганда, ҳеч қандай хавф 
туғдирмайди. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан БФҚларнинг хавфсизлиги ва озуқавий 
қимматига қўйиладиган гигиеник талабларда ўсимликлар рўйхати берилган бўлиб, 
уларнинг кўпчилигига фармакопея мақолалари мавжуд. Озуқаларга биологик фаол 
қўшимчалар сифатида доривор ўсимликларни тоза ҳолда - кукунлар, дамламалар, 
қайнатмалар шаклида, ҳамда улардан турли компонентларни ажратиб олган ҳолда ҳам 
ишлатиш мумкин. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish