Простата бези касаллигида қовоқ мойини қўллашни самарадорлиги бўйича
Ямайканинг Department of Basic Medical Sciences, University of the West Indies да
тадқиқотлар олиб борилган ва унинг натижалари Journal of Medicinal Food да батафсил
ёритилган].
Қовоқ уруғлари мойи таркибида 13-15 мг темир, 3-4 мг магний, 8-10 мг рух, 5-6 мг
селен бор. Қўлланилиши: қовоқ мойи ичиш учун ва косметик мақсадларда терига суртиш
учун қўлланилади. У терини яхшилайди, юмшатади ва тиклайди. Тери қуриши
намликнинг йўқотилишини олдини олади. Таркибидаги Е витамини туфайли терини
намлантиради ва кислород билан озиқлантиради, уни майин ва таранг қилади. Қуруқ,
зарарланган ва катта ёшдагилар терисини парваришлаш учун тавсия этилади. Қуёш
нурларидан қуйишдан сақлайди ҳамда тўқималар регенерациясини телаштиради.
Хуснбузарлар, себорея ва ёғли қазғоқни бартараф этишга ёрдам беради. Соч ва
тирночларни тиклаш ва ўстиришга кўмаклашади.
Қовоқ мойи ҳужайралар мембраналар и функциясини тиклайди, яққол ифодаланган
антиоксидант ва гепатопротектор таъсирга эга. Сафронинг биокимёвий таркибини
нормаллаштиради. Қовоқ мойи шишларни камайтиради, тўқималардаги алмашинув
жараёнларини тезлаштиради, простатага ижобий таъсир кўрсатади. Антисклеротик, ярага
қарши ва аллергияга қарши хоссаларга эга. Унинг ёрдамида простатит ва простата
аденомаси даволанади, у сперматогенез ва овуляция циклни меъёрга келтириб,
репродуктив тизимни даволаш учун жуда самарали восита ҳисобланади.
Куйишларни даволашда қовоқ уруғини клиник ўрганиш шуни кўрсатдики, қовоқ
мойи шимдирилган боғламалар билан аппликация қилинганда оғриқ тез орада камайган
ҳамда яллиғланиш камайган. Қовоқ мойи пародонтитлар ва гингвинитларда шифобахш
таъсир кўрсатди, бунда яллиғланиш аломатлари оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига 5-6 марта
аппликация қўйилгандан кейиноқ йўқолган. Проктологик касалликлар билан хасталанган
беморларни қовоқ ёғи билан маҳаллий даволаш кўп жиҳатдан оғриқни, ачишишни,
қичималарни, операциядан кейин яра соҳасидаги тиришишларни камайтирди.
Айниқса қовоқ мойи липид алмашинуви бузилиши билан боғлиқ касалликларда
(семизлик, псориаз, герпес, дерматит, экзема) кенг тавсия этилади.
Қовоқ мойи тарвуз мойи билан бирга гижжага қарши, замбуруғларга қарши, ярани
битирувчи ва жигарни тикловчи восита сифатида қўлланилади. Қовоқ ёғи – репродуктив
тизимни даволаш учун жуда самарали восита ҳисобланади. Унинг ёрдамида простатит ва
простата аденомаси даволанади, у сперматогенез ва овариал циклни меъёрга келтиради,
гениталийлардаги яллиғланиш жараёнларини олдини олади, циститда оғриқни ва
ачишишни бартараф этиш учун қўлланилади.
Юқорида қайд этилган маълумотлар республикамизда қовоқ уруғи, уни мойи
асосида оммабоп озуқага биологик фаол қўшимчалар долзарб вазифа эканлигидан далолат
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: