Qaraqalpaqstan
Respublikası xalıq bılımlendiriw xızmetkerlerin
qayta tayarlaw hám olardıń qánigeligin arttırıw aymaqlıq orayı
112
“Tálim sistemasında elektron tálim ortalıǵında
islewdegi mashqalalar hám sheshimler”
ҳаётига кенг жорий этишни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Ахборот технологиялари соҳасидаги касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимининг
самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар давлат органлари ва тармоқ
ташкилотларини малакали IT-мутахассислар билан таъминлаш учун мустаҳкам замин
яратмоқда.
Хусусан,
Муҳаммад
Ал-Хоразмий
номидаги
ахборот-коммуникация
технологиялари
йўналишига
оид
фанларни
чуқурлаштириб
ўқитишга
ихтисослаштирилган мактаб ва бир қатор хорижий университетлар филиаллари
фаолияти йўлга қўйилиб, туман ва шаҳарларда рақамли технологияларга ўқитиш
марказлари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Шу
билан бирга, Республиканинг меҳнат бозорида малакали кадрлар
етишмовчилиги ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув дастурлари ва услубларини
такомиллаштириш, таълим муассасаларининг IT-компаниялар билан ўзаро
ҳамкорлигини кучайтиришни тақозо этмоқда.
Малака ошириш тизимида тингловчиларга ахборот технологиялари ҳақида
чуқур билим ва амалий кўникма бера оладиган педагогларни тайёрлаш муҳимдир.
Ахборот-коммуникация технологияларини ўқувчиларга улар мактабда таълим олишни
бошлаган вақтдан бошлаб оммавий равишда ўқитишни бошлаш керак, чунки бу даврда
ўқувчиларда кўникмалар тез шаклланади. Дарс жараёни мураккаб ижодий машғулот
бўлганлиги боис, унинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқитувчиларнинг маҳорати ва
ижодкорлигига боғлиқ. Ўқувчиларни фаоллаштириш учун ахборот технологиялари,
ўйин, баҳс, суҳбат, мусобақа, саёҳат,
конференция, давра суҳбати, ролли ўйинларни
қўллаш, китоб билан ишлаш, компьютер машғулотларига етарлича вақт ажратиш
керак. Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларининг ўринли
қўлланиши машғулотларнинг қизиқарли тарзда ташкил этилиши билан бирга ўқув
материалларининг чуқур ўзлаштирилишига кенг имконият яратиб беради.
Таълим
жараёнини мультимедиали ресурслар билан ташкил этиш албатта ижобий
натижаларни кўрсатади. Мультимедиали иловаларнинг афзаллик томонларидан бири
мавзуларга тегишли анимациялардан гипермурожаат ёрдамида фойдаланиш
имконияти мавжуд. Анимациялар ҳаракат ва овоз билан бойитилиши эвазига ўқув
материалларининг мазмунини кенгроқ ва тушунарли тарзда ёритиб бериш мумкин.
Дарсларда электрон таълим ресурсларидан ўринли
фойдаланиш дарс мазмунини
бойитади.
Жумладан, ўқитувчи электрон дарсликлар интернет,
мультимедиали
маҳсулотлардан фойдаланиб дарс машғулотларини ташкил этиши ўқувчиларнинг
интеллектуал салоҳиятини янада ўсишига туртки бўлади. Ҳеч бир ўқувчи дарсга
беэътибор қолмайди. Дарсда ўқувчи фаоллиги бирмунча ошади. Ўқитувчи оддий
дарсда ўқитувчи китоби ва дарслик билан шуғулланибгина қолади, холос, АКТ
асосидаги дарсларда ўқитувчи бир нечта манбаларга мурожаат қилади. Жумладан,
электрон услубий ва электрон ўқув қўлланма ўқитувчи учун ёрдамчи ҳамда етакчи
материал бўлса, электрон топшириқлар ва тестлар, мультимедиа маҳсулотлари
ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари учун асосий материал бўлиб хизмат қилади.
Бошланғич таълимда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш йўллари ҳам бевосита
бошланғич таълимни нуфузли ўқитувчилар
билан таъминлаш, уларнинг малакасини
ошириш, синфхоналарни замон талаблари асосидаги техника воситалари ва кўргазмали
қуроллар билан жиҳозлаш, ўқитувчи ва ўқувчиларни ўқув-методик қўлланма, тавсия,
дидактик материаллар, дарслик билан таъминлашдан иборат. Агарда ўқитувчи
дарсларни ахборот-коммуникация технологиялари билан ташкил этса: - дарсда ўқувчи
фаоллиги ошади; - ўқувчининг вербал коммуникатив кўникмалари шаклланади; - фанга