“Tálim sistemasında elektron tálim ortalıǵında
islewdegi mashqalalar hám sheshimler”
бўлган қизиқиши ва эътибори кучаяди; - ҳар бир дарсни муаллифлардек ҳис этади; -
ахборот билан ишлаш, ахборот қидириш, зарурларини ажрата билиш, қайта ишлаш,
тартибга солиш, ахборотларнинг мазмунини тушуниш, мантиқий яқинларини ажрата
олишга ўрганади. Шулар асосида ахборотни олиш маданияти шаклланади.
Ўқитувчининг ўзи эса технологик жараёнда замон билан ҳамнафас, дарсларни бир неча
манбалар ва энг сўнгги янгиликлар билан бойитувчи, ўқувчи кўз ўнгида мукаммал
шахс сифатида шаклланиб боради. Хулоса қилиб айтганда, амалиётнинг кўрсатишича
дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш дарс
мавзусининг муаммоли масалаларига диққатни қаратиш имконини беради. Тингловчи
ўзининг компьютер саводхонлиги, интернет билан ишлаш кўникмаси ҳамда электрон
интерфаол доскада ишлаш маҳоратларини ҳимоя жараёнида намойиш этади.
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ақлий салоҳиятининг ўсиб бориши уларнинг
таълим мазмунига чуқурроқ кириб боришга интилиши, ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланиб, дунё янгиликлари билан яшаши ҳамда таълим
соҳасидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб боришини талаб этади. Халқ
таълими ходимлари бевосита мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
маркази базасида масофавий методик хизмат кўрсатиш тизими билан боғланиб, ўз
кўникма ва малакаларини оширишлари ва ушбу марказнинг сайти орқали
янгиликлардан хабардор бўлиб, таълим жараёнига уларни олиб киришлари мумкин.
Педагогик жараёнларга таълимнинг замонавий технологияларини киритиш, ёшларни
мустақил ижодий ишлаш, эркин фикрлашга ўргатиш ҳозирги давр талаби экан, унинг
таълим-тарбия билан узвийлигини таъминлаш бугунги кун вазифасидир.
Адабиётлар
:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 6 октябрь «Ахборот технологиялари
соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш
ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги пқ-4851-
сонли карари
2. Электрон таълим ресурсларига умумий талаблар. – ОЎМТВ, 2013. -10, 14-б.
3. Болат Е.С., Бухаркин М.Ю. Современные педагогические и информационные технологии
в системе образования. – М.: «Академия», 2008. –С. 364.
4. Рахимов О.Д. ва б. Замонавий педагогик технологиялар. – Т.: «Фан ва технология»
нашриёти, 2013.
5. Рахимов О.Д. ва бошқалар. Таълим сифати ва инновацион технологиялар. – Т.: «Фан ва
технология» нашриёти, 2015.
4. Йўлдошев Ж.Ғ. ва бошқалар. Интерфаол таълим сифат кафолати. – Т.: «ЮНИСЕФ», 2008.
Do'stlaringiz bilan baham: |