19-Маъруза. Нефтъ қудуқларини сув босиш сабаблари ва уларни
бартараф қилиш.
Нефтъ қудуқларини сув оқимларидан чегаралаш.
Ҳар бир нефтъ конидаги қудуқларни сув босимининг асосий сабаби –
маҳсулдор қатлам тузилишининг геологик-физик хусусиятларига ва конларини
ишлатиш шароитларига боғлиқ. Масалан, қатламларга сув бостириб
қудуқларни ишлатиш жараёнида нефтъ қудуқларини жадал сув босишига
таъсир қилувчи омиллар коллекторларнинг ва нефтъ уюмларининг ҳар хил
бўлиши
ҳисобланади.
Геологик-физик
омиллар
асосида
қатламлар
қалинлигининг
ўзгарувчанлиги,
уларнинг
коллекторлик
хоссалари,
петрографик таркиби ётади. Айрим ҳолларда бир-бирига яқин
жойлашган
ишлатиш қудуқларининг геологик кесими бир-бирига тўғри келмаслиги
мумкин. Нефтли тоғ жинсларининг хилма-хиллиги ишлатиш қудуқларининг
маҳсулдорлигига таъсир қилади ва нефтъ уюмларини қазиб олиш жараёнини
мураккаблаштиради. Ҳайдаладиган ва законтур сувлари ўтказувчан қатламлар
ва қатламчаларга қараб ҳаракатланади. Натижада улар юқори дебитли
қудуқларга ёриб киради ва уларни вақтдан олдин суюлтиради. Кўп қаватли
конлардаги ҳайдовчи ва ишлатиш қудуқлар ҳамма қатламларни бир вақтда
очади ва қазиб олади.
Одатда, зонали ва қат-қатлик тузилишга эга бўлган маҳсулдор қатламли
қудуқларни сув нотекис босади. Айрим қатлам ва қатламчаларни бевақт сув
босиши коллекторлардан нефтни чиқариб олишда айрим ноқулай шароитларни
содир қилади. Одатда уларга сув кириши фазали ўтказувчанликнинг
ўзгаришига ва қудуқ туби босимининг ошишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда
сув босмаган қатламларда нефтнинг оқими камаяди. Кейин қатламлар
орасидаги босим градиенти ошади ва улар орқали суюқлик оқимининг
киришига шароит туғилади. Лекин қатламларнинг литологик-фациал ўзгариши
жараёнида қудуқларни бевақт сув босиши қатламларда катта миқдорда нефтъ
заҳираси бекилиб қолишига,
нефтъ беришнинг камайишига, уюмларни қазиб
олиш муддатининг ошишига ва кўп материал сарфланишига олиб келади.
Шунинг учун нефтъ қудуқларидаги сув оқимларини ўз вақтида чегаралаш
нефтъ қазиб олишнинг энг самарали тадбири ҳисобланади.
Бу муаммоларни ҳал қилиш учун қудуқларни сув босиш сабабларини
аниқлаш ва сув оқимларини чегаралаш усулларини ишлаб чиқиш
талаб
қилинади. Қудуқдан нефтъ билан бирга чиқувчи сувларнинг ишлаб чиқариш
кўрсаткичлари таъсирига қараб, нефтни сиқиб чиқаришга қатнашадиган ва
қатнашмайдиган гуруҳларга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга контур суви ёки қатлам босимини шиширишга
мўлжалланган ҳайдаладиган сув киради. Улар ишлаб чиқишга икки хил таъсир
қилади: бир томондан у қатламнинг нефтъ бериш коэффициентини
кўпайтиради, иккинчи томондан ишлаб чиқарилаётган
нефтнинг таннархини
оширади. Қудуқнинг юқори ўтказувчан қатламларига сув оқимининг бевақт
ёриб кириши сув босган қатламлар ҳисобига ҳосил бўлади. Натижада қудуқ
маҳсулотларини сувлантиради. Лекин қудуқлардан олинадиган сувларнинг
кўпчилик қисми нефтни сиқиб чиқаришга қатнашмайди. Бу гуруҳга
қўйидагиларни киритиш мумкин:
а) Бузилган ишлатиш қувурлар бирикмаси орқали қудуққа юқори
горизонтлардан кирадиган сувлар;
б) қувур ташқи бўшлиғи бўйича кирадиган маҳсулдор қатламлардаги
таглик қатлам сувлари;
в) қудуқнинг ҳалқа бўшлиғи канали (ариқча) орқали кирадиган қатлам
пасти сувлари.
Юқори қатламларни сув босиши маҳсулдор қатламларга таъсири йўқ.
Улар ишлатиш қувурлар бирикмасини герметиклигининг бузилишига боғлиқ.
Айрим ҳолларда қатламлар бир-биридан сифатсиз
ажратилганлиги учун улар
маҳсулдор қатламлардан нефтни сиқиб чиқаришда қатнашмайди. Шунинг учун
улар
қувурлар
бирикмаси
ортидаги
ютилишнинг
жадаллигига
ва
шикастланишининг ўлчамига қараб, ҳар хил тўлдиргичлар қўллаб, қувур ташқи
бўшлиғини цементлаш усули билан чегараланади (изоляцияланади). Одатда
таглик ва қатлам пасти сувлари босими мураккаб ҳарактерга эга. Чунки улар
кудуқнинг қудуқ туби зонаси каналлари ишлатиш қувурлар бирикмаси ва тоғ
жинслари орасидаги ҳалқа бўшлиғи бўйича киради.
Лекин улар
коллекторлардан нефтни сиқиб чиқаришда қатнашмайди, аксинча у қудуққа
ёриб киради. Қатламнинг нефтли қисм депрессиясини пасайтиради, ҳамда
унинг нефтъ учун фазали ўтказувчанлигини ёмонлаштиради. Сувнинг
маҳсулдор қатламга яқин жойлашиши чегаралаш (изоляция)
ишларининг
технологиясини мураккаблаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: