Қум тиқинларини кўпик билан ювиш.
- Қум тиқинларини кўпик билан ювганда қудуқ оғзи герметикланиши
керак.
- Компрессор ва ювиш агрегатининг аэраторга чиқиш йўлларига тескари
тўсқич ўрнатилиши керак.
- Аэратордан кейин сув-ҳаво йўлларида ювиш шлангасининг узилишига
қарши тўсқич мосламалари ўрнатилиши лозим.
Сув эритмаларини дозалаш ва тайёрлашни механизациялаштириш керак.
- Бурғилаш қувурлар бирикмасининг юқори қисмига тўсқич ўрнатилиши
керак.
- Тескари усул билан ювишда ювиш қувуридан чиққан қумли кўпик
тормоқли шланга ёрдамида маҳсус идишга қуюлади.
- Тескари тўсқич тагидаги ювиш қувурларининг босимини разведка
қилиш махсус мосламалар ёрдамида амалга оширилади.
Қудуқни кислота билан қайта ишлаш.
- Қудуқда кислота билан ишлашни режа бўйича махсус тайёрланган
гуруҳ амалга ошириши керак.
- Омборлардаги кислота сақлаш идишлари ортиқча кислоталарни қўйиш
учун тенглаштириш поплавкаси ва қуйиш қувури билан таъминланиши керак.
- Омбордаги идишлар цистернадан кислотани тўкиш ва кўчма идишга
қуйиш учун махсус ҳайдаш аслаҳалари билан таъминланиши керак.
- Омборларда кислоталар коррозияга қарши қопланган идишларда
сақланиши керак.
- Насоснинг кислоталарни ҳайдаш сальниги махсус шитлар билан
ёпилиши керак.
- Кислотани идишга қўйиш механизациялашган бўлиши керак.
- Кислотани сақлаш ва ташиш идишлари ва уларни ёпиш мосламалари
кислотага барқарор (турғун) ва герметиклашган бўлиши керак.
- Паловик кислотасини шиша идишда сақлаш ва ташиш ман қилинади.
- Кислота эритмасини тайёрлаш учун фойдаланиладиган ўлчагич
(мерник) қопқоғида икки тешик бўлиши керак: биринчиси кислота қўйишга,
иккинчиси эса буғини чиқаришга.
Қум тиқинларини бартараф қилиш.
а) Контакт герметизаторга 2 МПа босим берилади. Зичлагичнинг
ейилишини камайтириш учун қувурларни мойлаш суюқликлари билан
мойланади. Превентор қурилмасининг ҳамма плашкаларини ва фаввора
арматурасининг марказий лукидонини очиш.
б) Қудуқда герметизаторга суюқликнинг оқишини чегаралаб контакт
герметизаторини босими ўзгартирилади. Айланишни ташкил қилиш учун
КДТга ишчи субклик ўзатилади. Ён чиқиш жойида ювиш суюқлигининг
айланишини бошқариш учун тартибга солувчи дроссел ўрнатилади.
в) КДТ орқали узлуксиз суюқлик айланишини ташқил қилиниб, КДТ ни
қудуққа тушириш тезлиги 60 метргача 5 м/мин, кейин унинг тезлиги 9-12
м/минутга оширилади. Қувурнинг тушиш чуқурлиги қувур ўлчагичи билан
назорат қилинади.
г) Тиқин жойлашган жойга 50 м қолганда тушиш тезлигини 5 м гача
камайтириш талаб қилинади. Ювиш жараёни монометр ва вазн индикатор
манометри орқали назорат қилинади. Агар КДТда босимнинг ошиши кузатилса,
туширишни тўхтатиб, айланиш тикланганга қадар қувурлар андак кўтарилади.
д) Босимни 21 МПа дан оширмасдан насос қурилмасидан суюқликни
узатиш кучайтирилади. Кейин қудуқ тубига ювиш пойнаги урилганга қадар
жойлашган қум тиқинлари бартараф қилинади. У вазн индикатори ёрдамида
назорат қилинади.
е) Иш режасига асосан ётқизиқлар тўлиқ чиқарилгунга қадар қудуқ
қайта ишланади.
ж) КДТ ни кўтариш жараёнида герметикликни таъминлаш учун
герметизаторнинг босими тартибга солиб турилади.
з) КДТ ни кўтаришда доимий равишда ишчи эритма ҳайдалиб турилади.
Кўтариш тезлиги 100 метргача 5 м/мин. атрофида бўлади. Ювиш пойнаги ва
герметизатор чиққандан кейин эритма ҳайдаш тўхтатилади ва превентор
плашкаси ёпилади.
и) Иш тугатилгандан кейин КДТ ишчи агентдан бўшатилади ва КДТ
компрессор ёрдамида пуфлаб тозаланади ёки қувур суюқлик билан
тўлдирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |