186
Сўнги ун йилликларда экспортни ихтиёрий чегаралаш ва энг кам импорт
баҳоларини белгилаш хақида битимлар тўзиш амалиёти кенг тарқала бошлади.
Савдо чеклашларининг бу янги турларининг хусусиятлари уларни урнатишнинг
ноанъанавий усулидан иборат. Яъни импорт килувчи мамлакатни ҳимоя
килувчи савдо туcиклари импорт килувчи мамлакат
чегарасида киритилганда
экспортни ихтиёрий чегаралаш кулланилади. Худди шунга ўхшаш энг кам
импорт баҳосини урнатиш ҳам амалга оширилади. Бундай баҳоларни урнатган
импорт килувчи мамлакатлар билан контрактлар тўзишда
бунга экспорт
килувчи фирмалар томонидан катъий амал қилинмоги лозим. Экспорт баҳоси
энг кам даражадан пасайтирилган ҳолда импорт килувчи мамлакат демпингга
қарши бож киритади ва уни қўллаш бозордан чиқишга олиб келиши мумкин.
Экспортни давлат томонидан рағбатлантириш тадбири сифатида кўпгина
мамлакатларда
экспорт
субсидиялари
кулланилади,
яъни
тажриба
конструкторлик ишлари ва экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни
бевосита молиялаштириш ёки бу мақсадларга давлат бюджетидан имтиёзли
кредитлар бериш кўзда тўтилади.
Рўйхатга олиш урнатилган шаклда тулдирилган рўйхатга олиш
варакасини
такдим этиш, рўйхатга олинганлик ракамини бериш, Ташқи
Иқтисодий алоқа катнашчиларини расмий равишда
чоп этиладиган давлат
рўйхатлари тупламига киритиш ва рўйхатга олинганлик хақидаги гувохномани
беришни ўз ичига олади.
Маҳсулот баённомаси - бу ташқи иқтисодий алоқа катнашчисининг
маҳсулотни давлат чегарасини кесиб утаётгани хақида
ушбу мамлакатда
урнатилган қоидаларга мувофиқ берган расмий аризасидир. У икки кўринишда,
яъни божхона баённомаси бўйича ва товар - транспорт харажатлари бўйича
(етарли малака ва тажрибага эга бўлган ташқи иқтисодий бирлашмалар учун)
амалга оширилади. Баъзи фукаролар мамлакатга киришда ва чиқишда
ташилаётган буюмлар, мулк шу жумладан валюта хақида баённомани бир хил
андозадаги варакаларга тулдиришлари лозим.
187
Ташилаётган юкларга баённома Ташқи Иқтисодий операция катнашчиси
томонидан ҳар бир масулот учун тулдирилади ва унда операция тури (экспорт
ва импорт) маҳсулот номи, экспорт ва импорт қилинаётган мамлакат, валюта,
маҳсулотнинг умумий ҳақиқий баҳоси ва бошқалар кўрсатилади. Бу ҳужжат
асосида импорт, экспорт учун солиқлар миқдори аниқланади, ҳорижга
пулларнинг утказилишининг тўғрилиги назорат қилинади. У фақат Ташқи
савдога эмас, балки бутун Ташқи Иқтисодий фаолиятга тўсиқ бўлган маъмурий
тадбир бўлиб, валюта билан чегаралаш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: