Kkkkkkkkk



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet55/93
Sana13.06.2022
Hajmi5,01 Kb.
#666104
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93
Bog'liq
34-y-Makroiqtisodiyot-oquv-qullanma-A.B.Shakarov-F.B.Abdukarimov-2009

9.2. Нодескрецион фискал сиёсат.
Давлат харажатлари ва солиқлар миқдорининг ўзгариши айрим 
ҳолатларда автоматик равишда амалга оширилади. Буни биз биринчи саволга 
киритмаган эдик. Чунки СММ нинг ҳар қандай даражасида бир миқдордаги 
солиқлар олинишини кўриб чиққан эдик.
Барча турдаги солиқлар ҳам СММ ўсишига мос равишда соф солиқлар 
тушумини кўпайтиради (соф солиқ умумий солиқлар тушумидан давлат 
трасферт тўловларини айирмасига тенг). СММ миқдорининг ўсиб бориши 
билан индивидуал даромад солиқлари, корхоналар даромад ва фойда 
солиқлари, ҚҚС, акцизлар миқдори ошиб боради. Ва аксинча СММ миқдори 
камайса солиқ тушумлари камаяди. Бу ерда трансферт тўловлари қарама-қарши 
хусусиятга эга. Чунки Иқтисодий ўсиш шароитида ишсизларга тўланадиган 
нафакалар, фермерларга бериладиган субсидиялар камаяди ва Иқтисодиёт 
инқирозга учраётганда эса кўпаяди.
Қуйидаги чизма бизга солиқ тизими қандай қилиб барқарорликни 
оширишини тушуниш имконини беради. 


115 
Ушбу графикда давлат харажатлари СММ маҳсулот миқдори қандай 
бўлишидан каттъий назар давлат томонидан бир хил қилиб белгиланган. Солиқ 
тушумлари эса СММ миқдори билан мос равишда ўсиб боради. 
СММ миқдори ва солиқ тушумлари ўртасидаги бу тўғри боғлиқлик икки 
ҳолатда катта аҳамиятга эгадир. 
9.1-чизма.
Соф миллий маҳсулот (CММ, млрд сўм) 
Давлат харажатлари ва 
солиқ тушими (млрд сўм) 
Ортиқчалик 
Камомат G 
0 CММ3 СММ1 СММ2 
Биринчидан солиқлар Иқтисодиётнинг потенциал сотиб олиш 
қобилиятини йўқотиш ҳисобланса, иккинчидан барқарорлик нуқтаи назаридан 
Иқтисодиёт инфляцияга қараб кетаётган бўлса бундай солиқ тушумлари 
миқдорини ошириш лозим. Аксинча, ўсиш даражаси камайган вазиятларда 
солиқ тушумларини камайтириш керак. 
Урнатилган барқарорликни янада кенгроқ аниқлайдиган бўлсак 
Иқтисодиётда Иқтисодий камайиш бўлган шароитда давлат бюджетининг 
ижобий қолдигини камайтиришга ва инфляция шароитида эса ижобий 
қолдиқни ошириш (ёки унинг камомадини камайтириш) борасида олиб 
бориладиган ҳар қандай чора тадбирлардан иборатдир. Юқоридаги чора 
тадбирлардан кўриниб турибдики солиқ тизими шахсан ушбу вазифаларни 
бажаради. СММ миқдори ошганда солиқ тушумлари кўпаяди. Аксинча, СММ 


116 
миқдори камайганда эса солиқ тушумлари ҳам камаяди. Жадвалдан 
фойдаланган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, СММ миқдорининг кам 
миқдори ( СММ 3) автоматик равишда рағбатлантирувчи бюджет камомадини 
пайдо бўлишга чорлайди, инфляция билан боғлиқ бўлган шароитдаги СММ 
миқдори эса автоматик равишда босик бюджет ортиқчалигининг пайдо 
бўлишига чорлайди.
Фараз қилайлик, мамлакат тўлиқ бандлик шароитида яъни, балансланган 
бюджет шароитида фаолият кўрсатади. Йил давомида истеъмол, инвестиция ва 
соф экспорт харажатларида қисқариш мавжуд бўлсин ва у СММ камайишига 
олиб келсин. Давлат ушбу вазиятдан чиқиш тўғрисида бирорта ҳам чора 
кулламаган бўлсин ва G ва Т графикда кўрсатилган вазиятда колсин. 
Иқтисодиётнинг СММ3 га қараб ҳаракатида солиқ тушумлари камаяди ва 
давлат харажатларининг ўзгармаган шароитида камомад келиб чиқади. Бу 
даврий камомад давлатнинг фискал сиёсатлари натижасини билдирмайди. 
Асосий тушунча шундан иборатки бу ерда давлатнинг фискал сиёсати 
тўғрисида хеч нарсани таъкидлаб бўлмайди. 
Иқтисодчилар бу муаммони бюджетга тўлиқ бандлик тушунчасини 
киритиш орқали хал қилишди. 
Соддалаштириб айтсак тўлиқ бандлик шароитида бандлик агарда 
мамлакат Иқтисодиёти тўлиқ бандлик шароитида фаолият кўрсатганда бюджет 
ортиқчалиги ёки камомади қандай бўлган булар эди. Тўлиқ бандлик 
шароитидаги бюджет билан кейинги уттиз йилдаги ҳақиқий бюджет миқдорини 
солиштириш натижасида иқтисодчилар иккита хусусиятини аниқлашди. 
Биринчидан ҳақиқий бюджет одатда камомад билан чиққан бўлса, тўлиқ 
бандлик шароитидаги бюджет бюджет ортиқчалигига ёки баланслашган 
бюджетга томон интилган. Иккинчидан, ҳақиқий бюджет камомади ва бюджет 
тўлиқ бандлик шароитида камоматининг кўплигига эътибор беринг. Мамлакат 
Иқтисодиёти тўлиқ бандликка эришишга яқинлашганда ёки потенциал ишлаб
чиқариш даражасига яқинлашганда ҳақиқий комомадларнинг кўпгина қисми 
давлат харажатлари ҳисобига тўғри келган. Бу структурали камомад 


117 
билдираяптики, солиқ тушумлари давлат харажатлари миқдоридан Иқтисодиёт 
тўлиқ бандликга эришган шароитда ҳам кам бўлган.
Давлатнинг фискал сиёсатида тўланадиган солиқлар миқдори катта 
аҳамиятга эгадир. Шунинг учун ишлаб чиқариш корхоналари тўлайдиган 
солиқлар таркибини қараб чиқамиз. 
Корхоналар учун қандай манбалардан солиқларни тўлашни билиш лозим. 
Солиқлар уларнинг тўланадиган манбаларга кура қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади. 
1) Харажатлари - маҳсулот таннархига киритиладиган солиқлар: ер солиги, 
автомобил йўллардан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ, траспорт 
солиги, транспорт воситалари эгаларидан олинадиган солиқ; 
2) Харажатлари - маҳсулотларни сотишдан тушадиган тушумлар таркибига 
киридиладиган солиқлар; ккС, акцизлар, экспорт таърифлари; 
3. Харажатлари молиявий натижаларга қўшиладаган солиқлар: - фойда солиги, 
мол-мулк, реклама, атроф-муҳитни тоза сақлаш, уй-жой фонди ва ижтимоий 
соҳа объектларин сақлаб туриш солиқлари ва бошқалар. 
4) Харажатлари корхона ихтиёрида қоладиган фойдадан қопланадиган 
солиқлар: ҳисоблаш техникаси ва автомобилларни сотиш учун тўланадиган 
солиқлар, савдо қилиш учун бериладиган лицензиялар йигими, биржа амалга 
оширган ишлар учун йигимлар, дам олиш ва курорт зоналарида ишлаб чиқариш 
объектларини кўриш учун тўланадиган солиқлар ва бошқалар. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish