Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


Температура,  о С Коррозия тезлиги, мм/йил



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

 
Температура
о
С Коррозия тезлиги,
мм/йил
 
1. ОООХ16Н15МЗ 
0,5 –0,6
 
190 
0,06
2. 
Х17Н13М2Т 
0,5 –0,6
 
190
0,08
3. 
Х17Н13МЗТ 
0,5 –0,6
190
0,05
4. 
ОХ11Н16МЗТ 
0,5 –0,6
190
0,04
5. 
Ст.З 
0,5 –0,6
150
>20
6. 
ОХ13 
0,5 –0,6
190
>15
7. 
Тантал 
0,5 –0,6
165
0,0
8. 
Молибден 
0,5 –0,6
190
1,8 
 
6.12-расм. Турли босимларда темир 
пентакарбонили ҳосил бўлиш тезлиги-
нинг ҳароратга боғлиқлик графиги


147 
6.3.4. Олтингугурт коррозияси 
Олтингугурт ва унинг бирикмалари – олтингугурт ангидри (SO
2
), водород 
сулфиди (H
2
S), меркаптанлар, тиоспиртлар ва бошқалар етарлича агрессив, 
коррозион фаол моддалар ҳисобланади. Юқори ҳароратли газ коррозиясида 
водород олтингугурти энг фаол компонентдир. У ҳаттоки олтингугурт 
диоксидидан ҳам хавфли моддадир.
Олтингугурт гази (SO
2
) сулфат кислотаси ишлаб чиқаришда дастлабки 
маҳсулот 
ҳисобланади. Уни олтингугурт 
колчеданини 
пишитиш, 
олтингугуртни ёқиш, металлургия ишлаб чиқариш корхоналари чиқинди 
газларини утилизациялаш жараёнларида олиш мумкин. Эритиш цехларининг 
чўян жиҳозлари, колчедан печларининг кураклари, қозон-утилизаторлар, 
қуруқ электрофилтрлар, сулфат кислотаси ишлаб чиқаришида куйинди газ 
мўрилари олтингугуртли газ коррозиясидан тез-тез ишдан чиқади. 
Қора металларнинг 300°С дан юқори ҳароратлардаги олтингугуртли газ 
коррозияси натижасида FeS, FeO ва Fe
3
O

дан иборат металл заки қатлами 
ҳосил бўлади.
Муҳит ҳарорати 400
о
С дан ошганда чўяндан тайёрланган буюмлар 
ҳажмининг дастлабки ҳажмига нисбатан 10 % гача ортиши кузатилади. Бунда 
буюм материалининг мустаҳкамлиги кескин пасаяди. Бу ҳодиса чўяннинг 
“ўсиши” дейилади ва у металлнинг ички оксидланиши билан тушунтирилади. 
Чўяннинг максимал ўсиши 700
о
С ҳароратда кузатилади. Юқори легирланган 
хромли чўянлар, “пироферал”, “чугал” деб номланадиган карбидли чўянлар 
ўсишга чидамли ҳисобланади. 
Олтингугуртли газ юқори ҳароратларда никелни оксидлайди. Бунда 
тобланган зак қатлами ҳосил бўлиб, унинг таркибига NiS ва NiO киради: 
3Ni + SO
2
= NiS + 2NiO. 
Плёнканинг ўсиши параболик қонуният бўйича боради. Олтингугуртли никел 
водород сулфидининг металл билан таъсирлашиши туфайли ҳосил бўлади
Ni + H
2
S = NiS + H

Никел сулфиди металл ҳолдаги никел билан эриш температураси 625 °С 
бўлган, осон эрийдиган эвтетика ҳосил қилади. Таркибида никел бўлган 
бўлган пўлатларда бундай эвтетиканинг ҳосил бўлиши асосан металлнинг 
емирилишига сабаб бўлувчи доналар чегарасида амалга ошади. 
Таркибида 15% дан ортиқ никел бўлган пўлатлар олтингугуртли газлар 
таъсирини жуда сезувчан бўлади. Оксидланиш жараёнида улар механик 
мустаҳкамлигини йўқотади. Шунинг учун олтингугурт диоксиди бўлган газ 
муҳитларида 400°С гача бўлган ҳароратларда углеродли пўлатлар, янада 
юқори ҳароратларда – хромли пўлатлар ишлатилади. 
Иссиқликка бардошли энг кўп ишлатиладиган пўлатлар – 4Х9СА, Х6СЮ, 
XI7, ОХ17Т, Х18СЮ, Х25Т ҳисобланади. 800-1000 °С дан юқори 
ҳароратларда интенсив равишда металл закининг (окалина) ҳосил бўлиш 


148 
жараёни кетади. Бундай муҳитларда кўпинча иссиқликка бардошли Х5М, 
Х6СМ, X18Н12Т, Х23Н18 пўлатлар ишлатилади. Бундай қотишмалар учун 
ишчи ҳарорат 550-600 °С (Х23Н18 учун – 1000 °С) ни ташкил қилади. 
Қуруқ олтингугуртли газ алюминий билан жуда секин таъсирлашади. 
Шунинг учун иссиқлик алмаштиргичлар ва контакт аппаратларининг 
деталлари ва қисмларини тайёрлашда алюминий ишлатилади.
Хона ҳароратидаги қуруқ водород сулфиди одатдаги углеродли пўлатлар 
учун хавф туғдирмайди. Ҳароратнинг кўтарилиши билан углеродли пўлатлар 
учун водород сулфиди коррозиясининг хавфи сезиларли ортади. 300°С дан 
юқори ҳароратли олтингугурт сақловчи газ муҳитларида темир кучли 
коррозияга учрайди.
Пўлатларни >12 % миқдорда хром билан легирлаш уларнинг 700-800 °С 
ҳароратгача коррозияга қарши бардошлилигини оширади. Хромли 
пўлатларнинг коррозияланишида металл заки ҳосил бўлиб, унинг сиртқи 
юзаси олтингугуртли темирдан иборат бўлади. Бу қатламда хром деярли 
мажуд бўлмайди. Оксидланган хромнинг ҳаммаси ички қатламда йиғилган 
бўлиб, у ҳимоявий хусусиятга эга бўлади. Таркибида 25-30 % миқдорда хром 
бўлган ферритли қотишмалар водород сулфиди муҳитида яхши кимёвий 
чидамлиликка эга бўлади.
Олтингугуртли бирикмаларнинг бошқа коррозион актив компонентлар 
билан бир вақтда бўлиши жиҳоз ва қурилмалар учун жуда катта хавф 
туғдиради. Олтингугуртли нефтларни термик қайта ишлашда водород 
сулфиди (H
2
S) ва водород аралашмасининг айниқса катта босимларда бўлиши 
нефт саноатида жуда хавфли ҳол ҳисобланади. 6.13-расмдан кўринадики, нефт 
буғларида водород олтингугурти концентрациясининг ортиши биланхромли 
пўлатларнинг коррозияланиш тезлиги ортади. Бунда H
2
S концентрациясининг 
10 мартага ошиши коррозия тезлигининг 12–15 мартага ортишига олиб 
келади. 
Таркибида 4–6 % Cr бўлган хромланган пўлатлар ярим иссиқликка 
чидамли саналади. Бундай синфдаги пўлатлар анча арзон, юқори коррозион 
чидамлилиги ва мустаҳкамлиги сабабли нефт саноатида крекинг 
қурилмаларни тайёрлашда кенг қўлланилади. 
Ёқлғи ёнганда таркибида О

ва турли хилдаги оксидлар, шунингдек 
олтингугурт қўшимчалари бўлган мураккаб газ аралашмалари ҳосил бўлади. 
Бундай ҳолларда сулфид-оксидли коррозия кузатилади. Металлдаги ҳимоя 
плёнкаси одатда бир неча қатламдан иборат бўлади. Ташқи қават кислород 
билан бойиган металл оксидидан, металл сиртига ёпишган ички қават эса
юқори миқдорли олтингугурт ва сулфидлардан иборат бўлади. Агар ёқилғи 
ёнганда таркибида ванадий оксиди V
2
O
5
бўлган кул ҳосил бўлса, у ҳолда 
коррозия тезлиги жуда тез ортади. Ванадийли коррозия ҳодисаси ва унинг 
сабаблари олдин кўриб чиқилган эди. 


149 
Таркибида 4-6 % Сr бўлган 
хромли пўлатлар ярим иссиқликка 
чидамли ҳисобланади. Бу синфдаги 
пўлатлар ишлатишда қулайлиги, 
юқори коррозион бардошлилиги ва 
мустаҳкамлиги 
билан 
нефт 
саноатида крекинг қурилмалари 
тайёрлашда 
кенг 
қўлланилади. 
Ҳавода ва сезиларли миқдордаги 
олтингугуртли бирикмалари бўлган 
ва ёнишдан ҳосил бўлган 500-600 °С 
ҳароратли 
газларда 
бундай 
пўлатларнинг 
иссиқликка 
чидамлилиги 
легирланмаган 
пўлатларникига нисбатан деяли 3 
марта юқоридир. 
Молибден қўндирмалари (1 – 1,5 %) пўлатларнинг иссиқликка чидамли-
лигини ва оловбардошлилигини оширади. Кремний ҳам пўлатларнинг олтин-
гугуртли муҳитлардаги коррозион бардошлилигига ижобий таъсир қилади.
Алюминий олтингугурт бирикмалари бўлган газ муҳитларида чидамли 
ҳисобланади. Уни 4% дан кам бўлмаган миқдорда темирга қўшилганда 800
о
С 
ҳароратгача H
2
S коррозиясига чидамли қотишма ҳосил қилади. 
Қўшимча равишда алюминий ва кремний, шунингдек церий (Се), таллий, 
калций билан легирланган хромли пўлатлар олтингугуртли бирикмалари 
бўлган юқори ҳароратли (700 °С дан юқори) муҳитларда ҳам газ коррозиясига 
энг юқори бардошлилик намойиш этади.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish