К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
1.3. Сайёралар
 
Қуёш тизимида 9 та сайёра мавжуд. Қуёш атрофида айланадиган ва 
Қуёшдан келаётган ёруғликнинг акс этиши билан кўринадиган шарсимон 
совуқ осмон жисмлари сайёралар (планеталар) деб аталади. Катта 
сайёралар атрофида айланадиган кичик сайёралар йўлдошлар деб аталади. 
Қуёш тизимидаги сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ҳақидаги 
маьлумотлар 1-жадвалда келтирилган. 
Сайёралар Қуёш атрофида айланиб, ҳаракат қилганида (йўлдош эса 
сайёра атрофида айланиб харакат қилганида) ҳосил бўладиган берк эгри 
чизиқ орбита деб аталади. Сайёраларнинг Қуёшга энг яқин келгандаги ва 
ундан энг узоққа кетгандаги масофалар айирмасининг шу масофалар 
йиғиндисига нисбати эксцентриситет деб аталади (1). Эксцентриситет 
орбита шаклининг айланадан қанчалик фарқ қилишини кўрсатувчи 
миқдордир. Ер орбитаси текислигига тўғри келувчи текислик Эклиптика 
деб аталади. Ҳар қандай жисмнинг сайёра (ёки юлдуз)нинг тортиш кучини 
енгиб, ундан бутунлай кетиб қолиши учун зарур бўлган тезлик қочиш 
тезлиги деб аталади. 


27 
Қуёш тизимидаги сайёралар икки гуруҳга бўлинади: а) Ер гуруҳидаги 
сайёралар (Меркурий, Венера, Ер, Марс); б) улкан сайёралар (Юпитер, 
Сатурн, Уран, Нептун, Плутон)
1

Меркурий. Қуёшга энг яқин ва энг кичик сайёра. Меркурийнинг 
оғирлиги Ерникидан 20 баробар кам. У Қуёшга яқинлиги туфайли Қуёш 
томонидан кучли тортилади. Меркурий Қуёш атрофида 88 Ер суткаси 
давомида бир марта айланиб чиқади, аммо ўз ўқи атрофида жуда секин 
айланади. Шу туфайли унинг бир томони узоқ вақт Қуёш томонидан кучли 
қиздирилса, бир томони узоқ вақт мобайнида кучли совийди. Шунинг учун 
ёритилиб турган қисмида ҳарорат +420
0
С, қоронги томонида эса – 240
0
С, 
оқибатда суткалик хароратлар фарқи жуда катта бўлгани учун кучли 
нураш жараёни рўй беради. Меркурий массасининг ва оғирлик кучининг 
камлиги туфайли унинг ички қисмидан чиқаётган газлар тезда фазога учиб 
кетади. Меркурий атмосферасида азот, ис гази, атомар водород, аргон ва 
неон борлиги аникланган.
Венера. Катталиги, оғирлиги ва зичлиги жиҳатидан Ерга яқин туради. 
Венера ҳам газларни ушлаб тура оладиган миқдорда оғирлик кучига ва 
босими 27 атм. бўлган зич атмосфера билан ўралган.
Атмосфераси асосан ис газидан иборат (93-97%), кислород жуда кам 
(0,1%), азот эса 2% атрофида. Венера атмосферасининг энг юқори 
қисмлари атомар водороддан иборат. Венера атмосфераси +400
0
С гача 
қизиб кетади, чунки у Қуёшга яқин. 
Ер Қуёш тизимидаги учинчи сайёра ҳисобланади. Ернинг сайёра 
сифатидаги тавсифи 2-бобда берилган. Бу ерда биз Ернинг йўлдоши 
бўлган Ойни тавсифини келтирамиз. 
Ой, Ерга энг яқин йирик осмон жисми. Ер атрофида эклиптик орбита 
бўйлаб айланади. Диаметри 3476 км, оғирлиги Ер оғирлигидан 81,5 марта 
кам. Ой юзасида ҳарорат кундузи +120
0
C, кечаси – 400
0
C. Ойнинг 
марказига қараб ҳарорат ортиб боради. Ойнинг ички тузилиши қуйидаги 
қисмлардан иборат: ядро, мантия (1000-1100 км), ой пўсти (55-56 км). Ой 
ядроси ҳарорати 1500
0
C бўлган эриган моддалардан ташкил топган. 
Ойнинг ёши 4,6 млрд. йил. Ойда марганец, кремний, кальций, титан, 
темир, базальт, дала шпати мавжуд. 
1
Ер Куёшдан энг узоққа кетганда улар орасидаги масофа 152 млн.км, улар энг 
якинлашганда 147 млн.км. Ер орбитасининг эксцентриситети
152-147 
Э = --------- = 0,017 га тенг. 
152+147


28 
Ой мустақил осмон жисмидир. Ойда атмосфера йўқлиги туфайли 
унинг юзаси Ердан яхши кўринади. Ойнинг ўрганилиш тарихи икки даврга 
бўлинади: токосмик ва космик.
Токосмик даврда Ой телескоплар ёрдамида ўрганилган. Галилей 
биринчи бўлиб Ой юзасида кратерларлар ва денгизлар борлигини 
аниқлаган. 
Космик давр ХХ асрнинг 60- йилларидан бошланди. Бу даврда Ой 
табиатини ўрганишнинг асосий натижалари қуйидагилардан иборат: 
- Ой юзасида 1969 йилдан бошлаб инсон томонидан тадқиқод ишлари 
олиб борила бошлаган. 1969 йили Америкалик фазогирлар Ойга қўниб 
тадқиқод олиб боришди; 
- Ойдаги тоғ жинслари магматик йўл билан ҳосил бўлган. Уларнинг 
ёши 4,6-3,16 млрд. йил; 
-Қуёш тизими пайдо бўлгандан бери Ой мустақил осмон жисми 
сифатида фаолият кўрсатиб келаётланлиги аниқланди; 
-Ойдаги кратерларнинг кўпчилигининг келиб чиқиши космик 
омиллар билан боғлиқ; 
- Ой юзасида икки хил релъеф шакллари учрайди: материк 
областлари ва денгизлар. Материк қисмида тоғлар, текисликлар тарқалган. 
Денгизлар метеоритларнинг Ой юзасига тушиши натижасида ҳосил бўлган 
ботиқлардир. 
Марс. Кўп хусусиятларга кўра Ерга яқин. Ҳаёт белгилари борлиги 
аниқланган. Ўз ўқи атрофида 24 соат 37 минутда айланади. Бундай ҳаракат 
Марс юзасини сутка давомида исиш ва совиш вақтларини алмашиниши 
учун қулай шароит туғдиради. Марснинг бир йили 687 суткага тенг. 
Қишда мўътадил минтақада қор ва қировнинг оқ доғлари кўринади. Сув 
Марснинг ички қобиқларидан чиқиши мумкин. Экваториал минтақада 
ҳарорат кундузи +20
0
C, кечаси -45
0
Cни ташкил қилади. Қутбий ўлкаларда 
қутбий кун ва қутбий тун кузатилади. Ҳамма жойда кўп йиллик музлоқ 
ерлар тарқалган. 
Марс атмосфераси жуда сийрак, унда ис гази ва азот кенг тарқалган, 
кислород миқдори кам (0,3%), сув буғлари эса 0,05%ни ташкил қилади. 
Марсда ҳам Ерга ўхшаб иссиқлик минтақалари мавжуд, фасллар 
алмашиниб туради. Марснинг 2 та йўлдоши бор, уларнинг номи: Фобос ва 
Деймос.
Улкан сайёралар Юпитер, Сатурн, Уран, Нептун Ер гуруҳидаги
сайёралардан кескин фарқ қилади. Улар улкан бўлишига қарамасдан 
зичлиги кам, асосан енгил элементлардан иборат, 70-80%ни водород 
ташкил қилади. Қуёшдан узоқда жойлашганлиги учун Қуёшдан кам 
иссиқлик олишади. Хатто Юпитерда ҳам ҳарорат -100
0
C. Шунинг учун 
мазкур сайёраларда ҳаёт йўқ. 


29 
Юпитер. Қуёш тизимидаги бешинчи ва энг катта сайёра. Унинг 
оғирлиги қолган барча сайёралар оғирлигини 71% ни ташкил қилади. 
Сайёранинг ўқи орбита текислигига деярли тик жойлашган. Унинг юзаси 
булут билан қопланган. Атмосфераси асосан водороддан (85% атрофида) 
иборат. Булут қатламидан пастроқда атмосфера зичроқ ва иссиқроқ бўлиб 
қолади. Юпитернинг 16 та йўлдоши бор, уларнинг энг йириги – Ганимед
Меркурий сайёрасидан каттадир. Йўлдошларнинг тўрттаси сайёра 
айланишига тескари айланади.
Сатурн. Қуёш тизимидаги олтинчи сайёра, ҳажми Ер ҳажмидан 760 
марта катта, 18 та йўлдоши мавжуд, улардан Титан номли йулдоши Қуёш 
тизимидаги энг йирик йўлдош ҳисобланади (диаметри 4758 км.). Сатурнда 
учта ҳалқа мавжуд. Ҳалқаларнинг қалинлиги 20-100 км атрофида ўзгаради. 
Уран сайёрасини Ердан фақат телескоп орқали кузатиш мумкин. Ўз 
ўқи атрофида Қуёшга нисбатан тескари томонга айланади. Уран сайёраси 
метан (84%), водород (2%), оғир металлардан (14%) иборат деган тахмин 
мавжуд. Қуёш нурларини жуда кам миқдорда олади, унинг юзасида 
ҳарорат -210
0
С. Ураннинг 17 та йўлдоши бор, уларнинг орбита 
текисликлари Уран орбитаси текисликларига деярли тик. 
Нептун. Қуёшдан анча олисда жойлашган сайёралардан бири. Қуёш 
атрофида 165 Ер йилида бир марта айланиб чиқади. Нептун аммиак (74%) 
ва оғир металлардан (26%) иборат деган тахмин мавжуд. Унинг юзасида 
ҳарорат -292
0
С. Унинг 8 та йўлдоши бор. Улардан бири Тритон энг йирик 
йўлдошлар тоифасига киради, тескари айланади. 
Плутон. Қуёш тизимидаги энг олисда жойлашган сайёра. Орбитаси 
бошқа сайёралар орбитасига нисбатан чузиқроқ. Ўз ўқи атрофида 6,4 Ер 
суткасида бир марта айланиб чиқади. Ҳажми ердан кичик. Битта йўлдоши 
бор. 
Кўп олимларнинг фикрича Қуёш тизимининг асосий хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат (Калесник, 1966. 10б.): 
- ҳамма сайёралар Қуёш атрофида деярли доира шаклидаги 
(эксцентриситети кичик) орбиталар бўйлаб айланади; 
- ҳамма сайёралар Қуёш атрофида бир томонга қараб, яьни (эклиптика 
устидаги, шимолий қутб томондан қараганда) соат мили ҳаракатига 
қарама-қарши томонга айланади; 
- ҳамма сайёралар (Урандан ташқари) ва уларнинг йўлдошларидан 
жуда кўпчилиги соат мили ҳаракатига қарама-қарши томонга айланади; 
- ҳамма сайёраларнинг орбиталари деярли бир текисликда ётади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish