К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

Қуёш ва Ер алоқалари 
Қуёш ва Ер алоқалари деб Қуёшдаги доғларнинг ўзгаришига Ернинг 
акс таъсирига айтилади. 
Қуёш ва Ер алоқаларининг энергетик асоси бўлиб Қуёш радиацияси 
ва Қуёш шамоли ҳисобланади. Ерга келадиган Қуёш радиациясининг 
миқдори кам ўзгаради, шунинг учун у доимий ҳисобланади. Аммо мазкур 
радиация Қуёшдаги ўзгаришлар туфайли сифат жиҳатдан ўзгариб туради. 
Уларнинг сифат жиҳатдан ўзгариши Қуёшдаги доғларни пайдо бўлиши 
ёки ғойиб бўлиши билан боғлиқ. 
Қуёш фаолиги ўзгаришининг даврийлиги исботланган. Ҳозирги 
пайтда қуёш фаоллигини ўзгаришининг 11 – йиллик, 90 – йиллик 
даврийлиги аниқланган. Қуёш фаоллиги Вольф сони билан ўлчанади. 
Ер Қуёш атрофида айланиш давомида йўлда учраган зарраларни 
тортиб олади, мазкур зарралар Ерга тушиб унинг оғирлигини йилиги 10 
млн. тоннага ортишига сабаб бўлади. 
Қуёш фаоллигини ўзгаришининг 11 – йиллик даври билан 
зилзилалар, кўллар сатҳини тебраниши, қишлоқ хўжалик экинларининг 
ҳосилдорлиги, ҳашоратларнинг сони, юқумли касалликларнинг тарқалиш 
ва қайтарилиш даврлари, аҳолининг ўлим даражаси чамбарчас 
боғланганлиги маълум. Аммо мазкур алоқаларнинг сабаблари ҳали 
ўрганилмаган. 
2.5. Магнитосфера 


43 
Магитосфера – Ернинг энг ташқарисидаги ва энг қалин қобиғидир. 
Магнитосфера Ер атрофидаги фазонинг бир қисмидир. Ер катта магнитдан 
иборат. Ернинг магнит майдони унда ядронинг мавжудлиги, ернинг 
айланиши ва ядронинг ички қисмида моддаларнинг ҳаракатланиши 
туфайли вужудга келади. Бу ҳаракатлар жуда катта электр токини ҳосил 
қилади ва мазкур токлар магнит майдонини, яъни магнит кучлари намоён 
бўладиган маконнинг вужудга келишига сабаб бўлади. 
Ер ядросида руй берадиган жараёнлар бир хил магнитланган 
майдонни, яъни ўзгармас майдонни кетириб чиқаради. Бу майдон ер 
Юзасидан 80 – 90 минг. км масофага таркалади. 
Ернинг магнит майдони доимо Қуёшдан келаётган зарядланган 
зарралар оқими – Қуёш шамоли билан ўзаро таъсирда бўлади. Қуёш 
шамоли протон ва электронлардан иборат. Қуёш шамолининг 
магнитосфера билан тўкнашиши натижасида урилиш тўлқини ҳосил 
бўлади. Урилиш тўлқинининг ичида радиацион минтақалар жойлашади. 
Мазкур радиацион минтақаларда зарядланган зарралар спиралсимон 
(ўрамасимон) траекторияда магниг кучлари йўналишига томон 
ҳаракатланади. Атмосферанинг юқори қатламлари билан мазкур 
зарядланган зарраларнинг ўзаро таъсири натижасида қутб ёғдуси ҳосил 
бўлади
агнит майдонининг тузилиши географик кенгликларга қараб ўзгариб 
туради. Ҳар бир ярим шарда учта кенглик зонаси ажратилади: 
-
экваториал зона (25
0
ш.к. – 25
0
ж.к.) Бу зонада кучланган магнит 
линиялари ер юзасига параллел харакатланади. Шунинг учун 
атмосферанинг юқори қисмларига зарядланган зарралар кам 
кириб келади; 
-
мўътадил кенгликлар зонаси (30
0
ш.к. ва 55
0
ж.к.) Бу зонада ерда 
зарядланган зарралар оқимининг суръати кучайиб боради. 
Қутблар томон магнит майдонининг ўтказувчанлиги ортиб 
боради; 
-
қутбий областлар зонаси. Бу зонада кучланган магнит линияси ер 
юзасига тикроқ йўналган ва воронкасимон шаклга эга. Мазкур 
воронка орқали Қуёш шамоли магнитосфера сўнгра атмосферага 
кириб келади. Зарядланган зарраларни атмосфера билан ўзаро 
таъсири натижасида қутб ёғдуси содир бўлади. 
Ер юзасининг ҳар бир нуқтасида компаснинг магнит стрелкаси 
кучланган магнит линияларига параллел жойлашади. Магнит майдонининг 
ўлчамлари қуйидагилардан иборат: 
-магнит меридиани билан географик меридиан орасидаги бурчак 
магнит оғиши дейилади. Компасдаги магнитланган стрелканинг бир учи 
албатта шимолга, иккинчи учи эса жанубга қараган бўлади. Стрелканинг 


44 
бу ҳолати магнит меридианининг йўналишини кўрсатади. Аммо магнит 
меридианининг йўналиши географик меридиан йўналишига тўғри 
келмайди ва ундан ғарбга ёки шарққа бурилади, улар орасидаги бурчак 
баъзан анча катта бўлади, агар магнит стрелкаси шарққа оғса магнит 
оғиши мусбат, ғарбга оғса манфий бўлади; 
-магнит энкайиши деб, текис юза билан тик айланувчи магнит 
стрелкаси оралиғидаги бурчакка айтилади. Магнит энкайиши бир хил 
бўлган чизиқлар изоклинлар дейилади. Энкайиш магнит қутблари билан 
экватор оралиғида 90
0
дан 0
0
гача ўзгаради. Бу ўзгариш миқдори шимолий 
ярим шарда «+» аломати, жанубий ярим шарда «-« белгиси билан 
белгиланади; 
-магнит экватори – магнитли стрелка горизонтал ҳолатда турадиган 
чизиққа айтилади. Иккала қутбдан баробар узоқликда стрелка горизонтал 
ҳолатни олади. Магнит экватори географик экваторга мос келмайди. У 
Африка билан Осиёда географик экватордан шимолроқда, Америкада эса 
жануброқда жойлашган. Магнит экваторида энкайиш 0
0
, šутбларда эса 90
0
га тенг. Магнит экватори географик экваторни 169
0
ш.к. ва 23
0
ғ.у. да кесиб 
ўтади; 
-магнит меридиани – магнит стрелкаси жойлашган катта айлана 
юзасига айтилади; 
-магнит қутблари – магнит стрелкаси тик ҳолатда турадиган 
жойларга айтилади. Ер юзасида ва қуйи атмосферада Ер магнит 
майдонининг ер пўсти ва унинг магнит массалари билан боғлиқ бўлган ҳар 
хил қисми намоён бўлади. Бу майдоннинг қутблари магнит қутблари деб 
аталади. Магнит қутбларнинг ўрни йил сайин ўзгариб туради. Ҳозирги 
вақтда шимолий магнит қутби Канадада Бутия ярим оролидан шарқроқда 
(74
0
ш.к. 92
0
ғ.у.), жанубий магнит қутби эса Антарктидада (69
0
ж.к. 144
0
ғ.у.) 
жойлашган. Ернинг магнит кутблари доимо ўзгариб туради. Масалан 
шимолий магнит қутби 1950 йили 72 ш.к. 96
0
ғ.у., жанубий магнит қутби 
70
0
ж.к., 150
0
ғ.у.. 1970 йили эса 75
0
42
1
ш.к. 101
0
30
1
ғ.у. ва 65
0
30
1
ж.к. 
140
0
18
1
ғ.у. жойлашган. 
Савол ва топишириқлар. 
1. Ер қайси сайёралар оралиғида жойлашган? 
2. Ер қандай қисмлардан иборат? 
3. Ер пўстида қандай элементлар тарқалган? 
4. Ернинг думалоқлигини ким ва қачон исботлаган? 
5. Қадимда Ернинг думалоқлигини қандай далиллар асосида исботлашган? 
6. Сфероид, эллипсоид, уч ўқли эллипсоид тушунчаларини маъносини 
сўзлаб беринг 
7. Геоид нима? 


45 
8. Ернинг шакли ва катталиги қандай географик оқибатларга олиб келади? 
9. Ернинг айланишида неча хил ҳаракат ажратилади? 
10. Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида, ҳамда Ер – Ой умумий оғирлик 
маркази атрофидаги ҳаракатининг географик оқибатлари жадвалини 
тузинг. 
11. Ерни Қуёш атрофида айланиш чизмасини тузинг. 
12. Иккала ярим шарда йилнинг қайси кунларида кун ва тун узунлиги тенг 
бўлади ва нима учун? 
13. Қуёшнинг уфқдан баландлиги ёзда ва қишда қандай аниқланади? 
14. Экваторда Ернинг тезлиги қанча ва у қутблар томон қандай ўзгаради? 
15. Қалқиш қандай ҳосил бўлади? 
16. Фазонинг ерга таъсирини асосий шакллари ҳақида гапириб беринг. 
17. Қуёш ва Ер алоқалари ҳақида сўзлаб беринг. 
18. Магнитосфера деб нимага айтилади? 
19. Урилиш тўлқини қандай ҳосил бўлади? 
20. Радиацион минтақалар қаерларда жойлашади? 
21. Қутб ёғдуси нима ва у қандай ҳосил бўлади? 
22. Магнит оғиши, энкайиши, экватори, меридиани тушунчаларини 
изоҳлаб беринг. 
23. Магнитосферани аҳамияти нимадан иборат? 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish