Калит сўзлар:
Музей, экспозиция, инновация, самарадорлик, ривожланиш.
ўзбекистонда туризмнинг ривожланиши ёлида қилиниётган ишлар сабабли, бугунги
кунда Бухоронинг туризм салоҳияти тобора дунё ҳамжамиятини ўзига тортиб боряпти.
Туризмни ривожланишида, миллий қадриятларни тиклашда, мафкуравий иммунитетни
шакллантиришда, ҳамда чет эллик сайёҳларни ўзига ром эттираётган маскан бу албатта
музейлардир. Бир сўз билан айтганда “Музейлар-маданият маскани”дир.
Дунё Музейларида намоиш этиладиган экспозицияларга қараб музейларни шартли ра
-
вишда икки турга бўлишимиз мумкин. Булар: Традицион (аньанавий) музейлар ҳамда,
Замонавий музейлар.
Традицион (аньанавий) музейлар эса асосан билимни, қадимийликни ва тарихни кела
-
жакка етказадиган асосий маскандир. Бундай музейлар фақатгина экпонат сақланадиган
жой эмас, балки амалий машғулот ва илмий тадқиқотлар ўтайдиган жой ҳамдир. Бухоро
давлат музей қўриқхонаси таркибиги кирувчи барча музейлар ҳам айнан аньанавий му
-
зейлар сирасиги киради.
Ҳозирги кунда дунёнинг ривожлан мамлакатларида Замонавий музейларлар кенг тарқаб
сони кескин ортиб боряпти. Замонавий музейларларда асосан янги кашфиётлар, замона
-
вий техналогиялар намоиш этилади.
Музейлар фаолиятида жуда катта ўзгаришлар бўлаётган бир пайтда Замонавий музей
-
лар Бухорода ҳам ташкил этилса Бухоронинг туризм салоҳиятини етарлича оширишга
хизмат қилади.
Жамият хаётида, халқни фан ва маданият билан якиндан танишувида, илм-фан, мада
-
ният ривожида, шунингдек халк маорифида музейларнинг ўрни табора ўсиб бормокда.
Шунинг учун ҳам Бухорода мавжуд музейларининг фаолиятида самарадорликка эришиш
ва инновациялар жорий қилиш бўйича қуйидаги таклифларни келтириб ўтишни жоиз деб
топтим:
Музейлар аввало ягона тармоққа бирлашиши керак. Ҳозирда баъзи музейлар ўзФА,
баъзилари Маданият вазирлиги, баъзилари Вазирлар Маҳкамаси таркибида;
Музейларнинг кичик залларида кўплаб экспонатларнинг жўйлаштирилмаслиги ке
-
рак. Бу кузатувчиларнинг диққатини сусайишига ва кузатувчиларнинг ҳаракатланишига
таьсир кўрсатад;
Музейларда мавжуд экспанат ҳақида тўлиқ, аниқ ва чуқурроқ маьлумот қуйидаги
ёзувда акс эттирилиши керак. Кузатувчи қисқача маьлумотда экспанатни тўлиқ тушуниб
етмайди;
Кўп музейлар витранасида нусха топилмалар билан асл нусхалар аралашиб кетган.
Булар ҳақида музей ходимлари билиши мумкин аммо, келувчилар ҳам албатта бу ҳақида
билиши лозим;
Ноёб топилмаларга ёруғлик етарлича берилиши, топилмани яққол кўрсатиб бера
олиш музей маьмурияти томонидан назорат қилиниши лозим. Бу ҳолатга этиборсизлик экс
-
панатнинг ҳолатига таьсир кўрсатали;
Музейларда реставрация лабораториясини ташкил этиш керак. Бу артефактларни
сақлаб қолишга ва музей фаолиятини янада ортишига хизмат қилади. Лабораторияда топил
-
маларининг нусхасини тайёрлаб келган меҳмонларга сотишни йўлга қўйиш ҳам тижорат,
ҳам маданиятни тарғиб қилишга кўмаклашади;
73
Do'stlaringiz bilan baham: |