Август 2020 3-қисм



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/68
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#660517
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
3.Tarix saxifalaridagi izlanishlar 1 qism

Август 2020 3-қисм
Тошкент
ИККИНЧИ ЖАХОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА ўЗБЕКИСТОН САНОАТНИ 
ФРОНТГА САФАРБАР ЭТИЛИШИ
Юлдашева Шахноза Эргаш қизи 
ЎзР ФА тарих институти кичик илмий ходими
977071512
shaxnoza.yuldasheva.2019@bk.ru
Аннотация: 
Мақолада асосий эьтибор иккинчи жахон уруши йилларида ўзбекистон 
саноатини фронтга сафарбар этилиши, саноатнинг ривожланиши ва уларга таъсир қилган 
омиллар, алоқа воситалари фаолияти каби масалалар тадқиқ этилган. 
Калит сўзлар:
Саноат, авиатсия, станоксозлик, машинасозлик, телефон, почта.
Кўпмиллатли ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941-1945 йил
-
ларда Иккинчи жахон урушида фаол иштирок етиб, фашизм устидан қозонилган буюк 
Ғалабани таьминлашга муносиб хисса қўшди. Эл юртимизни уруш йилларида кўрсатган 
мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, 
вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Иккинчи 
жаҳон уруши дунё тарихида мисли кўрилмаган даражада катта ва даҳшатли, бутун ин
-
соният бошига оғир кулфатларни солган уруш бўлди. 1939-йил 1-сентябр куни фашист
-
лар Германияси қўшинларининг Полшага бостириб кириши билан бошланган бу уруш 
жаҳоннинг 61 мамлакатини, ер шари аҳолисининг 80 фоизини яъни 1,7 млрд. кишини 
ўз гирдобига тортди. Иккинчи жаҳон урушини йирик давлатлар ўртасидаги ихтилофлар, 
агрессив кучларнинг дунёга ҳукмрон бўлиш учун интилишлари келтириб чиқарди. 
СССР таркибига кирган барча республикалар, мухтор округлар, шу жумладан, 
ўзбекистон халқлари ҳам уруш гирдобига тортилди. ўзбекистон халқларнинг бошига оғир 
синовлар тушди. Урушнинг бошланганлиги тўғрисидаги шум хабар етиб келган куниёқ 
ўзбекистоннинг барча шаҳарлари ва туманларида, корхона ва муассасаларида митинглар 
ва йиғилишлар бўлиб ўтди. Ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар, зиёлилар, талаба ёшлар 
ўз Ватанларини ҳимоя қилишга, юзма-юз жангларда босқинчиларни тор-мор этиш учун 
урушга боришга, ғалабани таъминлаш учун фронт орқасида фидокорона меҳнат қилишга 
тайёр эканликларини билдирдилар.
ўзбекистонликлар фронтга отландилар. Урушнинг биринчи ойидаёқ ҳарбий комиссар
-
ликларга 32 мингдан кўп ишчилар, хизматчилар, колхозчилар, ёшлар ўзларини фронтга 
жўнатишни сўраб ариза бердилар. Барча вилоят, шаҳар ва туман ҳарбий комиссарли
-
клари ҳарбий хизмат мажбуриятида бўлганларни сафарбар этиш билан шуғулландилар. 
Урушнинг дастлабки ойидаёқ юз минглаб ватандошларимиз қўлга қурол олиб фронтга 
жўнабкетдилар.[1] ўрта Осиё ҳарбий округи фронт учун жангчилар ва зобитлар тайёр
-
лайдиган ўчоққа айлантирилди. Бу округ 1941-йил июнидан 1942-йил охиригача бўлган 
муддатда ҳарбий сафарбарлик асосида 109 та ҳарбий қўшилма тузди, ҳаракатдаги арми
-
яга ва Олий Бош Қўмондонлик қароргоҳи захирасига 86 дивизия ва бригада жўнатди. 
ўзбекистон ҳукумати ва ватанпарвар кучлар миллий ҳарбий қўшилмалар тузиш ташаббуси 
билан чиқдилар. 1941-йил ноябридан 1942-йил мартигача бўлган даврда 14 та миллий 
ҳарбий қўшилмалар, жумладан, 9 та ўқчи бригада, 5 та отлиқ аскарлар дивизияси тузилиб 
фронтга жонатилди. Миллий қошилма аскарлари ва зобитларига яхши ҳарбий таълим бе
-
ришда, улар билан фронтни мустаҳкамлашда ўзбекистонда тузилган заҳирадаги 24-ўқчи 
дивизия катта рўл ўйнади. Дивизиянинг бошлиқлари ва зобитлари таркибида 178 ўзбек 
ўғлони фаол хизмат қилди. 
Бу дивизия уруш йилларида 390 минг кишидан зиёд жанговар кучлар тайёрлади ва фронтга 
жўнатди. Умуман олганда 1941–1945-йиллар давомида ўзбекистондан аниқроғи 1.433.230 
киши урушга сафарбар бўлган.[2] ўзбек халқи, кексалар, ота-оналар даҳшатли синов пайтида 
ўз фарзандларини фронтга жўнатар экан, уларга мард ва ботир аскар бўлишларини, ҳамиша 
биринчи сафда юриб, қаҳрамонларча жанг қилгин, ғалаба билан қайтгин деб қолардилар. 
ўзбекистоннинг иқтисодий ва меҳнат ресурслари фронтга сафарбар этилди. Бутун 
СССР ҳудудида, жумладан, ўзбекистонда янги меҳнат режими жорий қилинди, яъни иш 
куни узайтирилди, дам олиш кунлари ва меҳнат таътиллари бекор қилинди. ўзбекистон 


75

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish