Матншунослик фани адабий манбашунослик ва матншуносликнинг назарий муаммолари, хусусан, қадим қўлёзма меросимиз манбалари устида илмий фаолият олиб бориш малакасини шакллантириш, араб имлосига асосланган эски ўзбек ёзувини эркин ўқий олиш



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/115
Sana12.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#660050
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   115
Bog'liq
11111 . Matnshunoslik fan siratida

палеографик ўқиш
тарзида боргани маъқул. Яъни, матнни ёзув 
характерига қараб, ҳарфлари аниқланиб, сўзлар чегараси белгилаб олинади. Ёзув ўчган, ўчирилган 
жойларини эътиборга олиб (қайд этиб) ўқиб чиқилади. Ўқилишининг иложи йўқ ўринлар (доғ, 
ўчган, ўчирилган, қайта тузатилган ва ҳ.к.лар) фотоанализ қилиниши мумкин. Бунинг учун 
ривожланган мамлакатларда ҳозир люминисцент фотографияси, радиографияси, рентгеноскопия 
каби усуллар қўлланилади. Аммо ҳозирги пайтда бу замонавий усулларни қўллаш учун техник 
воситалар қўлёзма фондларимизда мавжуд эмас. 
Мураккаб ҳолларда айрим хос ҳарфларнинг ёзилишига жадвал тузиб олган маъқул. Бу 
муайян ҳарфнинг бошқа ўринларда учрайдиган қийин ҳолатлардаги кўринишини аниқлашни 
осонлаштиради. Бу босқичда матннинг 
шакли
тикланади. Бу—матнни матншунослик нуқтаи 
назаридан тушунишнинг биринчи босқичи. 
Матннинг турини аниқлаш; асарнинг юзага келиш ва матннинг ёзилиш даврини аниқлаш; 
келиб чиқиш ўрнини аниқлаш каби ташқи белгилар ҳам ягона нусхадаги матн тарихини 
ўрганишнинг дастлабки босқичида амалга ошириладиган ишлардандир. Бу ишларнинг натижаси 
охир оқибатда асар матнини тўғри тушунишга хизмат қилади.
Иккинчи босқич 
текстологик ўқиш
тарзида боради. Яъни, матн синтаксисига кириб 
борилади ва унинг 
мазмуни
тикланади.
Матнни тўғри ўқий олишнинг асосий шарти—давр тилини яхша билишдир. Бунинг учун 
даврнинг фонетик, морфологик ва синтактик мезонларидан хабардор бўлишимиз керак бўлади. 
Ўқиш жараёнида давр адабий услуби, тарихий атамалари ва ҳ.к.ларга эҳтиёж сезилади. 
Мураккаб матнлар албатта кўчириб ёзиб олиниши керак. Бунда унинг тиниш белгилари 
ўрни, персонаж нутқи, кўчирма ва ўзлаштирма гаплар ва ҳ.к.лар яққол кўриниб қолади. Бунда 
матндаги хатолар, такрорлар кўзга ташланиши осон бўлади. Бу босқичда матн тарихини ўрганиш 
сари чуқурлашиб борилади. Яъни: матн хатолари, атайин ёки беихтиёр киритилган ўзгаришлар, 
уларнинг юзага келиши сабаблари аниқланади. 
Бундай нусхаларнинг матнини тиклашда, ўқилиши қийин, тушунарсиз жойларини 
аниқлашда матншунос кўп жиҳатдан бир нусха доирасида чегаралангани сабабли, контекстга 
суянган ҳолда 
ҳиссий идрок
ни ишга солишига тўғри келади. Ўқилиши қийин, бузилган жойларни 
асарнинг умумий мазмунидан келиб чиқиб, ўз мулоҳазаларигагина асосланиб тузатиш 
матншуносликда 
конъектура
дейилади. 
Ниҳоят, матн тарихи учун йиғилган барча маълумотларга асосланиб, матнни бир бошдан 
тиклашга киришилади. Тайёр бўлган матн илмий ёки оммабоп тарзда чоп этилади. Матн тарихи 


ҳақидаги маълумотлардан эса матн танқиди (матн ҳақидаги тадқиқот, матншунослик таҳлили) 
юзага келади. 
*** 
Саволлар: 
*
Ягона нусхада сақланиб қолган ёзма обидалардан қайсиларини биласиз? 
*
Уларнинг матнини тиклаш учун танишув қандай бошланади? 
*
Ягона нусхада сақланиб қолган ёзма обидалар матнини тиклашда матншунос қандай 
материалларга суянади? 
*
Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <умумий принциплар, хусусий принциплар, 
палеографик ўқиш, текстологик ўқиш, конъектура >. 
*** 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish