онгли аралашувини
ҳам ҳисобга олиш керак.
Беихтиёр қилинган хатолар эса матн талқинидан ташқарида туради.
Матнга, шунингдек, ёзув хусусиятлари, графика, безаклар, муаллиф чизган расмлар
кирмайди
. Қўлёзмани ўрганаётганда манбашунос ундаги нарсаларнинг қай бири матнга, қай бири
қўлёзма хусусиятларига алоқадор эканини фахмлай олиши керак.
Худди шунингдек, матнга хос хусусиятлардан алифбога, имлога оид, матннинг
тасодифий
нуқсонлари
—ёзув хатоси, тушиб қолган ўринлар, такрор ёзиб қўйиш ҳоллари, беихтиёр
қистирмалардан ажрата билиш керак.
Матнга хос ҳодисалар билан матндан ташқари бундай ҳодисаларни фарқлай билиш учун,
кўп ҳолларда, пухта тилшунослик билими тақозо этилади. Чунончи, тил саводсизлиги
матнга
алоқадор ҳолат
юзага келтирса, имло саводсизлиги
матндан
ташқари
ҳодисадир. Буларни
фарқлай олиш осон иш эмас.
Асар.
—Манбашунос учун асарнинг объектив белгиларини аниқлаб олиш жуда муҳим.
Манбашунослик нуқтаи назаридан
мазмун жиҳатдан тугал ва шакл жиҳатдар маълум
яхлитликка эга бўлган матн
нигина асар деб атай оламиз.
Қадимий матнларда алоҳида бир тузилишга эга бўлган асарлар ҳам учраб туради. Асар
ичида қўшимча, қистирма сюжетлар, қиссалар, афсоналар учраши мумкин. Матншунос бундай
қиссаларни асосий асардан ажратиб олиб қарамаслиги, унинг яхлит асардаги ҳодисалар билан
биргаликда олиб текшириши лозим бўлади. (Жумладан, «Шайх Санъон» қиссаси, «Ҳафт пайкар»,
«Ҳашт беҳешт», «Сабъаи сайёр» ҳикоятлари ва ҳ.к.)
Асар тушунчасининг ўзи нисбий характерга эга. Бу тушунчага манбашунос бошқа
матнлардан у ёки бу даражада мустақил матн тарихига (таҳрир вариантлари, матн нусхалари,
фарқлантирувчи тил хусусиятлари, тазкираларда мустақил асар сифатида учраши ва ҳ.к.
ҳолатларга) эга бўлгандагина мурожаат этади. Матншунослик тарихида икки алоҳида ёдгорликни
бир асар деб танилиши ёки аксинча ҳолатлар ҳам учраб туради. Асарнинг сақланиб қолган бир
парчасининг ўзи уни тўла асар сифатида қабул қилиш ҳоллари ҳам бўлиб туради.
Қўлёзма.
—Ҳозирги замон адабиётида қўлёзма деб
муаллиф
нусхаси
тушунилади. У
машинкада ёзилган ёки компьютерда терилган бўлиши мумкин. Қадимий асарлар
матншунослигида эса, аҳвол бошқача. Унда қўлёзма—бир ёки бир неча асарларни ўз ичига
оладиган қўлда ёзилган матн (ёки унинг бир қисми)дир. Қадимий асарлар матншунослигида
муаллиф
дастхати
бўлган қўлёзма алоҳида қадрланади.
Нусха
деб аслият ёки бошқа нусхадан кўчириб олинган матнга айтамиз. Нусхада кўчириб
олинган аслиятдаги иллюстрациялар тушириб қолдирилиши, ёки аксинча, йўқ бўлса қўшилиши
мумкин.
Бир қўлёзма турли асарларни ўз ичига олган ҳоллари кўп учрайди. Масалан, Қўлёзмалар
институти чиқарган каталогда инв. 409 да Низомий «Хамса» си қўлёзмасида Лутфийнинг бир неча
ғазаллари; инв, 165, ўша асар, Ҳофиз Шерозий ғазал ва рубоийлари қўшиб кўчирилган.
Баёзлар эса бир қанча шоирларнинг шеърларидан ташкил топиши мумкин. Масалан: Инв. №
94, баёз ғазал, мухаммас ва рубоийлардан иборат. Унда: Жомий, Ибн Ямин, Бедил, Машраб,
Саййиидо, Ҳофиз, Имло, Гулшаний, Фиғоний, Мушфиқий, Соиб Хайём, Анқо, Ҳайрат, Хозиқ
шеърлари бор.
Қўлёзма ҳам, нусха ҳам баъзан муаллиф нусхаси бўлиши мумкин. Матншунослик
амалиётида қўлёзма матнини—қўлёзмадан, нусха матнини—нусхадан, дастхат матнини—дастхат
тушунчаларидан фарқлай олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |