406
Молларнинг маҳсулдорлигидаги фарқ ўтлар
таркибининг, озуқа
қийматининг моллар турлари ва гуруҳларининг биологик хусусиятларига
мослик даражасидан; молларни қўшимча озиқлантиришни ташкил этиш
имкониятидан, ўтлатиш участкаларининг фермалар, мажмуалар, ёзги лагерлар,
сув манбааларидан узоқлигидан келиб чиқади. Ялпи маҳсулот чиқишини
кўпайтиришга яйловлардан тўғри
фойдаланиш ва уларни яхшилаш, ёзги
лагерларни, моллар ҳайдаладиган йўлларни, суғориш тармоғини қуришда ерни
тежаш йўли билан эришилади. Масалан, молларни қамаб боқиладиган
майдонларда боқишни жорий этиш ҳисобига, яшил масса чиқиши 20-25%
кўпаяди, ўтлардан фойдаланиш тўлалиги 20% ошади, яшил озуқанинг
тўйимлилик қиммати эса 35% ўсади.
Лойиҳани ишлашгача бўлган ялпи маҳсулот қиймати ер участкаларининг
мавжуд маҳсулдорлиги бўйича, лойиҳа бўйича эса - яйловларнинг
режалаштирилаётган
маҳсулдорлиги
ҳисобидан
аниқланади.
Бунда
яйловларнинг лойиҳавий майдони уларни ёзги лагерлар,
cув манбаалари,
моллар ҳайдаладиган йўллар, суғориш тармоғи учун ажратиш сабабли камаяди.
Соф даромад ялпи маҳсулот қийматидан уни ишлаб чиқариш учун
қилинган харажатларни ажратиб ҳисобланади.
Лойиҳани ишлашгача бўлган ишлаб чиқариш харажатлари қуйидагидек
қабул қилинади: табиий яйловларда - мавжуд ҳолат, ҳайдалма ерларда - яшил
озуқа учун экилган бир йиллик ва кўп йиллик ўтларнинг ўртача таннархи
бўйича.
Лойиҳа бўйича ишлаб чиқариш харажатларига қуйидаги харажатлар
киритилади:
асосий фондлар (суғориш ва зах қочириш тармоқлари,
деворлар,
кўтарилган ва қўшимчалар билан яхшиланган моллар ҳайдаладиган йўллар,
автосувичгичлар, яйловларга хизмат кўрсатадиган қишлоқ хўжалик
машиналари) амортизацияси ажратмаси;
суғориш ва зах қочириш тармоқларига хизмат кўрсатиш;
суғориш ва зах қочириш тармоқларини, иншоотла-рини, насос
станцияларини ва ёмғирлатиб суғориш техникасини жорий таъмирлаш;
насос станцияларидан фойдаланиш (электр
энергияси, ёнилғи ва мойлаш
материаллари қиймати);
хизматчи ходимлар иш ҳақи;
яйловларни праваришлаш (ўғитлаш, ўтларни экиш, ейилмаган ўтларни
ўриш, мол ахлатларини текислаш, ахлатларни йиғиш, четан деворларни ва
моллар ҳайдаладиган йўлларни таъмирлаш, суғориш);
электр деворлар учун ҳар йили аккумуляторлар сотиб олиш;
Яйловлар ҳудудини ташкил этишда капитал харажатлар қуйидагиларга
сарфланади:
суғориш ва зах қочириш тармоқларини қуришга;
яйлов сув таъминоти манбааларини, ёзги лагерларни, моллар ҳайдаладиган
йўлларни қуришга;
маданий-техник ишларни ўтказишга;
407
яйловларни суғориш ва уларни парваришлаш учун за-рур ёмғирлатиб
суғориш ва қишлоқ хўжалик машиналарини, ҳамда электр деворларни ва ш.ў.
сотиб олишга.
Капитал харажатларнинг қопланиш даври
уларнинг соф даромаднинг
ўсишига нисбати сифатида аниқланади. Агар лойиҳаланаётган тадбирларни
амалга ошириш учун 1 йил ёки ундан кўпроқ вақт талаб этилса,
режалаштирилаётган маҳсулот эса, ушбу даврдан кейин олинадиган бўлса,
капитал харажатларнинг қопланиш муддати Т қуйидаги ифода бўйича
аниқланади, йил:
T
K
D
D
n
2
1
0 5
1
, (
),
бунда
K
- капитал харажатлар миқдори, минг сўм;
D
1
- лойиҳа-лашгача
бўлган соф даромад, минг сўм;
D
2
- лойиҳаланаётган
тадбир-ларни амалга
ошириш натижасида олинадиган соф даромад, минг сўм;
n
- лойиҳаланаётган
тадбирларни амалга оширишдан режалаштирилаётган маҳсулотни олишгача
ўтадиган йиллар сони.
Яйловлар ҳудудини ташкил этиш ечимларидан яхши-си энг кам
келтирилган
харажатлар П
р
бўйича танланади, улар қуйидаги ифода бўйича
аниқланади, минг сўм:
П
р
=С+Е
м
К,
бунда С - жами йиллик ишлаб чиқариш харажатлари, минг сўм; Е
м
-капитал
харажатлар самарадорлигининг меъёрий коэффициенти.
Do'stlaringiz bilan baham: