Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Бошқарувнинг мақсади
– меҳнатнинг кутилган пировард 
натижасидир. Менежмент соҳасидаги йирик олим П.Ф. 
Друкернинг фикрига кўра, бошқарув шундай бир ўзига хос 
фаолият тури бўлиб, унинг ёрдамида уюшмаган оломон
самарали, аниқ йўналтирилган мақсадга эга бўлган гуруҳга 
айланади. 
Бошқарув 
ижтимоий 
ўзгаришларнинг 
рағбатлантирувчи унсури ва ўз навбатида йирик ижтимоий 
ўзгаришларнинг мисоли бўлиб ҳизмат қилади.
Бракераж
– товарнинг сифати, безатилиши ва 
транспортбоп қилиб ўралиши белгиланган стандарт ёки 
шартнома шартларига мос келишини текшириш. Бракераж 
махсус давлат ташкилотлари ёки ҳакам брокерлар томонидан 
бажарилади. 
Брокер (маклер)лар
– бу товар, фонд ва валюта 
биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик 
қиладиган шахс ёки махсус фирма. Улар одатда мижозлар 
топшириғига кўра ва унинг номидан иш юритади, кафолат 
берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам 
мумкин. 
Брутто (итал. “brutto” - сопол)
- товарларнинг идиши 
ёки ўрови билан биргаликдаги оғирлиги. Товарларнинг бундай 
оғирлиги баъзи ҳолларда зарур бўлсада, лекин товарнинг соф 
оғирлиги ҳақида аниқ маълумот беролмайди. Бунинг учун 
товарнинг соф оғирлиги (нетто)ни аниқлаш лозим. 
Бутун жаҳон банки гуруҳи –
қуйидаги тўрт муассасадан 
ташкил топган: 1945 йилда ташкил топган ҳалқаро 


- 63 - 
Ривожланиш ва тараққиёт банки; 1956 йилда таъсис этилган 
ҳалқаро молия корпорацияси; 1960 йилда асос солинган 
ҳалқаро Тараққиёт ассоциацияси ва 1988 йилда тузилган 
Сармоялар кафолати бўйича кўп тамонлама агентлик. Ушбу 
институтларнинг умумий мақсади – ночор мамлакатлар 
иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш орқали 
дунёда қашшоқлик даражасини камайтириш, инсонлар 
ҳаётини фаровонлаштиришдан иборат. Банкнинг раҳбар орган 
бошқарув кенгаши бўлиб, унинг таркибига барча иштирокчи 
давлатлар киради. Умумий характердаги операцияларни 
амалга ошириш банк президенти раислигида ижрочи 
директорлар Кенгашига топширилган. Бутунжаҳон банкининг 
асосий нашрларидан бири йилига бир марта чиқадиган “Дунё 
тараққиёти тўғрисида маъруза” дир (World Development 
Report). 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish