115
жойлаштириш
Ҳали инновацион маҳсулот ишлаб чиқилмасдан туриб,
унинг
ким учун мўлжалланиши, у қайси анъанавий ѐки янги эҳтиѐжларни
қондириши ва қайси муаммоларни ҳал эта олишини аниқлаб олиш
зарур. Бундай йўналтиришда янги маҳсулот (хизмат, технология)
ишлаб чиқиш тўғри жойлаштириш ва мақсадли бозорда силжитиш
учун яхши бошланиш ҳисобланади.
Инновацияларни
жойлаштириш
инновациялар
бозорини
сегментлаш ва мақсадли сегментларни танлашнинг мантиқий давоми
ҳисобланади. Инновацияларни
жойлаштириш ушбу сегмент
истеъмолчиларини мазкур товар айнан улар учун махсус,
уларнинг
ўзига хос эҳтиѐжларига мослаб яратилгани ва ҳозирги пайтда ушбу
товар улар учун идеал эканлигига ишонтиришга йўналтирилган чора-
тадбирлар мажмуини (реклама, PR ва ҳ.к.) ифодалайди.
Товарни муваффақиятли
жойлаштириш учун компания
мақсадли бозор сегментларида рақобатчилар позицияларини,
уларнинг товарлари имиджини диққат билан ўрганиш зарур. Шундан
сўнг компания жойлаштириш ҳақида мос келувчи қарор қабул
қилиши талаб этилади.
Қуйида товарни жойлаштириш бўйича энг тарқалган
ѐндашувлар келтирилган:
инновацион товарнинг белгиланган
устунликлари негизидаги
ѐндашув. Ушбу ѐндашувни танлашда товар ҳақиқатда шундай
устунликларга
(жуда
ўзига
хос
бўлсада,
ушбу
сегмент
истеъмолчилари учун муҳим бўлган) эга бўлиши зарур;
янги товарнинг илк харидорлари бўлган
истеъмолчилар
белгиланган тоифаси орқали ѐндашув;
товарнинг махсус (ушбу сегмент учун) эҳтиѐжларни
қондириш имкониятлари ѐки ундан ушбу сегмент фойдаланувчилари
учун долзарб саналган махсус фойдаланиш имкониятлари негизидаги
ѐндашувв;
товар ҳақида истеъмолчиларда барқарор тасаввурлар
шакллантириш ѐрдамидаги ѐндашув.
Рақобат шароитларида ўз товарини мустаҳкамлашнинг энг
116
самарали йўлларини топадиган корхона ғолиб бўлиб чиқади.
Инновацияларни бозорда жойлаштириш қадамлари
бозорни
таҳлил қилиш, жалб этувчан мақсадли сегментларни танлашни ўз
ичига олади.
1-қадам. Инновацион маҳсулот бозори чегараларини аниқлаш.
2-қадам. Ушбу бозорга бошқа ўзининг инновацион маҳсулотини
(хизматини) етказиб бериши мумкин бўлганларни аниқлаш. Реал
рақобатчиларни танлаб олиш, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини
ўрганиш, рақобатли устунликларни (масалан, рўйхатга олинган
патентлар, нашрлар сони ва мавзулари) аниқлаш зарур.
3-қадам.
Инновациялар
тавсифномасини
энг
муҳим
рақобатчиларнинг маҳсулотлари тавсифномаси билан таққослаш.
4қадам. Инновациялар потенциал бозорини сегментлаш.
5-қадам. Статистик усуллар ѐрдамида ѐки сўров ва
кузатувлар
воситасида харидорлар салоҳиятини баҳолаш. Харидорлар хулқ-
атвори ва истакларини аниқлаш (харид ҳақида ким ва қандай, қаерда
ва қачон қарор қабул қилади).
6-қадам. Инновацион маҳсулот харидорларнинг истакларига
қанчалик яқин жойлашганини аниқлаш.
7-қадам. Инновацион маҳсулотни тижорат нуқтаи-назаридан
амалга ошириш мумкинлигини баҳолаш.
8-қадам. Маркетинг стратегиясини танлаш (сотув миқдори ва
мақсадли бозор билан ишлаш усули ҳақида қарор: барча сегментлар
билан бирданига ишлаш ѐки улардан таклиф этилаѐтган рақобатли
устунликка энг кўпроқ мос келадиган биронтасини афзал кўриш,
мақсадли сегментнинг харид қилинаѐтган маҳсулот ноѐблиги ва
янгилик даражасига нисбатан сўровлари қандай).
Do'stlaringiz bilan baham: