91
2 этап - уретрапластика -6-13 ёшда қилинади. Бу операцияни кўп
усуллари таклиф қилинган. Ҳозирги пайтда уретранинг етишмаган қисми
жинсий олат терисидан (Дюплей, Гросс ва ҳ.к), ёрғоқ терисидан (Тетьев,
Русаков ва ҳ.к.) ясаш усуллари қўлланилади.
Кейинги
йилларда, беморнинг 6 ойлигидан бошлаб, бир йўлакай ҳам
жинсий олатни тўғрилаш, ҳам уретра пластика - чека кертмак терисидан
фойдаланиб уретра ясаш операцияси (Ж. Бекназаров) муваффақиятли
қўлланилади.
Ҳозирги пайтгача бу аномалияни тўғрилашнинг идеал усули йўқ,
шунинг учун баъзи беморларда асоратлар (уретра оқмаси, рецидиви ва ҳ.к).
кузатилиши натижасида қайта операция қилишга тўғри келади. Қизларда
гипоспадия жуда кам ҳолларда учрайди ва қуйидаги
турлари тафовут
қилинади:
1. қисман
2. тўлиқ –сийдик тута олмаслиги йўқ
3. тўлиқ - сийдик тутолмаслиги билан.
Қисман гипоспадияда уретранинг ташки тешиги қиннинг дистал
қисмида, тўлиғида эса ичкарироғида очилади. Бу аномалияни борлигини
беморни ўзи ҳам сезмайди. Лекин бу беморларда сурункали цистит кўп
ҳолларда учрайди. Тўлиқ гипоспадиянинг баъзи турларида қовуқ сфинктери
етишмовчилиги - сийдик тутолмаслиги - кузатилади. Бу беморлар 14 ёшдан
кейин операция йўли билан даволанади.
Эписпадияда -
уретранинг нуқсонли ривожланиши бўлиб, унинг дорзал
(олдинги) юзаси анча-мунча масофада очилиб ётади ва
худди тарновга
ўхшайди, бу қисмидаги шиллиқ парда пушти рангли бўлиб кўриниб туради.
Клиник манзараси: Эписпадиянинг бошча турида уретранинг ташқи
тешиги тожсимон эгатнинг ташқи томонида жойлашади, тана турида эса
уретра тешиги пастроқда
жойлашиб, жинсий олат калтароқ бўлади. Бемор
сийдиги ушлайди, лекин сийган пайтида сийдик ҳар томонга сачрайди.
Тотал эписпадия- энг оғир тури бўлиб, уретра бутунлай очилиб қолади ва
унинг тешиги қов остида бўлади. Қовуқ сфинктери ҳам иккига булинган,
шунга кўра бемор сийдикни мутлақо тута олмайди. Уретрани ташқи тешиги
кенгайган, ташқи жинсий аъзолар ва қов суяклари қушилиш жойи ёрилган.
Симфиз йўқ . Диагноз гениталийларга қараб қўйилади. У қийин эмас.
Даволаш фақат жарроҳлик йўли билан.
Эписпадияни бошча ва тана
турлари 3-4 ёшда, ва тотал тури 6-8 ёшда операция қилинади. Бошча ва тана
турларида -уретропластика, тотал турида В.М.Державин усулида
сфинктеропластика ва кейинчалик (8-10 ёшда) уретропластика қилинади.
В.М.Державин операциясини моҳияти қовуқни очмасдан, Льетодиев
учбурчаги мушакларидан сфинктер ясаш. Қовуқни ҳажми 50 мл.
дан кам
92
бўлса бу операция қилинмайди. Бу ҳолларда сийдикни ичакка йуналтириш
операцияси бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: