82
е) ҳар бир склад одамлар учун иккита чиқиш жойига эга бўлиши керак. Метрополитен
ва тоннеллар қурилишида, шунингдек ерости геология-қидирув иншоотларини ўтказишда
ҳажми 1 т ПМдан ортмайдиган чиқиш жойи битта бўлган вақтинчалик ПА омборларига эга
бўлиши га рухсат этилади;
ж) метрополитенларни қуриш, тоннелларни барпо этиш ва геологик ташкилот томонидан
ерости геология-қидирув иншоотларини ўтказишда шахта стволи, камера ва асосий таъминот
магистрали (сув чиқариш ва шамоллатиш қувурлари, кабеллар) ўтказилган
иншоотлардан энг
яқин бўлинма ёки камераларгача бўлган, ва одамлар ўтиши учун ёрдамчи иншоотларгача
бўлган масофа камида 15 м бўлиши керак;
з) ПА омборида рельсли йўл мавжуд бўлганда, уларни электроизоляциясини
умумшахтадан таъминлаш керак.
Изоҳ:
1. Иморатлардаги портлатишни тарқалишига йўл қўймайдиган, лойиҳа
билан
белгиланган темир эшикларни иморатлар ва кириш жойлари орасига ўрнатиш шартида, камера
(бўлинма) жойлаштирилган иншоотларни кам сонли олиб борувчи иншоотлар билан бош
иншоотларга бириктиришга рухсат этилади.
2. ПА омборларини бош йўналишлар иншоотлари, қияликлар,
бремсберглар ва улар
ёнидаги қатновлар орасига жойлаштиришга рухсат этилмайди.
6.4. ПА омборининг барча иншоотлари ёнмас тираклар билан маҳкамланган ва
оҳакланган бўлиши керак.
Бардошли жинсларда олиб борувчи иншоотларни маҳкамлаш шарт эмас.
6.5. Тоза ҳаво оқими билан омборни шамоллатиш зарур. Омборга узатиладиган ҳавонинг
миқдори барча иншоотларда уни тўрт соатлик алмашинувини таъминлаш керак.
Омбордан чиқаётган ҳаво оқимини тоза ҳаво оқими бўлган иншоотларга йўналтириш
ман этилади.
6.6. ПА омбори ёнғин ўчиришни бирламчи воситалари ( ўтўчиргич, қумли қутилар,
сувли идишлар) билан таъминланган бўлиши керак. Ишлар хавфсизлиги бўйича эксперт-
ташкилот розилиги билан автоматлаштирилган ёнғин ўчиришни воситалари билан
таъминлашга рухсат этилади. Ёнғин ўчиришни воситаларини сони ва жойлаштирилиши ҲКҚҚ
командири билан келишилади.
Омбор камералари ёки бўлинмаларига олиб борадиган иншоотларни бошланиш қисмига
ёнғинга қарши эшиклар ўрнатилган бўлиши керак.
6.7. Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарни (конларни) олиб борадиган иншоотлари ва
ПА омболарида портлатишдан ҳимоялаб тайёрланган, бошқа шахталарда эса нормал конга
мослаб тайёрланган электр жиҳозлардан фойдаланиш зарур. Омборлар ва олиб борадиган
иншоотларни ёритиш учун электр тармоқни қўрғошин ёки поливинилхлорид қобиқли
бронланган кабеллар ёки ёнмас изоляцияли ва қобиқли эгилувчан кабеллар билан ўтказишга
рухсат этилади.
Ёритиш қурилмаларини энергия билан таъминлаш учун 220 В дан ортиқ бўлмаган
(линиявий) кучланишдан фойдаланиш керак. Ёритиш тармоғини ток қочишидан ҳимоя қилиш
керак.
Олиб борадиган иншоотлар, ёрдамчи камералар иншоот томига осилган ёритгичлар, ПА
сақланадиган камера (бўлинма) эса эшик тепасига жойлаштирилган карниз орқали олиб
борадиган иншоотдан қия чироқ билан ёритилади.
6.8. ПА сақланадиган ерости омборларини автоматик қуриқлаш сигнализацияси билан
жиҳозлашда сигнал корхона (кон, шахта ва шу кабилар) навбатчисини (диспетчерини) пультига
чиқишини таъминлаш керак.
6.9. Чанги портлатиши бўйича хавфли бўлган қатламлар қазиладиган кўмир ва
сланец
шахталарида, ПА омбори ва тарқатиш камераларига олиб борадиган иншоотларда икки
томондан сланецли ёки сувли тўсиқ ўрнатилган бўлиши керак, иншоотларни ўзини эса даврий
равишда сланецлаб ёки ўтириб қолган чанглардан тозалаб туриш керак.
83
6.10. Омборларни чиқиш эшиклари ёнига ва ПА тарқатиш камераларига телефон
ўрнатилган бўлиши керак.
6.11. Ерости тарқатиш камераларида ПАни миқдори, сақланиши ва қуриқлаш тартиби
ПА сақланадиган ерости омборларидаги каби бўлиши керак. Бунда ПМ ва ТВни сақлаш бир-
биридан ғишт, бетон ва шундайин камида 25 см қалинликдаги девор билан ажратилган
бўлимларда сақланиши керак. Тарқатиш камераларида портлатувчи томонидан ПА
тарқатадиган жой жиҳозланиши керак.
6.12. Тарқатиш камералари одамларни пассажир вагонга ўтқазиш ва
кон массасини
юклаш-тушириш жойидан камида 200 м узоқда қурилган бўлиши керак.
ПМ сиғими 1000 кг гача бўлган тарқатиш камералари горизонтлар иншоотларини
кенгайтириш билан жиҳозланиши, умумшахта депрессияси ҳисобига тоза ҳаво оқими
шамоллатилиши мумкин ва баландлиги бўйича бутунлай ғишт, бетон ва шундайин камида 25
см қалинликдаги девор билан тўсилиши керак.
ПМ сиғими 1000 кг дан ортиқ бўлган тарқатиш камераси одамлар доим ўтиши учун
хизмат қиладиган иншоотлардан камида 25 м масофада махсус ажратилган ПА омборларидек
шамоллатиладиган иншоотга жойлаштирилиши зарур.
6.13. Тарқатиш камералари ёнмас тираклар билан маҳкамланган ва турғун ёритишга эга
бўлиши керак. Шунингдек олиб борадиган иншоотлар ҳам камида 5 м масофага ёнмас тираклар
билан маҳкамланган бўлиши керак.
Тарқатиш камерасига олиб борадиган иншоотларда ПАни тарқатиш ва қабул қилиш
учун дарчаси бўлган яхлит(ёнғинга қарши) ва панжали металл эшиклар бўлиши керак. Эшиклар
ишончли занжирларга эга бўлиши керак.
Тарқатиш камераларига ПАни жойлаштириш учун стеллажлар қуриш, портлатиш
машинкалари, симлар, назорат-ўлчаш асбоблари, гидротиқинлаш учун полиэтилен халталар,
ампулалар ва шу кабиларни қутиларга қўйиш керак. Завод ўрамида бўлган ПМлар штабелларда
сақланиши мумкин.
Ҳаво оқими келадиган томондан тарқатиш камераси ёнига телефон ўрнатилган ва ёнғин
ўчиришни воситалари сақланадиган пункт жиҳозланган бўлиши керак.
6.14. ПА сақланадиган участка пунктлари панжарали деворлар (тўсиқлар) билан
тўсилган иншоот ёки иншоотнинг махсус металл шкафлар (қутилар) ёки ПАли қулфланадиган
контейнерлар ўрнатилган қисми қўринишида бўлиши керак. Пункт эшиги ичига ботирилган
қулф билан бекитилиши керак.
6.15. Участка пунктларида ПА сақланадиган шкафлар (контейнерлар) сифатида
қалинлиги камида 2 мм бўлган металл листлардан тайёрлаган металл сейфлар ёки қутилар,
шунингдек металл қопқоқлар билан жиҳозланган шахта вагончаларидан фойдаланиш зарур.
Кўрсатиб ўтилган ПА сиғимларини бевосита иншоотга тўсиқлар билан ажратиб жойлаштириш
ёки чуқурларга ўрнатиш керак.
6.16. ПАни биргаликда сақлаганда шкаф (қути) камида уч бўлимга бўлиниши: ПМ ва
ДШни жойлаштириш учун, портлатиш ва назорат-ўлчаш асбоблари,
симлар ва шу кабиларни
сақлаш учун, ёқиш найчаси ёки электродетонаторли кассеталари (сумкалари) учун
мўлжалланган бўлиши керак.Детонаторлар сақланадиган бўлимнинг барча деворлари ички
томонидан юмшоқ материаллар билан қопланган бўлиши керак.
6.17. Участка пунктларидаги ПА сақланадиган металл шкафлар заминланган бўлиши
зарур. Бунда ўтиш қаршилиги 2 Ом дан ошмаслиги керак. Солиштирма қаршилиги юқори
бўлган жинсларда ўтиш қаршилигининг қиймати маҳаллий йўриқномалар билан белгиланади.
6.18. Портлатиш ишлари бажариладиган жойлар яқинида ПА сақлашга мўлжалланган
алоҳида металл қути ва контейнерлар (сейфлар) Йўриқноманинг 6.16 ва 6.17 бандлари
талабларига жавоб бериши ва ичига ботирилган қулфга эга бўлиши керак.
6.19. ПМ (ТВ) мавжуд бўлган ПА омбори, ПА сақланадиган тарқатиш камералари ёки
участка пунктларига 30 м дан яқин масофада портлатиш ишларини бажариш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: