85
ПА ташиш бўйича йўриқнома
1. Умумий қоидалар
1.1. ПАни ташишда уларни юклаш ва тушириш лойиҳага кўра тўсилган, қуролланган
соқчилар билан қўриқланадаиган, ва портлатиш ишларини бажариш ёки раҳбарлик қилиш учун
рухсат олган, махсус тайинланган
шахслар кузатуви остида, алоҳида ажратилган ва
жиҳозланган жойда (юклаш-тушириш майдончасида) бажарилишига рухсат этилади. ПАни
юклашга (бўшатишга) алоқаси бўлмаган шахслар майдончаларга киритилмаслиги керак.
1.2. Корхона тушириш жойига келадиган барча ПАли ўринлар сони юзасидан назоратни
таъминлаши шарт.
1.3. Корхонанинг (ташкилотнинг) юклаш-тушириш майдончаси қуйидаги талабларга
жавоб бериши зарур:
- транспорт воситаларини юклаш (бўшатиш) жойидан камида 15
масофада тиконли
симлар билан тўсилиши керак. Тўсиқни баландлиги камида 2 м бўлиши керак;
- қоронғи пайтларда турғун манбали электр чироқлар ёки кончилик аккумуляторли
ёритгичлар билан ёритилиши керак. Меъёрий тайёрланган бириктириб-ажрагичларни ПАни
юклаш (бўшатиш) жойидан камида 50 м масофага қўйишга рухсат этилади;
- ёнғинга қарши зарурий воситалар билан таъминланиши керак;
- темир йўл станциялари (бандаргоҳ ва бошқалари), ички ишлар органлари ва ўт ўчириш
хизмати билан телефон алоқасига эга бўлиши керак.
Юклаш-тушириш майдончаси “Саноатконтехназорат” ДИ, Давёнғинназорат ва
ички
ишлар органлари вакиллари иштироки билан корхона комиссияси томонидан фойдаланишга
топширилади.
1.4. ПАни бошқа юклар билан биргаликда битта вагонда, кемани юк хонаси ёки
палубасида, шунингдек авиавосита, автомобиль, арава ва бошқа транспорт воситаларида ташиш
ман этилади, мазукр Қоидаларда кўрсатилган ва Ташиш қоидаларига тегишли бўлган ҳоллар
бундан мустасно.
ПАни темир йўл траспортида ташиш “Ўзбекистон Республикаси ћудудида портловчи
материалларни темир йўл транспортида ташиш қоидалари”га риоя қилган ҳолда
бажарилиши
керак.
1.5. Оралиқ пунктларда алоҳида тушириладиган ПАни ташишда, ҳар бир алоҳида
манзилга жўнатиладиган партия бошқаларидан ажралган ҳолда маҳкамланиши лозим, токи
кейинчалик ҳаракатланганда қолган юклар жойидан қўзғалиб кетмасин.
Транспорт воситаси сиғимининг бўш майдонига фақат белгиланган мослик гуруҳидаги
ПМ, ТВ ва НПА ёки бошқа ПА груҳларини қўшимча юклаш учун,
бирга ташишда юклаш
шартлари ва ва меъёрларига риоя қилинган ҳолдагина рухсат этилади.
1.6. Қутиларни (халталар ва шу кабиларни) тегишли ПМ, ТВ ва НПА бўйича
стандартлар (ТУ) талабларига мувофиқ равишда жойлаштириш керак,
токи пастки
қатордагилар юклаш пайтида шикастланмаслиги керак. Бунда ПА ўринлари бир текис
жойлаштирилиши ва маҳкамланиши керак, токи силтанган ёки чайқалганда аралашиб кетмасин
ёки бир-бирига, шунингдек траспорт воситаси деворига урилмасин.
Йўлда ёки тушириш ва қайта юклаш пайтида идишлар шикастланса, улар соз қутиларга
(халталар ва шу кабиларга) қайта жойлаштирилган бўлиши керак.
Шикастланган идишда ПАни
ташиш ман этилади.
Омборда синов учун ПАдан намуна олинган қутиларни (халталар ва шу кабиларни)
омбор пломбаси билан ташиш зарур. Идишда қолган ПА массаси (миқдори) кўрсатилган
бўлиши керак.
Қатнаш йўлида вагон, кема, автомобиль ва шу кабиларни шошилинч таъмирлаш
зарурияти билан ПА қайта юкланган ҳолларда, қайта юклашни ташиш юзасидан масъул
кузатувчи шахс қарори бўйича хавфсизлик ва ПАни қўриқлашнинг зарурий чораларини қабул
қилиш билан уни раҳбарлигида бажариш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: