§ 149. Қолиб кетган шай-патронни ўйиб олиш ман этилади. Агар қолиб кетган шай-
патронни олишнинг иложи бўлмаса, шпурни (қудуқни) зарядлашни тўхтатиш; шай-патронни
бошқа зарядлар билан портлатиш зарур.
§ 150. Узунлиги 5 м дан ортиқ бўлган шпур ёки қудуқларда узайтирилган ёки ёйилган
зарядларни портлатиш билан кўмир массивини дастлабки юмшатишда, ҳамда шпурда (қудуқда)
гидравлик тиқин мавжуд бўлганда, детонацион шнурдан, уни шпур (қудуқ) ичидан чиқармасдан,
қўшимча тезлатиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
§ 151. Шпур ёки қудуқ узунлиги бўйлаб ёйилган зарядларда, заряднинг ҳар бир қисмига
фақат биттадан шай-патрон жойлаш мумкин.
Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда ёйилган зарядларни ёнувчи газ ажралиб
чиқмайдиган иншоотларни жинсли забойларида ва фақат ўйиш (ўйишга мўлжалланган)
шпурларда қўллашга йўл қўйилади.
§ 152. Агар зарядлаш вақтида зарядни бир қисми тўкилса, унда шпурни (қудуқ,
калтақудуқни) тўла зарядлаш зарур ва зарядни бошқа зарядлар билан биргаликда портлатиш
керак.
§ 153. Оловўтар ва детонацион шнурларни, шунингдек шай-патронларга (оралиқ
детонаторларга) киритилган электродетонаторлар симларини ёкм ноэлектрик детонаторлар зарб-
тўлқинли найчаларини суғуриб олиш ёки тортиш ман этилади.
Оловўтар ва детонацион шнурларнинг, ноэлектрик детонаторлар зарб-тўлқинли
найчаларининг (ЗТН) зарядлардан чиқиб турадиган учлари эгилишига йўл қўйилмайди.
Оралиқ детонаторлар (ОД) ёки шай-патронни қудуққа детонацион шнур ёки ноэлектрик
детонатор зарб-тўлқинли найчасида туширишга рухсат этилади. Бунда ДШ ва ЗТН шай-патрон
ёки ОД билан ишончли бириктирилиши керак, ОД ёки шай-патронни массаси эса ГОСТ ва ТШ,
ҳамда фойдаланиш бўйича қўлланма билан рухсат этилган ноэлектрик детонатор зарб-тўлқинли
найчаси ва капсюли бириктирилган жой ёки ДШга таъсир этувчи статистик чўзувчи
юкланишнинг ярмидан ошмаслиги керак.
§ 154. Газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарда (конларда) зарядларни тиқинламасдан
портлатиш ман этилади.
Газ ёки чанг бўйича хавфли бўлмаган очиқ кон ишларида ва шахталарда (конларда)
зарядларни тиқинламасдан портлатишга рухсат этиш, экологик оқибат хавфи ҳисобга олинган
ҳолда, корхона раҳбари белгиланади ва техник ҳужжатда (лойиҳа, паспортда) кўрсатилади.
§ 155. Шпурни (қудуқни) тиқинлаш материали билан эҳтиёт бўлиб тўлдириш зарур. Бунда
электр сими ва ДШ солқиликка эга бўлиши керак.
Шпурлар ва қудуқлар учун тиқинлаш материали сифатида бўлакланган ёки ёнувчи
материални ишлатмаслик керак.
Тиқинлаш машинаси ёрдамида шпурлар ва қудуқларга тиқинни жойлаштириш, ундан
фойдаланиш бўйича йўриқномага (қўлланмага) мос равишда бажарилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |