Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 175. Зарядлаш (аралаштиргич – зарядлаш) машинасининг автомобиль шассиси



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 175. Зарядлаш (аралаштиргич – зарядлаш) машинасининг автомобиль шассиси
“Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича портловчи моддаларни автомобиль транспортида 
ташиш қоидалари”ни тегишли талабларига жавоб берадиган бўлиши керак.
§ 176. Зарядлаш (аралаштиргич –зарядлаш) жиҳози, етказгич- зарядлаш (аралаштиргич –
зарядлаш) машинаси, зарядлагичлар ва бошқа зарядни механизациялаш воситаларини таъминлаш, 
шу мақсадлар учун жиҳозланган хоналарда (кон иншоотларида) ўтказилиши зарур. Зарядлаш 
жойларида бундай ишларни бажариш йўл қўйилмайди.
§ 177. Порталтиш тармоғи монтажини бошлашдан олдин барча зарядлаш (аралаштиргич –
зарядлаш), тиқинлаш ва бошқа машиналар ва механизмлар тақиқланган зона чегарасидан 
чиқарилган бўлиши керак.
3. Ялпи (ёппа) портлатишни бажаришнинг хусусиятлари
§ 178. Ялпи портлатиш мазкур Қоидалар ва тасдиқланган ёки “Саноатконтехназорат” ДИ 
органи билан келишилган ялпи портлатишни хавфсиз бажариш бўйича йўриқнома талабларига 
мувофиқ бажарилиши керак. 
§ 179. Ялпи портлатишни тайёрлашда иштирок этувчи шахслар ерости иншоотларида 
бўлганларида изоляцияланган ўзини қутқаргич билан таъминланиши керак. 
§ 180. Хавфли зона, шунингдек: портлатиладиган блоклар контури; хавфли зонага тўғри 
келадиган объектлар ва турғун иншоотлар; электр узатиш линиялари; механизмлар қайтиб 
кетадиган йўллар; хавфли зонани қуриқлаш постлари ўрнатиладиган жойлар; портлатувчи 
панагоҳи; портлатишни бошқариш пульти, портлатиш станцияси, портлатиш асбоби, портлатиш 
аппарати ўрнатиладиган жойлар лоийҳада кўрсатилган бўлиши керак.
§ 181. Ҳаво ҳаракати хавфсизлигига таҳдид қиладиган ер юзидаги ялпи портлатишлар-
ни, фақат ялпи портлатиш ўтказиладиган ҳудудга яқинроқ жойлашган, ҳаво ҳаракатининг 
барчасини олиб борувчи аэропотнинг раҳбарияти билан уларни бажариш вақти келишилгандан 
кейингина, амалга ошириш мумкин.
4. Қайтишган (портламай қолган) зарядларни тугатиш (йўқ қилиш)


38 
§ 182. Барча ҳолатларда, қачонки техник тавсифига (портлатиш тармоғининг бартараф 
этиб бўлмайдиган ва бошқаларига) кўра зарядларни портлатишнинг иложи бўлмаса, улар қайтиқ 
(портламай
 
қолган) деб қаралади.
Ҳар бир қайтиш Портлатиш ишларидаги қайтиқни рўйхатга олиш журналига ёзилган 
бўлиши керак (8-илова).
§ 183. Ер юзасида қайтиқ аниқланганда (ёки шунга гумон бўлганда) портлатувчи ажратиш 
белгисини портламай қолган заряд ёнига қўйиши, ерости шароитларида эса иншоот забойини 
хоч (кресть) шаклидаги тахта билан ёпиш ва барча ҳолларда техник назорат шахсини бу ҳақида 
хабардор қилиши керак . 
§ 184. Қайтиқларни тугатиш (йўқ қилиш) билан боғлиқ ишлар, шу жумладан ер юзасида
техник назорат шахси раҳбарлигида мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган 
йўриқнома, қўлланиладиган портловчи моддаларнинг “Саноатконтехназорат” ДИ органи 
томонидан тасдиқланган ёки у билан келишилган хоссалари ва хусусиятларига мувофиқ 
бажарилиши керак. 
Йўриқнома таркиби: қайтишган зарядларни олдини олиш бўйича чоралар; қайтиқ 
аниқланганда ( ёки шунга гумон бўлганда) ходимлар ҳаракати; порталтиш ишларининг ҳар бир 
тури учун қайтишларни бартараф этиш усуллари; қайтиқларни бартараф этишда хавфли зона 
радиусининг ўлчами; жойларда ва ерости иншоотларида хавфли зона белгилаш, ҳамда уни 
қўриқлаш тартиби; қайтишларни тугатиш бўйича ишларни ташкил этиш; қайтиқни йўқ қилишда 
олинган портловчи материалларнинг қолдиқларини тугатиш тартибидан иборат бўлиши керак. 
§ 185. Қайтиқлар бўлган жойларда, уларни тугатиш билан боғлиқ бўлмаган, бирорта
ишлаб чиқариш жараёнлари тақиқланади. Кўмир шахталарида қайтиқларни тугатишга оид 
ишлардан олдин қазилган кўмир забойдан олиниши зарур.
§ 186. Қайтишган зарядда бўлган электродетонаторнинг симлари қисқа туташтирилган 
ҳолда бириктирилиши керак. 
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish