Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 192. Қайтишган шпур зарядларини тугатишга қуйидагиларда



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari


§ 192. Қайтишган шпур зарядларини тугатишга қуйидагиларда: 
а) қайтишган зарядни портлатиш билан, қачонки ташқи портлатиш тармоғининг (агар 
қайтишган заряднинг ЭКҚЛ қисқармаган бўлса) бутунлиги бузилиш натижасида қайтиқ бўлган 
бўлса рухсат этилади. Агар портлаш пайтида кон массаси бўлакларининг хавфли сочилиб 
кетиши ёки зарбий ҳаво тўлқин таъсири мумкинлиги текширишда аниқланса, қайтишган
зарядни портлатиш ман этилади; 
б) қайтишган зарядли қудуқ турган жойдаги жинсни ажратиб, қайтиқни кўл билан олишга 
рухсат этилади. Таркибида порохлар, нитроэфирлар ёки гексоген бўлмаган, аммиак асосидаги 
портловчи моддалардан тайёрланган зарядни ДШдан фойдаланиб портлатилганда, қайтишган
заряд олдидаги жинсни ажратишни экскаватордан фойдаланган ҳолда, лекин ПАга уни чўмичи 
бевосита таъсир этмайдиган қилиб бажаришга рухсат этилади.
Жинсни ажратишнинг иложи бўлмаганда, қайта бурғилаш ва қудуқ деворидан камида
1 м узоқда ўрнатилган қайтишган шпур зарядларини портлатиш билан қудуқни очишга рухсат 
этилади. Шпурларни сони ва йўналиши, уларни чуқурлиги ва айрим зарядларни массаси § 139 га 
мувофиқ схема билан белгиланади;
в) қайтишган зарядли қудуқдан камида 3 м масофада параллель бурғиланган қудуқдаги 
зарядни портлатиш билан; 
г) мослик гуруҳи 
D
(тутунли порохлардан ташқари) бўлган ПМни детонацияловчи 
шнурдан фойдадниб портлатишда эса зарядни қудуқдан ювиб чиқариш билан; 
д) санаб ўтилган усуллар билан қайтиқни тугатишнинг иложи бўлмаса, унда корхона
раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича бажаришга рухсат этилади. 
§ 193. Қайтишган зарядларни калтақудуқларда тугатиш қайтишган зарядли калтақудуқ 
узунлигининг 1/3 қисмига тенг масофада қазилган ёрдамчи калтақудуқда зарядни портлатиш, 
шунингдек мазкур Қоидаларнинг § 192 да кўрсатилган усуллар билан бажарилиши керак. 
§ 194. Қайтишган камерал зарядларни тугатиш тиқинни ажратиб олиш, кейин янги шай-
патронларни киритиш, тиқинлаш ва одатдаги тартиб билан (агар қайтишган заряднинг ЭКҚЛ 
қисқармаган бўлса) портлатиш керак. 
Агар ЭКҚЛни текширишда портлаш билан кон массаси бўлакларининг хавфли сочилиб 
кетиши ёки зарбий ҳаво тўлқин таъсири мумкинлиги текширишда аниқланса, қайтишган
зарядни портлатиш ман этилади. 
Бундай ҳолатда кейинчалик ПМ олиб қўйиш билан тиқинни ажратиб олишни амалга 
ошириш зарур.
Қайтиқни тугатишгача бундай зарядлар қўриқланиши керак. 
Бундай ҳолларда, қайтишган камерал зарядларни тугатиш учун, қўшимча иншоотларни 
тайёрлаш зарур, бу ишлар корхона раҳбари томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича амалга 
оширилиши керак.
§ 195. Қайтиқни тугатишга мўлжалланган заряд портлатилганидан кейин, шунингдек кўл 
билан ажратиб олишда, портлаган массани пухта текшириш ва портламаган ПМни йиғиб олиш 
керак. Фақат шундан кейин ишчиларнинг ишни давом эттиришига йўл қўйилади. Топилган ва 
йиғиб олинган ПМлар қайтиқни тугатишга раҳбар бўлган техник назорат шахси раҳбарлигида 
йўқ қилиниши керак.
§ 196. Ялпи портлатишда қайтишган зарядларни тугатиш, корхона раҳбари томонидан 
тасдиқланган ва “Саноатконтехназорат” ДИ маҳаллий органи билан келишилган Йўриқномалар, 
мазукр Қоидаларни § 192 да санаб ўтилган усуллар билан амалга оширилиши керак.
§ 197. Сейсмоқидириш ишлари пайтида қудуқдаги (шпурдаги) қайтишган заряд, чиқариб 
олиниши ва қайтиш сабаби бартараф этилганидан кейин, яна белгиланган чуқурликка 
туширилиши керак. Агар қайтишган зарядни чиқариб олишнинг иложи бўлмаса, уни қўшимча 
туширилган ёпиштирма зарядни портлатиш билан тугатиш зарур. Бошқа ҳолларда қайтиқни 
тугатиш аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда махсус лойиҳа билан амалга оширилиши керак.
§ 198. Нимпортлатиш (портлатиш) аппарати ишламай қолганда, уни чиқариб олгандан 
кейин портлатиш симларини портлатиш магистралидан ажратиш ва қисқа туташтириш зарур.


40 
Қудуқдан чиқариб олинган нимпортлатиш (портлатиш) аппарати портлатувчи томонидан 
кўрикдан ўтказилиши керак. Бунда тезлатиш воситаларини чиқариб олиш ва уларни симларини 
қисқа туташтириш, аппаратни эса заряядлаш устахрнасига етказиб бериш керак. Нотўла портлаш 
натижасида аппаратда бўлган ПМни қолдиқларини белгиланган тартибда йиғиб олиш ва йўқ 
қилиш керак.
Қудуқда НПА қисилиб қолган ҳолларда жиҳозланган аппаратни йўқ қилиш ёки уни 
юзага чиқариб олиш билан боғлиқ ишлар буюртмачи билан келишилган режа (тадбирлар) бўйича 
бажарилиши керак.
§ 199. Музни портлатиш ва сувости портлатиш ишларида қайтишган зарядларни чиқариб 
олишга, портлатиш бажарилганидан камида 15 минут ўтганидан сўнг рухсат этилади.
Қайтишган зарядни портлатиш билан тугатиш учун, унга қайтиқ массасини камида 25 % 
га тенг массадаги янги заряд боғлаш, кейин сувда портлатиш керак.
Қайтишган зарядни зарядсизлантириш ман этилади.
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish