33
ишчи майдончасига, ҳамда яқин зарядларга нисбатан горизантал бўйича ҳисобланаган қуйида ва
юқорида жойлашган поғоналарга ҳам жорий этилади. Тақиқланган зона чегаралари байроқчалар
қўйиш билан ўрнатилади, бунда байроқчалар орасидаги масофа жойлардаги тақиқланган зона
чегараларини аниқ белгилаши керак. Тақиқланган зона чегараларига қуриқлаш постлари
қўйилмайди.
Эмульсион портловчи моддалар ва НТВдан фойдаланиб ялпи портлатишни бажаришда,
тор шароитларда кончилик ишларини бажарилиши учун кўп кунлик зарядлашларда, қайсики кон
массасини ташишга мўлжалланган технологик йўлларни кўчиришнинг иложи бўлмаса,
автотранспортни ишлатишда хавфсизликни таъминлаш билан зарядланган блокларнинг бевосита
яқинида катта юкли автоағдаргичларни ҳаракатланишига рухсат этилади.
Технологик автойўл зарядланган блок томонидан, камида 1 м баландлик билан кон
массасидан тайёрланган ва зарядланган блокка автомобиль ўтишига йўл қўймадиган, ишончли
ҳимоя ғов (уюм) билан чегараланиши керак. Зарядланадиган блокнинг яқинидан ўтадиган
автойўл участкаси бошланишидан камида камида 20 м нарида (икки томонидан) транспорт
воситалари тўхташи ва тўхтаб туриши ман этилишини ифодалайдиган, “Тўхташ тақиқланади”
деган тақиқловчи йўл белгилари қўйилиши керак. Бу белгилар амал қилиши зонасининг охирига
“Барча чеклашлар зонасининг охири” деган йўл белгилари қўйилиши керак.
Сув чиқиши катта бўлган участкаларда ва тектоник ёриқлар мавжуд бўлган зоналарда
қудуқларни зарядлашда, бурғиланган қудуқнинг олдиндан қулашига йўл қўймаслик учун,
бевосита бўрғиланиб бўлганидан кейин (дастгоҳни олмасдан) уларни зарядлашга рухсат
этилади. Бунда ишни ва хавфсизлик чораларини бажариш тартиби ялпи портлатиш ишларини
хавфсиз бажариш бўйича йўриқнома (§ 178) билан қўрсатилиши керак.
Ерости иншоотларида тақиқланган зона зарядлаш машинаси ва зарядланадиган четги
қудуқнинг энг катта миқдордаги ПМларни мумкин бўлган портлатишдаги зарбий ҳаво тўлқини
таъсирига оид ҳисоб билан аниқланади. Шароитлар ва ишларни ташкил этишни ҳисобга олган
ҳолда, у ками билан 50 м бўлиши керак. Тақиқланган зона зарядлаш машинаси ёки
зарядланадиган қудуқ жойлашган жой билан туташ бўлган ҳамма иншоотларга жорий этилади. Бу
зонанинг чегараларига зарядланиши билан қуриқлаш постларини; зарядланадиган қудуққа олиб
борувчи иншоотларга эса постларнинг ўрнига тақиқлайдиган ёзувларга эга аншлаглар қўйиш
мумкин. Тақиқланган зона четидаги 50 м чегара ортида, ялпи портлатиш тартиби билан
чегараланган одамлар сонининг фақат энг кўпи бўлишига йўл қўйилади.
Хавфли зона лойиҳада ҳисоб-китоб билан аниқланади, қуйидаги ҳолларда аниқланади:
- электродетонаторлардан фойдалниб порлатилганда- шай-патронларни жойлаштириш
бошланишидан олдин;
- детонацияловчи шнурлар билан порлатилганда- пиротехник реле (сусайтигичлар)
тармоғига бошланишидан олдин;
- кичик энергияли тўлқин ўтказгичга эга НТВдан фойдаланиб порлатилганда - юза
портлатиш тармоғини бирламчи импульс манбасига (капсюль-детонатор ёки электродетонаторга)
бириктиришдан олдин.
Ерости ишларидаги хавфли зона чегараларига постлар ерости иншоотларида ялпи
портлатиш билан боғлиқ бўлмаган одамлар бўлгандагина қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: