660
экинларини парваришлашда ўзига хос бўлган имкониятларни чеклайдиган
табиий офатлар, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилмаслиги
бундан ташқари ўсимлик зараркунандалари ва касалликлари туфайли турли
миқдордаги ҳосил йўқотишлар бўлиб туради. Айниқса, ўсимлик
зараркунанда ҳашоратлари ҳисобига айрим худудларда қовун, памидор ва
шунга ўхшаган экинлардан умуман ҳосил олинмасдан деҳқонлар катта зарар
кўриб келмоқда. Бундай ҳолат Ўзбекистон республикасида эмас, балки барча
Марказий Осиё республикаларида мавжуд. Қишлоқ хўжалик экинларига
ўтган асрнинг 70-80 йилларида меъёрдан ташқари пестидцитларни қўллаш
ҳисобига ишлов бериш сонининг ортиши, зараркунанда ҳашоратлар ва
касалликларнинг тури ва сонининг кескин кўпайиши бориши авж олиб
уларни бартараф қилиш олдини олинмади. Натижада химиявий
воситаларнинг сарфи, хосил йўқотиш ва атроф муҳитни ифлосланиши
белгиланган меъёрлардан ҳам ортиб кетди.
Ўзбекистон Республикасида 1973 йилдан бошлаб ўсимликларга қарши
курашда биологик усулини кўллаш ишлари бошланган. Шу даврда туманлар
ва хўжаликларда биолаборатория ва биофабрикаларни ташкил этиш
ривожланди. 1973 йилда республика бўйича 13 та, 1975 йилда 66 та, 1978
йилда 108 та биолаборатория ва 3та трихограмма кўпайтириш механизация-
лашган линияларида махсулот бера бошлади. 1980 йилга келиб 54 та
трихограммани кўпайтириш механизациялашган линиялар ишга туширилди.
Натижада етиштирилган биомаҳсулотларни 1,4 млн гектарга қўлланилди.
1990 йилга келиб, биологик усулнинг ривожланиши оқибатида, 1980 йилга
нисбатан кимёвий препаратларни қўллаш ҳажми 56 мартага камайган. Агар
1980 йилда бир гектар майдонга 30-35 кг кимёвий воситалар ишлатилган
бўлса, 1990 йилга келиб бу кўрсаткич 8-9 килограммнини ташкил этган. Шу
йилларда биологик усулда кураш кўлами 70-72 фоизга етказилган эди.
Давлатимиз мустақил бўлгандан кейин бу биологик усулни қўллашга
алоҳида эътибор бериб келинди. Шунинг учун ўсимлик зараркунанда
ҳашоратларига қарши курашда химиявий усуллардан фойдаланиш ўрнига
биологик усулдан янада кенгроқ фойдаланилди. Натижада биологик кураш
соханинг ташкилий-иқтисодий асослари такомиллаштирилди ҳамда соха
субъектларининг самарали фаолият юритишлари учун зарур бўлган барча
меъёрий ва ҳуқуқий асослар яратилди.
Ҳозирги кунда республикамизда фойдали энтомофагларни ишлаб
чиқариш бўйича 700 дан ортиқ биолабораториялар фаолият юритаётган
бўлиб, улар томонидан йилига ўртача 44446 млн донадан ортиқ олтинкўз,
2921 млн дона бракон ва 10056 кг трихограмма ишлаб чиқарилмоқда. Бозор
иқтисодиёти шароитида ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимида рақобат
муҳитини ривожлантиришда турли мулкчилик шаклларидаги биомахсулот
ишлаб чиқарувчиларни кўпайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Биомаҳсулотларини лабаратория ва биофабрикаларда оддий ҳамда
механизациялашган линияларда маҳсулот етиштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |