659
ишлатиш учун тажрибали мутахассисларнинг йўқлиги сабабли мавжуд
ресурслардан сама-рали фойдаланилмаганлигидан асосий ҳосил йўқотилиши
кузатилди. Бизнинг фикримизча, ўсимлик касалликларига қарши курашиш
учун хорижий давлатлардан олиб келинаётган кимиёвий воситаларни
вилоятлар кесимида қайта синовдан ўтқазиб амалиётга кафолатли жорий
этиш тизимини ўрнатиш зарур. Импорт қилинадиган кимёвий воситаларни
ишлатиш учун аввало мутахассисларни таёрлаш ва хизмат кўрсатувчи
техника ва механизмлар зарурлигини аниқлаган ҳолда мавжудларидан
фойдаланишни ташкил этиш керак.
Хуллас, қишлоқ хўжалик экинларини кимёвий ва биологик усулда
ҳимоя қилишнинг афзалликлари аввало йўқотиладиган ҳосил сақланиб
қолади; кимёвий воситалар ҳисобига қўшимча ҳосил олинади; экологик тоза
рақаботбардош маҳсулот етиштириш имкониятини беради; материал ва пул
маблағлари тежалади.
Дунё олимларнинг башорат қилишларича 2025 йилга бориб дунё
аҳолиси сони 8,5 миллиардга, 2050 йилга бориб эса 11 миллиард кишига
етиши мумкинлигини кўрсатиб беришган. Демак, бутун дунё бўйича аҳолини
озиқ–овқат махсулотлари ва саноатни хомашё билан таъминлаш
умуминсоний муаммолардан бири бўлиб, аграр соҳани ривожлантиришнинг
устувор йўналишларини ишлаб чиқишни талаб қилади.
Республика бўйича зараркунанда ва касалликлар туфайли йилига 25-30
фоиз ва хатто айрим худудларда 40-45 фоизгача, қишлоқ хўжалик экинлари
хосили йўқотилмоқда. Айрим деҳқон ва томорқа хўжаликлари парникларида
экилган экинларнинг 90-100 фоиз зарарли ҳашоратлар тамонидан нобуд
бўлмоқда. Дунё бўйича экинлардан олинадиган ҳосилидан зараркунандалар
туфайли хар йили 203,7 млн тонна дон, 228.4 млн тонна қанд лавлаги, 23,8
млн тонна картошка, 23,3 илн тонна сабзавот ва 11,3 млн тонна мева хосили
кам олинарэкан
1
. Бу ўз навбатида кундан-кунга ўсиб бораётган аҳоли учун
озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигини ва харид нархини кескин оширишга
ва пулнинг хадид қийматининг кескин камайиб боришига олиб келади.
Ўрта Осиё давлатлари қатори Ўзбекистон республикаси деҳқончилик
қилиш учун қулай иқлим шароитига эга бўлган давлат ҳисобланади.
Республиканинг 20 миллиондан ортиқ ерлари қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган экин майдони бўлиб. шунинг 4,3 миллион гектар майдонига
деҳқончилик қилинмоқда. Чунки экин майдонларини экстенсив кўпайтириш
учун ишлатиладиган моддий ва техник ресурслар чекланганлиги ҳисобига
интенсив усулда ердан фойдаланилади.
Ўсимликчиликнинг асосий тармоғи пахта ва ғаллачилик бўлиб, бундан
ташқари мева-сабзавот, полиз, доривор ўсимликлар , чарво учун ем-хашак
экинларини етиштириш учун қулай шароит ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик
1
Қишлоқ хўжалик экинларини заракунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари.
Сулайманов Б.А., Болтаев Б.С., Комилов Ш.Т., -Т.;2013й.52б.
Do'stlaringiz bilan baham: |