658
Пахта ҳосилини сақлаб қолиш учун зараркунанда ҳашоратларни йўқ
қилиш мақсад қилиб қўйилган эди. Биз Ангор туман Куйбешев колхозида
трихограммани етиштирадиган экспрементал биолабараториясида трихо-
грамма етиштириш самарадорлигини таҳлил қилганимизда 1981 йилда 29,6,
1982 йлда 57,1 рентабелликга эришган. Бундан ташқари кўсак қурти тунлами
ва кўкқурт тунламига қарши энтомофаглар қўлланилганда гектарига 2,5
центнер пахта хом-ашёси олиниши илмий асосланган. Зараркунанда
ҳашоратлар тамонидан йўқоти-ладиган ҳосил сақланиб қолишидан ташқари,
кимиёвий воситалар ва уни ишлатишдаги хизмат кўрсатиш харажатлари
сақланиб қолинди.
Тошкент қишлоқ хўжалиги институтига тегишли биолабараторияда бир
грамм трихограмма етиштиришнинг барча харажатларини ҳисоблаб чиқиб
унинг сотиш баҳосини 2,60 тийин қилиб белгиладик. Республка бўйича
трихограмманинг сотиш баҳоси бизнинг берган тавсиямиз бўйича амалга
оширилиб келинди. Эндиликда бу сотиш баҳосини қайта ишлаб чиқиш зарур.
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатдики, биологик усул агротехник тадбир-
лар сонини, моддий ва меҳнат сарфини қисқартириб қолмасдан, чарвочилик
учун кўп йиллик ва бир йиллик ўтларни сақлаб қолади. Пиллачилик учун тут
дарахтлари баргларини зарарсизлантиради, озуқа билан таъминлашга катта
ёрдам беради. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда биологик усул юқори
самара беришлигини иқтисодий жиҳатдан асослаб берилган.
Қишлоқ хўжалик экинларини паваришлашда зараркунанда ҳашорат-
ларга қарши трихограмма, габрабракон ва олтин кўз ҳашоратлари қўллани-
либ келинади. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш
ишларини самарали ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 31 августда
“Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона
ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниб, зараркунанда
ҳашоратлар ва касалликларга курашишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида кимёвий ва биологик воситалардан
самарали фойдаланиш жараёнларини бошқариш тизими янада такомил-
лаштириш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24
октябрдаги “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агро-
кимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2640-сонли қарори қабул қилинди. Бунда,
Ўзкимёҳимоя корхонаси қишлоқ хўжалик субекларига шартнома асосида
кимиёвий воситаларни етказиб бериш ва самарали хизмат кўрсатиши
йўллари белгилаб қўйилган бўлсада, айрим фермер хўжаликларига ўз
вақтида шартнома шартларини бажармасликлари оқибатида зараркунанда
ҳашорат-ларнинг янги турлари пойдо бўлиши ортиб борди.
Янги пайдо бўлган зараркунандаларга қарши курашиш учун
районлашмаган кимёвий воситалардан фойдаланиш ва уни амалга оширишда
янги замоновий техникаларнинг етишмаслиги ҳамда бу воситаларни
Do'stlaringiz bilan baham: |