ИЛҒОР АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАР САМАРАСИНИ
АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН
ФАОЛИЯТНИНГ МУАММОЛАРИ
А.Ж. Тошбоев, Д.У. Мамадияров,
ТДАУ, и.ф.н., доцентлари
Д.Д. Нурматова,
ТДАУ магистранти
Ижтимоий-иқтисодиётда бўлаётган таркибий ўзгаришлар натижасида
мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса аграр соҳани
бошқаришда колхоз ва совхозлар тизимидан батамом воз кечилиб,
тадбиркорнинг имкониятларидан келиб чиқган ҳолда кичик, ўрта ва йирик
ҳажмдаги ҳўжалик юритувчи бизнес субеклари ташкил этилди. Фермер
хўжалиги ўрта ҳажмдаги хўжалик субекти бўлиб, унинг ҳуқуқий-ташкилий,
иытисодий ва бошқарув асослари қонуний жиҳатлари белгилаб берилди.
666
Бугунги кунда фермер хўжаликлари давлат буюртмаси асосида аҳоли
эҳтиёжи учун ўта зарур бўлган маҳсулотларни етиштиришдан ташқари ҳалқ
истеъмол молларини ишлаб чиқаришда ҳам етакчилик қилмоқда. Чиноз
тумани пахтачилик ва ғаллачилиқга ихтисослашган бўлиб 2016 йилда режа
бўйича 11469,0 тонна ўрнига 11017,3 тонна ёки режага нисбатан 95,9 фоизга
бажарган. 2017 йилдаги ҳолат режа бўйича 1326,8 тонна ўрнига 11664,1
тонна ёки режага нисбатан 83,8 фоизга бажармайган бўлса, 1018 йилда режа
бўйича 18213,8 тонна ўрнига 11716,3 тонна ёки режага нисбатан 64,3 фоизга
бажарган. Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики йилдан йилга пахта
етиштириш режаси бажарилмай келишига асосий сабаблардан бири ғуза
агротехникасига эътибор берилмаслиги деб ҳисоблаймиз.
Чиноз туманиннинг деҳқончилик қилинадиган экин майдонларининг
жойлашуви, мелиоратив в ирригация тизимлари ҳолати, техника билан
таъминланиши, ишчи кучининг жойланиши турлича бўлиб, ҳар бир
худуднинг деҳқончилик маданияти бўйича ҳам бир-биридан кескин фарқ
қиларди. Шунинг учун худудларни бошқаришда ўзига хос бўлган ишни
ташкил этишга эътибор қаратиш керак. 2013 йилларда туманнинг Янгиобод,
Собир Рахимов, Ўзбекистон ва Ахунбобоев худудларида обороротдаги
ерлардан ўрта ҳисобда 2,0-2,5 минг гектар ерга сув етишмаслиги ва турли
сабаблар билан экин экилмасдан қолиб кетарди.
Шунга қармасдан туман бўйича 42 та қалоқ фермер хўжалиги мавжуд
эди. Илғор фермер хўжаликларига нисбатан қалоқ фермер хўжаликларига
ёрдам бериш орқали қалоқликдан чиқариш учун ички ва ташқи бошқарув
тизимини жорий қилинган эди. Олиб борилган амалий ишлар натижалари,
илғор фермер хўжаликларнинг тажрибалари, Бош Вазир тамонидан
селлекторда берилган йўлланмалар асосида қолоқ фермер хўжаликларга
амалий ёрдам бериб, илғор фермер хўжаликлар қаторига киритишга
эришдик.
Биз эътиборни туман бўйича пахта экилган майдонларда агротехник
тадбирларни ўз вақтида ўрнатилган тартиб бўйича ташкил этишга қаратдик.
Аввало, ерни шудгорлашдан аввал ҳар бир гектар майдонга 150 кг дан
фосфорли ўғит берилгандан сўнг шудгорлаш ишлари олиб борилди. Ерни 40-
45 см чуқурликда шудгорлаш ишларини амалга ошириш учун барча
ташкилий-бошқарув ишларини йўлга қўйилди. Бунда асосан тракторчи-
машинистларга моддий рағбатлантириш тизимини жорий этилди. Ерни
шудгорлашни отряд усулида ташкил этилиб, кўчма дам олиш ва овқатланиш,
техникаларни техник қаровдан ўтқазиш ва марказлаштирилган ёқилғи қуйиш
машиналари ташкил этилганлиги туфайли сифатли ва қисқа муддатларда
шудгорлаш ишлари олиб борилди.
Ерни шудгорлашдан аввал нотекисликни бартараф этиш керак. Лекин
Тошкент вилоятининг айрим худудларида ерлар умуман текисланиб
шудгорлаш ишлари олиб борилмайди. Махсус текислагич Дилновоз
қурилмалари умуман йўқ ва етишмайди. Ер текислаш ишлари эрта баҳорда
Do'stlaringiz bilan baham: |