42
Ушбу маълумотлар республикамизда таққосланаётган йилларда аҳолининг
умумий сони ўсиши давом этганлиги билан изоҳланади. Хусусан, республика
аҳолиси сони 1990 йил бошида 20,3 млн. кишидан 2010 йил бошида 29,1 млн.
кишига, яъни 8,8 млн. кишига ёки 43,3 фоизга ўсган. Охирги йилларда
аҳолининг муайян даражада табиий ўсиш суръати сезиларли равишда – 1990
йилги 2,2 фоиздан 2009 йилда 1,7 фоизгача, аҳоли миграциясини ҳисобга
олганда эса 1,15 фоизгача пасайди
9
.
Тадқиқот натижаларига кўра, республикамизда ҳозирча деҳқон ва
фермер хўжаликлари иқтисодий жиҳатдан кам қувватлилиги сабабли, мева-
сабзавот ва узум хомашёси тайёрлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва саноат
усулида қайта ишлашни оқилона ташкил қилиш ҳамда юқори самарага
эришиш имкониятига эга эмас. Бинобарин, келгусида такрор ишлаб чиқариш
жараёнида муҳим роль ўйнаши кўзда тутилган мева-сабзавот ва узум
маҳсулотлари қуйи мажмуасига сервис хизматлари кўрсатиш бўйича йирик
инфратузилма бўлинмаларини ташкил қилиш объектив заруратга
айланмоқда. Бу хўжалик субъектларининг аҳамиятини ҳисобга олиб,
тадқиқот ишида уларга ҳар томонлама ташкилий ёрдам кўрсатиш, қулай
молиявий ва кредит шарт-шароитлари яратиш, малакали кадрлар, маркетинг
мутахассислари ва тавсиялар берувчи марказлар ишини фаоллаштириш
билан кўмаклашиш таклиф этилади. Уларнинг ривожланиши қишлоқ
хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришининг интеграциялашувига ва шу тариқа
қишлоқ аҳолисининг бандлиги, аҳолининг турмуш даражасини ошириш
билан боғлиқ муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга хизмат
қилади.
Юқорида таъкидланганидек, ички бозорнинг сабзавот бўйича
эҳтиёжлари, агар белгиланган истеъмол меъёрларидан келиб чиқадиган
бўлсак, тўла қондирилмоқда, шу сабабли, сабзавотчиликнинг янада
ривожланиши ташқи бозорнинг, яъни экспортнинг кенгайиши билан боғлиқ.
Келажакда экспорт учун мўлжалланган мева-сабзавот ва узум
маҳсулотлари тайёрлашда товар этикеткаси ва уни реклама қилишга алоҳида
эътибор бериш талаб этилади. Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот ва
узум сифат кўрсаткичлари бўйича хорижий маҳсулотлардан қолишмайди,
балки аксарият кўрсаткичлар бўйича устунлик қилади. Лекин, тан олиш
керакки, этикеткаси, ёрқин безалиши ва маҳсулотни истеъмолчи-харидорга
тақдим этиш борасида хорижий товарлардан ортда қолмоқда. Мамлакатда
етиштирилаётган мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини реклама қилиш ҳали
талаб даражасида эмас, бу эса экспорт ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари экспортини ривожлантиришни
иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири сифатида қараш талаб
этилади. Ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида айрим
товар ва хизматлар экспортининг қисқариши туфайли камайиб бораётган
валюта тушумлар кўпайтирилишининг муҳим манбаига айланиши мумкин.
9
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |