376
этишдан иборат»
1
.
Фикримизча, бу борада, суд-бухгалтерия экспертиза-
сининг ҳам рол катта.
Суд - бухгалтерия экспертизасининг вазифалари
корхона молия-
хўжалик
фаолиятида
содир
бўлган
операцияларни
бухгалтерия
ҳужжатларида
акс
эттириш
билан
боғлиқ
ҳисоб
ёзувларидаги
номувофиқликларни аниқлаш ва вазиятларни ойдинлаштириш ҳисобланади.
Хусусан, булар товар-моддий қийматликларни кирими, сақланиши, чиқими
ва сотилиш; пул маблағларининг кирими ва сарфланиши; ходимлар, ҳар хил
даражадаги бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотлар билан ҳамда бошқа
контрагентлар билан билан ҳисоб-китоблар; қимматли қоғозлар ва
инвестициялар, дивидендларни тақсимлаш ва тўлаш; ва бошқалар билан
боғлиқ операциялардир.
Суд-бухгалтерия экспертизасини амалга ошириш жараёнида тафтиш
хизмати, аудиторлик ташкилотлари, солиқ органлари, божхона органлари,
билимларнинг бошқа соҳаларига ихтисослашган экспертлар, бошқа
томонлар тақдим этган ахборотлар, жараённинг бошқа иштирокчилари
ахборотларидан фойдаланиш мумкин.
Фикримизча, суд-бухгалтерия экспертизасини амалга оширишга ҳам,
Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни 3-
моддасида келтирилган суд экспертизаси тўғрисидаги умумий қоидалар
татбиқ этилади. Булар: фуқаролик, иқтисодий,
жиноят ва маъмурий суд
ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд
эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус
билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва
хулоса
беришдан иборат бўлган процессуал ҳаракат[1].
Норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар[1-11]
,
илмий
ва
ўқув-услубий
манбаларани
[12-14]
ўрганиш
шуни
кўрсатдики,
суд-бухгалтерия
экспертизасининг хусусиятлари унинг қуйидаги жиҳатларида намоён бўлади:
-
суд-бухгалтерия экспертизасини ўтказиш учун бухгалтерия ҳисоби
ва унга ёндаш фанлар (корхона иқтисодиёти, иқтисодий таҳлил, статистика,
солиққа тортиш, контроллинг,
молиявий менежмент, молия, аудит ва
бошқалар) соҳасида махсус билимлар талаб этилади;
-
бухгалтерия ҳисоби регистрлари, молиявий ва солиқ ҳисоботларида
акс эттирилган хўжалик операциялари тергов ва судда кўриб чиқиш объекти
ҳисобланади.
Суд-бухгалтерия экспертизасининг ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон
Республикаси Қонуни «Суд экспертизаси тўғрисида», 2010 йил 1 июнь, №
ЎРҚ, - 249, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси:
(2020 йил 1.01 гача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан), Ўзбекистон
Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси (22.07.2020
й. ҳолатига ўзгартиш ва қўшимчалар билан). Ўзбекистон Республикасининг
1
Шавкат Мирзиёев.
Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.
– T.: Ўзбекистон, 2019. – 52 б.