183
5. Djurabaev O. Formation of model beekeeping
facilities and modernized
interindustrial communications in human bearing management //Архив научных
исследований. – 2020. – №. 11.
6. Джурабаев О. O. Djurabaev Management is the foundation of the
digitalization of the economy //Архив научных исследований. – 2020.
7.
Ўзбекистон
Республикаси
ўрмончилик
давлат
қўмитаси
маълумотлари.
УЗУМ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЙ
САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШГА ТАЪСИРИ
З.Т. Сиддиқов,
ТДАУ доценти
Б.А. Тўлабоев,
ТДАУ магистранти
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг,
жамиятни
руҳий-маънавий жиҳатдан янгиланиши бозор иқтисодиётига мос ҳолда
ривожланиш, жаҳон халқлари қаторидан ўз ўрнига эга бўлиш руҳида
шаклланмоқда. Аҳоли талабини тўлиқ қондириш ва турмуш даражасини
(фаровонлигини) кўтаришдек муҳим масала қўйилган.
Аждодларимизнинг ширин-шакар мевали боғлар, узумзорлар яратиш
борасидаги анаълари уларнинг ворислари
томонидан давом эттирилиб,
ҳозирги вақтда ҳам кўплаб миришкор боғбонларимиз боғ- роғлардан мўл
ҳосил етиштирилмоқдалар.
Ҳозирги кунда республикамизда 16964 таси боғдорчилик ва узумчилик
ихтисослашган фермер хўжалиги мавжуд. Лекин Ушбу хўжаликларнинг
кўпчлигида имкониятлардан унумли фойдаланмаслик,
тадбиркорлик билан
иш юритмаслик, кадирлар қўнимсизлиги ва мутаҳасислар етишмаслиги, энг
аввало, боғлар ўз эгасини топмаётганлиги йилдан –йилга
унумдорликнинг
пасайишига ва оқибатда баъзи ҳолларда ҳосилдор боғларнинг йўқ бўлиб
кетишига сабаб бўлмоқда. Шуни ҳам эътироф этиш керакки, қайта ишлаш
корхоналари унинг қон томир–хомашё, мева–сабзавотлар, узум билан тирик.
Паркент туманидаги «Тепа-Эшон бува» фермер хўжалиги 3,5
гектар
мевали боғнинг ҳар гектаридан ўртача 94 центнердан ҳосил етиштирган.
Фермер хўжаликларида ерларидан оқилона ва самарали фойдаланил-
маганлиги, агротехника тадбирларига риоя этилмаганлиги.
Ток кўчатлари асосан қаламчалардан кўпайтирилади. Ток қаламчадан
осон кўпаяди ва бунда ўзининг биологик хусусиятларини тўлиқ сақлаб
қолади. Қаламчалар асосан апробация қилинган серҳосил, касалланмаган
муайян зона учун тавсия қилинган навли токзорлардан таёрланади. Кўчатлар
қанчалик серҳосил
тупдан олинган, тупроқ ва иқлим шароитига мослашган
бўлса, келажакда токзордан мунтазам равишда мўл ҳосил етиштирилади.
Суғориладиган токзорлар кузда сентябр ойида кесишга бошланиб ноябр
ойигача давом этади. Қаламча олиш учун махсус барпо қилинган токзорлар
камчил бўлса ҳўжаликдаги серҳосил касалланмаган токзорлардан ҳам