179
ресурсларидан оқилона
фойдаланиш, замонавий интенсив агротехноло-
гияларни жорий этиш, маҳсулотни сақлаш ва чуқур қайта
ишлаш
инфратузилмаларини такомиллаштиришдан иборат. Асосий вазифалари-
миздан яна бири – қишлоқ хўжалигини молиялаштиришнинг мавжуд
тизимини такомиллаштиришдан иборат. Бу
ишларни амалга оширган
тақдирдагина биз кафолатланган барқарор ҳосилдорликни, бутун агросаноат
комплексини ривожлантиришни ва энг муҳими, фермерларнинг моддий
манфаатдорлигини оширишни ва қишлоқ жойларда турмуш даражасини
яхшилашни таъминлай оламиз. Бу мамлакатимиз озиқ-овқат
хавфсизлигини
таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори бўлиши зарур
Бугунги кунда республикамизда бюджет таснифига мувофиқ қишлоқ
хўжалигини молиялаштириш учун қуйидаги йўналишда маблағлар ажратиб
келинмоқда: Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигини
(қишлоқ хўжалиги) сақлаш
харажатлари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари
зараркунандаларига қарши курашиш хизмати, ўсимликларни ҳимоя қилиш
марказлари, биологик лабораториялар, ветеринар лабораториялар, уруғчилик
инспекциялари, ерларни қайта тиклаш ишлари бўйича тўлов, ҳайвон
касалликларига қарши кураш станциялари, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари
зараркунандаларига ва касалликларига қарши кураш бўйича
тадбирлар,
эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар, ҳосилдорлиги паст ерларда
давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
етиштирувчи
фермер хўжаликларини мақсадли маблағлар орқали молиявий қўллаб-
қувватлаш, қишлоқ хўжалиги бўйича бошқа тадбирлар.
Қишлоқ хўжалигида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини
оширишнинг асосий омилларидан бири соҳани модернизация ва диверсифи-
кация қилишни молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш, айниқса
мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб амалга оширилаётган молиялаштириш
тизими маблағларидан мақсадли ва манзилли ҳамда натижавийликка
йўналтирилган тарзда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса қилиб айтганда қишлоқ хўжалигини
молиялаштириш тизимини
такомиллаштиришнинг қуйидаги инновацион жиҳатларига эътибор қаратиш
мақсадга мувофиқдир:
қишлоқ хўжалигини Республика Бюджети, Бюджетдан ташқари
фондлар ҳамда Инвестиция дастурлари орқали молиялаштиришнинг натижа-
вийликка йўналтирилган тизимини рағбатлантиришнинг давлат ва бозор
усуллари орқали қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалик корхоналарида молиявий бошқаришнинг
замонавий
шакли бўлган корпоратив бошқарувни кенгроқ жорий этиш ва шу орқали
моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришиш;
қишлоқ хўжалигида ихтисослашган кооперацияларни ривожлантириш
орқали фермер хўжаликларида мавсумий эмас балки доимий бандликни
таъминлаш уларда ишлаб чиқаришни диверсификациялаш билан бирга