178
Ҳаракатлар стратегияси мамлакат тараққиётнинг юқори поғонасига
кўтарилиш йўлини белгилаб берди.
Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация
қилиш ва жадал ривожлантиришнинг ўзига хос оқилона йўналишлари
белгилаб берилган бўлиб, жумладан таркибий ўзгартиришларни чуқур-
лаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш,
мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт
салоҳиятини сезиларли даражада ошириш; пахта ва бошоқли дон экиладиган
майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларда картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ
олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни
жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш;
фермер хўжаликлари, энг аввало, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқариш билан бир қаторда, қайта ишлаш, тайёрлаш, сақлаш, қурилиш
ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер
фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай
шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта
ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини
ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар
билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини
реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини
амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш,
агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш
инфратузилмасини янада кенгайтириш каби қатор ўта долзарб ўз ечимини
кутаётган ҳаётий масалалар ўз аксини топган.
19
Бугунги иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш
шароитида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг йил сайин
қисқариб бораётганлиги ва сув ресурсларининг чекланганлиги ўз навбатида,
мавжуд сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланишни ҳамда
ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва унумдорлигини яхшилаш мақсадида
қишлоқ ва сув хўжалигини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш
орқали экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалик
маҳсулотлари ялпи таклифини ялпи талаб билан уйғунлигини давлат
томонидан рағбатлантириш ҳамда мавжуд бозор иқтисодий механизмларни
янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Мамлакатимизда ҳам ҳукуматимиз томонидан қатор ишлар амалга
оширилмоқда жумладан,
2017–2020 йилларга мўлжалланган Кўп тармоқли
фермер хўжаликларини ривожлантириш дастури қабул қилиниб, унинг
доирасида экин майдонларини оптималлаштириш ва пахта экишни босқичма-
босқич қисқартириш режалаштирилмоқда. Ҳал қилувчи вазифа – ер ва сув
19
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармони. Тошкент ш., 2017-йил l 7-феврал, PF-4947-сон.
«Халқ
сўзи»газетасининг 2017-йил 8
Do'stlaringiz bilan baham: |