Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва



Download 7,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/678
Sana08.06.2022
Hajmi7,69 Mb.
#643555
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   678
Bog'liq
TDAU Toplam 2021

 
184 
қаламча таёрлаш мумкин. Бунда узум пиша бошлаганда апробация ўтказилиб 
қаламча таёрланмайдиган ток тупларига белги тахтачалар осиб чиқишади. 
Токзорда бир неча узум нави аралаш экилган бўлса, апробация пайтида ҳар 
бир навга алоҳида белги маълум бир рангга бўялган тахтачалар осиб 
чиқишади. 
Ток қаламчаси экиладиган ер сув билан мунтазам таъминланиб 
турадиган, бегона ўтлардан тоза, унумдор, катта йўлга яқинроқ бўлиши 
лозим. Алмашлаб экишни жорий қилиш механизациялардан тўлиқ 
фойдаланиш учун майдонларнинг узунлиги 100-200 метр бўлиши мақсадга 
мувофиқ. Тупроқда органик модда кам бўлса бедадан олдин Ўзбекистон 
шароитида синовдан яхши ўтган нўхатни Никольсон навини экиш мумкин.
Чопиқ экинлардан бўшаган ҳар гектар ерга 20-40 тоннагача органик ўғит 
солиш мумкин.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннарҳини пасайтириш ва ишлаб 
чиқариш ҳажмини ошириш учун янгидан-янги ишлаб чиқариш заҳираларини 
топиш ва улардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир. Мазкур соҳадаги 
масалаларни жадаллаштириш биринчи даражали аҳамият касб этади, чунки 
меҳнат унумдорлиги ҳам унга боғлиқ ҳисобланади. 
Хар бир фермер хўжалиги ўзининг ишлаб чиқариш жараёнида хар- хил 
ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланади. Бу ишлаб чиқариш омиллари 
биргаликда бир агротехнология орқали қўшилганда маълум бир махсулот 
юзага келади.
Мисол учун мева ва узумчиликга ихтисослашган фермер хўжаликларини 
кўриб чиқсак унда қуйдаги ишлаб чиқариш омиллари мавжудлигини фараз 
этайлик: 
1.
Ер майдони. 
2.
Иш кучи. 
3.
Кўчатлар сони. 
4.
Махаллий ўғитлар ва сув миқдори. 
5.
Хар-хил турдаги ўсимликларни химоялаш дорилари. 
6.
Транспорт ва техника воситалари учун сарфланадиган ёқилги-мойлаш 
материаллари. 
Бу омилларнинг комбинацияси инсон ёки фермер хўжалигини 
юритувчиси томонидан маълум бир вақт доирасида танланган ишлаб 
чиқариш шаклига караб ишлатилса, натижада маълум шу йўналишдаги 
ўсимлик турини маълум миқдордаги хосили олинади. Биз хар бир омилни 
хосил миқдорига таъсирини аниқлашимиз қийин, лекин, агарда биз олдиндан 
таъсавур қилиб бита омилни ўзгарувчан қилиб олиб ва қолганини ўзгармас 
холда қолдирсак, биз ўзгарувчан омилни хосилга қандай тасир қилишини 
белгилашимиз мумкин. Шундай хисоб вазиятини биз хар бир омилга 
нисбатан қўллашимиз мумкин. 
Таъсавур қилайлик, ўғит солиш миқдорини хар бир токзор майдонида 
ўзгартирамиз. Бу холда хосил миқдори хам хар-хил бўлади. Бу изланиш бизга 



Download 7,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   678




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish