Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
35
Юқорининг кўрсатмасига мувофиқ қулоқлашти
-
риш жамоалаштириш натижаси бўлиши, яъни ав
-
вал ихтиёрий равишда колхоз тузиш, кейин қу
-
лоқларни синф сифатида тугатиш ишлари амалга 
оширилиши керак эди. Бу масала қишлоқ советлари 
қошидаги камбағал батраклар кенгашида муҳокама 
қилиниши лозим эди. Жойларда эса, аксинча, аввал 
деҳқонлар қулоқ қилинди, кейин колхозлар тузил
-
ди. Ўша даврда қулоқлар рўйхатини тузиш туман 
молия бўлими томонидан олиб борилган. Туман 
ижроия қўмитаси, туман молия бўлими ва комму
-
нистик партия вакилидан иборат «учлик» рўйха
-
тига тушган хўжалик охир-оқибат қулоқ қилинар 
эди. Архив ҳужжатларига кўра, 1930-1932 йилларда 
қулоқ қилинаётганларнинг мол-мулклари рўйхатга 
олиниб, ўзлари ҳақида қуйидагича маълумот бери
-
лади. Сурхондарё округи Бойсун районидаги Пасур
-
хи қишлоғидан Қурбонбой, Шукурбой, Улуғбойлар
-
ни 5-10 танобдан ери, иш ҳайвони ва чорва моли 
борлиги учун қулоқ қилинган. Қулоқ деҳқонлар 
билан бир қаторда ўрта ҳол ва камбағал деҳқонлар 
ҳам сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар
53
.
Коллективлаштириш даврида Шерободдан қу
-
лоқ бўлиб, сургун қилинганлар ватандошларимиз 
сони ниҳоятда кўп эди. 1930 йилда Шеробод тума
-
нидан қулоқ хўжалиги сифатида 55 катта ер эгаси, 
21 руҳоний, 14 амалдор, 2 савдогар, 22 судхўр, жами 
114 хўжалик тугатилиб, 1954 гектар суғорма ер, 
иш ҳайвонларидан – 61 от, 125 ҳўкиз, қишлоқ хў
-
жалик буюмларидан 52 омоч, 79 сихмола, 2 та ло
-
патка, 5205 арава, 4970 пуд сомон, 1765 пуд беда 
тортиб олинди
54
. Кўпчилик вазият оғирлашувидан 
53 
Турсунов С., Рашидов Қ. Бойсун. – Б. 116.
54 
Турсунов С.Н ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б. 
235-236.


Якубова Диларам Таджиевна
36
ташвишга тушиб, Афғонистонга кетиб қолишни 
афзал кўрди. Чунончи, ОГПУ ўзининг 1930 йил би
-
ринчи чорагида берган маълумотида феврал ойида 
Сурхондарё округининг Бойсун ва Паттакесар ра-
йонларида оммавий равишда чорвани сотиб, Афғо
-
нистонга кетиб қолиш ҳаракатлари кузатилаётган
-
лигидан огоҳлантиради
55
.
Баъзи ҳолларда, қишлоқлар аҳолиси ўзларига ёқ
-
маган раисларни ишдан олиш ҳоллари ҳам учраган. 
Масалан, 1930 йилнинг 19- ва 21- февралида Бойсун 
районининг Рабод қишлоғида деҳқонларнинг икки
-
та йиғилиши бўлиб ўтади. Биринчисида 60 киши, 
иккинчисида 80 киши қатнашган. Мазкур йиғилиш-
лар қарорига кўра, колхоз раиси билан қишлоқ кен
-
гаши раиси ўз вазифасидан олинадилар. 22 феврал 
куни йиғилиш қарорини тасдиқлатиш мақсадида 
8 киши Райисполкомга делегат қилиб юборила
-
ди. Улар колхознинг 200 кишилик аъзоси номидан 
агар йиғилиш қарори райисполком томонидан тас
-
диқланмаса, унинг аҳолиси экин экмай, қишлоқдан 
кетишларини маълум қилишади. Район ОГПУ раиси 
янги сайланган раисларни «қулоқларнинг малайла
-
ри» сифатида атаб, колхозларга қарши йиғилишлар 
ташкилотчиларини ҳибсга олади ва зудлик билан 
уларга нисбатан тергов ишларини бошлаб юбора
-
ди
56

1932 йилда халқ томонидан сайланган айрим қи
-
шлоқ раҳбарларига нисбатан жиноий иш қўзғатила
-
ди. Архив ҳужжатларининг бири Денов туманидаги 
«Кенагас селсоветидаги совет аппаратининг булға
-
55 
Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раску
-
лачивание, ссылка. 1929-1955 гг. Документы и материалы. Т. I-III. 
Сост.: Р. Шамсутдинов, Б. Расулов; Под ред. Д. А. Алимовой. Т. I. –Т.: 
Шарк, 2006. –С. 78.
56 
Трагедия среднеазиатского кишлака. Том 1.– С. 98-99.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish